Microsoft Word kr shoirning tuyi ziyouz com doc
Download 439.26 Kb. Pdf ko'rish
|
шоирнинг туйи
www.ziyouz.com кутубхонаси
20 бегуноҳ еган калтаклари!.. Мусофир мухлис боя ёнидаги қиз берган таклифномага термиларкан, милт-милт кўзёш тўкарди. Таклифномага туширилган расм худди мана шу қасри олийнинг тагида олинган деса, ишонадиган зот топилармикан бу дунёда?! Мусофир кўзёшлари орасидан-да таниди: ана, ана, совуқ ўлкани зиёрат қилгани борганлардан яна бири минбарга қараб кетяпти. Қай бири эди бу? «Оббо, бостириб келяпти-ку!» — Қаранг, қаранг, — деди Оқсоқол саросимада Мафкурахонимни туртиб, шу баробари ундан мадад ва нажот кутиб. — Ким бу? — деб сўради Мафкурахоним чимирилиб, ташаббусни қўлга олиш-олмаслигини билмай. — Бу... ёмон! Ёмон бу! Бало урди энди. — Ҳов йигит, йўл бўлсин? — деди Мафкурахоним батамом ташаббусни эгалламоққа мажбур бўлиб.— Ким чақирди сизни бу ёққа? — Сўзламоқчиман! — Сўзланг, марҳамат. Лекин ҳамма ишнинг тартиб-қоидаси бўлади. Аввал рўйхатга ёзилиш керак, — деди Мафкурахоним биринчи синф муаллимига айланиб. Сўнг, худди Ёш шоирни танийдигандек, унинг исм-фамилиясини биладигандек, Оқсоқолнинг олдидаги қоғозга қўл чўзди. — Қани, бу ерда фамилиянгиз бормикан, кўрайлик-чи. — Мен икки марта сўз сўраб хат ёздим, — деди Ёш шоир дадил туриб. — Мен бугун гапирмасам бўлмайди, менга сўз беринг. Ҳозир демократия замони! — Тўғри, демократия замони, — деди Мафкурахо-ним кўнглида демократиясига лаънатлар ўқиб, лекин ундан ошкора чекинмоққа йўл тополмади. — Келинг, масалани демократик усулда ҳал қилайлик. Зал сизни қўлласа — гапирасиз, қўлламаса — йўқ. Келишдикми? Овозга қўяман! — Бўпти, — деди Ёш шоир тап тортмай. — Розиман. Мафкурахоним «бошқа» халқ билан муомала қилиб юрган, бу халқни билмас экан. Ҳаммаёқдан маъқулловчи хитоблар ёғилиб кетди: «Қўйинг, гапирсин!», «Эшитайлик!», «Сўз берилси-ин!» «Ёрқин истеъдод» деб ном чиқарган, Оташқалбга отдош, ўзи ҳам нимаси биландир унга ўхшашиб кетадиган Ёш шоир шу тобда қайнаб турар, айни портлагудек даражада эди. Дастлаб сўз сўраб ҳайъатга хат юборганида икки нотаниш йигит уни ташқарига олиб чиқиб, роса асабини қақшатди. Новчароқ бири деворга тираб қайта-қайта тирғалди: «Хўш, сўз берилса, нимани гапирасан?» «Нега мен сенга ҳисобот беришим керак, кимсан ўзинг?» Худди гапни эшитмагандек яна асабни бурғилайди: «Нима ҳақда сўзламоқчисан, қани, айт-чи?» У деса, бу дейишди, бу деса — у. Тавба, охири осонгина қутулди-қўйди: «Ҳой, мусулмонлар, ишонинглар ахир, мен Узоқ Шарққа бориб, шоир қабрини зиёрат қилиб келганман, шуни гапирмоқчиман». «Боядан бери ўжарлик қилмай шундоқ демайсизми, оғайни!» деди «мусулмон»лардан бири. — Мен агар бугун^бу ерга чиқиб гапирмаганимда, ўзимни умрбод кечирмасдим! — дея шиддат билан сўз бошлади Ёш шоир эл олдида ҳам, ўз олдида ҳам Жасур шоирга айланиб. — Мана, неча ўн йиллик қабоҳат ва разолатлардан сўнг, ниҳоят, Оташқалб шоиримизнинг пок номи чинакамига оқланаётир. Бугун шоир ҳақида бор ҳақиқатни айтадиган кун! Агар бугун айтилмаса, кейин ҳеч қачон айтилмайди, шоир номи янги-янги ёлғону сохта афсоналарга бурканиб бораверадики, унинг пок рухи олдида бу ердаги ҳар биримиз гуноҳкор бўлиб қоламиз. Бинобарин, бугун ростини айтадиган кун. Чунки, шоирни кўрган-билган одамлар, устозларимиз, таассуфки, йилдан-йил камайиб бораётир. Хўш, бугун бу олиймақом анжуманда шоир тўғрисидаги том ҳақиқат айтиддими? Боя бу ерда шоирнинг ҳаёти ҳақида сўзлаган Ажойиб домламиз маърузаларини, одатдагидек, жозибали қилиб бошладилар: «Башарти, мўъжиза рўй берсаю Оташқалб шоиримиз бир дамгина тирилиб келса...» Домла! — деди Жасур шоир шартта ортига — ҳайъатга ўгирилиб, чучмал ишшайиб ўтирган Ажойиб домлани кўзи |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling