Microsoft Word kr sirli nur ziyouz com doc
Download 327.5 Kb. Pdf ko'rish
|
kr sirli nur ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
18 ПУШТИРАНГ ФАЛОКАТ Кўзимни аранг очиб, бир оз ўзимга келганимда, бутун танам дўқиллаб оғрир, миям жойидан худди ўпирилиб чиқмоқчига ўхшарди. Буиинг устига оғзим ниҳоятда бемаза, аллақандай дори- дармон, одамлар, қон, тер ва юзлаб бошқа нарсаларнинг ҳидлари димоғимни ёриб юборгудай вужудимни зирқиратар, назаримда бунчалик ғайритабиий ўткир ҳидларни умрим бино бўлиб биринчи ҳис қилишим эди. Шу пайт тепамда оқ шарпаларни илғадим. Ғўнғир-ғўнғир овозлар эшитилди. Овозлар гарчанд оқ шарпалардан чиқаётганини сезсам ҳам улар менга ниҳоятда узоқдан келаётгандай туюларди. — Янгилик эшитдингизми?— деди шарпалардан бири дўриллаб,— ажабо, бу товуш меига жуда таниш эди,— «Олмос» космик кемаси бир соат олдин Урандан қайтибди. Ҳозиргина телегазетада эълон қилишди. — О, шундай денг,— бу знди аёл кишининг овози эди,—ўзлари ҳам ўн йил учишди шекилли, азаматлар. — Ҳа, роппа-роса ўн йил! Ҳозир космопортда карантин муддатини ўтаётган экан. Шу пайт шарпалардан бири тепамда энгашди-да, хаяжонли овозда: — Шуҳрат Салимович, у кўзини очаяпти!— дея хитоб қилиб. Шуҳрат Салимович... Жуда таниш исм... Қизиқ, мен қаердаман? Булар кимлар ўзи? Кўзимни каттароқ очиб гапирмоқчи бўлдим-у, лекин бўғзимдан итнинг хириллаганига ўхшаш овоз чиқара олдим. холос. — Жуда соз!—овозидан эркакнинг ҳам ҳаяжонга тушгани аниқ эди.— Ҳаммаси кутилгандай бўляпти. Бугун у ўзига келади. Бир ҳафта ўтгач эса, хотираси тикланиб, ўрнидан туриши керак. — Қарашларида ҳозирча ҳеч қандай маъни йўқ. Лекин томир уриш ва нафас олиши маромида,— деди аёл, кейин пича сукут қилгач, яна давом этди: — Қизиқ, у вужудини итнинг танасида кўриб, ўзини қандай ҳис қиларкан? — Ҳеч қандай. Сўнгги ўн йил ичида биринчи шогирди сифатида хулқ-атворини ипидан- игнасигача ўрганиб чиқишга муваффақ бўлдим. Унинг иродаси пўлатдай мустаҳкам. Яна бир неча дақиқалик сукутдан сўнг Шуҳрат Салимович қандайдир кўтаринки кайфиятда давом этди: — Қўз-қулоқ бўлиб туринг, Светлана Назаровна.Бугун-эрта ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз керак. Шу бир ҳафта ичида оёққа туриб кетса, ишимиз беш! Ана ўшандан сўнг тасаввур қилиб кўринг! Бизнинг бу экспериментимиз бутун жаҳонга довруғ солади! Сиз билан бизни телегазеталарга ёзишади, Умумсайёра Ахборот Тармоғи тўлқннларида намойиш қилишади... Шарпалар ва овозлар мендан узоқлаша бошлаганини ҳис қиляпман. Мана, уларнинг ҳидини ҳам буткул сезмай қўйдим. Мен бари бир ҳеч нарсага тушуна олмагандим. Булар кимлар ўзи? Нега уларнинг исмлари менга бунчалик таниш? Нега энди улар Ерга қайтган қандайдир космик кема, аллақандай эксперимент, кейин жаҳонга довруғ солиш ҳақида гаплашишди? Мен нега бу ерда ётибман? Умуман, мен кимман ўзи?.. Қизиқ, учиб кетяпман шекилли? Ҳа, осмону фалакка кўтариляпман. Осмон шундай иссиқки, назаримда кимдир олов пуркаётгандай. Қиттак ҳам шамол йўқ. Бўғилиб ўлиш ҳеч гап эмас. Дарвоқе, янглишмасам, Кимдир мени бўғяпти. Ҳа! Ўша оқ шарпалардан бири. Қайтиб келибди. Йўқ, у танамга нимадир санчяпти. Мен унга санчитиб бўпман! Ме-ен ун-га сан... чи... тиб... бўп... Вофф... ...Вофф!.. Сал шамол турди шекилли. Хайрият. Бари бир бошим зирқираяпти. Худди биров унинг ичига қўлини тиқиб, миямни таталаётгандай. Ҳидлар... Ҳидлар... Бу ерда ҳидлар шу даражада турли-туман ва шу дара-жада ўткирки, гўё ҳозир димоғимни тилкапора қилиб юборадигандай... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling