Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
76
ухлаёлмай, бола-чақалари билан юрак ўйноқи бўлган ҳолда кун ўтказмокда эдилар. Яна бу инсон 
ваҳшийлари ноҳақ, ҳеч қандай гуноҳсиз кишиларни зулм остида даҳшат ваҳшат билан кечалаб 
босқонларига қаноат қилмай, ушлаган кишиларининг қўл оёқларига оғир занжир кишанлар солиш, 
буларнинг суйган одатлари эди. 
Мана қаранг, XX асрда инсонлар ҳуқуқининг оёқ ости қилинишини! Биринчи навбатда ушланган 
кишилар сўнггида зулм ҳаддан ташқари ошди. Оғир кунлар, қўрқинчли тунлар билан уч тўрт ойлик қиш 
ўтиб, кўклам кунлари еткач, яна янгидан янги қўрқинчли ишлар, совуқ хабарлар эшитилгали турди. 
Шундоқки, иккинчи навбатда қамоққа олинадиган кишилар тизими ичида менинг ҳам борлиғим маълум 
бўлмиш эди. Шунга кўра ҳар бир кечаси биз учун тонг отмайдиган узундан узун, ғам қайғу тунлари 
бўлиб, неча хил қўрқинчли хаёл уйқуси остида ағанаб ётиб тонг оттирмоқда эдик. Чунки ҳар кеча 
эрталаб турганимизда палони палонилар бу босқинчилар томонидан ҳибсга олинган хабари 
эшитилмоқда эди. 
Шу ҳол билан 6 10 кунлар ўтган сўнггида, бир кеча ярим тун вақтида, кўча эшиги тақиллағали 
турди. Ўғлимни чақириб: «Асилхон, оч эшикни!», деган ўзбеклар оқсоқоли Шароп шангюнинг (раис, 
маҳалла раиси) довуши эшитилди. «Ҳозир, очқични топай», деган баҳона билан ўғлим югурганича 
келиб, менга хабар берди. Ўзим ҳам тайёрланиб турган эдим. Ташқарига чиқсам ҳаво ўзгариб, қаттиқ 
бўрон ёмғири бўлиб турган экан. Душманга таслим бўлиш учун таваккал қилиб олдига чиқай деб бир 
икки қадам босган эдим, ўғлим Асилхон: «Жон дада, золим жаллодлар олдига чиқиш ақлдан эмас, 
қўлларида занжир кишанлари шалдираб турибди» дегач, қочиш ҳам пайғамбаримиздан қолган эмасму 
хаёли билан, тун қоронғуси, қаттиқ бўрон ёмғиридан фойдаланиб, ўғлим Асилхон оёғимдан даст 
кўтаргач, эгиз том оша қўшни қўрасига ўзимни ташладим. 
Қаттиқ бўрон, шамол аралаш ёмғир уриб турганликдан ҳар қандай шарпа бўлса ҳам, уқулғудек 
(билингудек, кўрингудек) эмас эди. Шундан фойдаланиб, қўрадан қўрага том оша тушиб, кўча бошидаги 
том устига уйилган бир ўрам ҳашак остига кириб ёшириндим. Орада 5 6 ҳовли бўлиб, ўзим узоқда 
турган бўлсам ҳам, икки ора очиқлик эди. Шунга кўра ўз қўрамизда бўлаётган ишларни йироқдан бўлса 
ҳам пайқаб турдим. Бош оёқ уйларимизни, қўни қўшниларимизни қолдирмай, 1 2 соат онтар-тўнтар 
қилишиб мени топишолмагач, Асилхонни олиб жўнадилар. Бу золимлар кетганларича, уй ичи 
оилаларимизга ваҳшийларча кўрсатган даҳшатларига қаралса, буларни: «Икки оёқли йиртқичлар», 
дейишлик хато айтилмаган бўлади. 
Булар кетиб тонг саҳар яқинлашганча тарновдан қуйгандек тўхтамай ёмғир ёғмокда эди. Эгни бошим 
сиқиб олғудек бўлиб сувга чиланиб қолдим ва ҳам тонг отмасдан илгарироқ бу жойдан бошқа бир 
ўринга йўткалиб ёширинишим ҳаммадан зарур эди. Шунинг учун кўчамиздаги ўз дўстларимиздан 
кошғарлик Аюбохун уста қўрасига тушиб, минг ҳижолатлик билан секингина ўзи ётган уй эшигини 
тақиллатиб эдим, довушимдан таниди бўлғай, тура келиб эшикни очиб, мусулмонга ярашган ахлоқ 
билан мени яхши қаршилади. Бу воқеа 1937 йили март ойида бўлмиш эди. Шу орадан 33 йил ўтиб, бу 
китобни ёзмоқдаман. Агар минг йил ўтса ҳам, бу яхшилик ҳеч вақт унутилмай доимий сақланғусидир. 
Аллоҳ уни раҳмат қилсин! 
Ҳўл кийимларим қуритилиб бўлғач, эрта намоз азони айтилгач, катта салла, узун чопон билан 
Аюбохун уйидан «Бисмиллоҳ» деб масжидга кетаётган бўлиб эшик олдимиздан ўтаётганимизда 
қарасам, дарвозамиз олдида икки нафар хитой чериги турмиш экандур. Шу ўтганимизча Аюбохун уста 
бошлаб олиб, марҳум Усмон қорим уйига етказди. Кўча эшиги очилмаган, ҳали бомдот вақти бўлмаган 
эди. Девордан ошиб тушиб, менинг хабаримни онглатгач, югурганича чиқа келиб, кўнгил кўтаргич 
сўзлар билан дўстлиғини билдириб, ўйлагандан ортиқроқ ҳурмат билан мени кутиб олди. Аллоҳ улуғ 
ажрлар берсин у кишига! 
Бу кишининг уйида туришимиз эҳтиёт юзасидан тўғри келмаганликдан, ўзидан йироқроқ орқа 
кўчасида куёв ўғли қўрасида туришимизни маслаҳат кўрдилар. Мана шу жойда 10 кун чамали тургандан 
кейин, бир кун ҳукумат жосусларидан бўлган виждонсиз ватан хоини Шароп шангю Усмон қоримга 
келиб менинг тўғримда сўз сўрабдур. У кетгандан кейин эҳтиёт юзасидан ўрин янгилаш лозим бўлиб 
қолди. Қоримнинг боғи орқасида неча йиллик ташланди, эски, бузулган хумдони бор экан, шошилинчда 
жой тополмагач, шунинг ичига тушиб, тўққиз соат ёшириниб ётдим. Шу куни кечқурун бу жойдан 
йўткалиб, дарё бўйига яқин бир хилват ер топиб, бир неча кунлик азиз умримни у жойда ўтказдим. 
Менинг бу каби энг оғир кунларимда вафодорлик қилиб, дўстлик ҳақини ўтаган эрларнинг энг 
биринчиси тўқмоқлик Абдураҳмон эди. Ўғли Абдуқодир бошлиқ катта кичик бутун оиласи билан менинг 
ёрдамимда бўлдилар. Иккинчиси, отушлик савдогарлардан менга жонфидо ихлослик бўлган Матниёз 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling