Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮЛДУЗ ЯЙЛОВИ
www.ziyouz.com кутубхонаси
79 Тян-Шан тоғлари томрн қараб юзландик. Бироз юрганимиздан кейин қаршимиздаги Қўйошув довонини ошиб, Чопқи яйловидан тушдик. Буни кичик Юлдуз деб ҳам атайдилар. Бу яйловда илгари Тўрғовут қалмоқлари яшаб келган бўлсалар ҳам, бирор юз йиллардан бери қизай қозоқлари эгаллаб турадилар. Бу ўринда ёзилган «Қўйошув» деган сўз бундан саккиз юз йил илгари, ҳозирги Жамбул Талас ўлкасида ўтган турк улусининг тупки уруғи қирғиз халқидан чиққан қаҳрамон Манас баҳодирни эскартади. Бу қаҳрамон Или Олмалиғ қалмоқлари устида чопул қилмоқчи бўлиб, қўшин тортқанида айтган сўзларини қирғиз достончилари тасвирлаб, тубандагича ирламишдурлар: Илининг боши уч орол кўрган жўра барсинби, Тойошув менен қўйошув ашқан жўра барсинби, деган сўзи халқ оғзида яқин 800 йил сақланиб келган. ЮЛДУЗ ЯЙЛОВИ Қўйошувни бугунги кунда меним ошиб ўтишим, биз учун бир тарихий воқеа бўлиб ҳисобланади. Қўноқ бўлиб биз тушган овул қозоқлари бизни Юлдузчи савдогарлардан бўлса керак, деб ўйладилар. Шу билан эрталаб у ердан қўзғалиб, тушга яқин Қоракўл ошуви остига етдик. Уч тўрт соат мўлжалида довон устига чиқдик. Довон йўлларидан қор кетиб, қорайиб қолганлиги учун отдан тушиб, яёв юришга ҳожат тушмади. Чопқи ўйманидан ўрлаб, юқори тоғ бошига чиқиб, бироз юрганимиздаёқ икки тоғ орасида кўзга қорамтил кўринган бир қора кўл олдимизда ялтираб кўрина бошлади. Шу кўлни ёқалаб бир неча соат юрганимизча, тоғ орасидан ўтиб, бош оёғи кўринмаган улуғ Юлдуз яйловининг туганмас тузлангига чиқа келдик. Тарихларда достон бўлган турк улусининг айдари деб аталган бу кенг майдоннинг ғарби Ғулжа, Текас тоғлари; шарқи Урумчи, Довончин тоғлари; жануби Кучар, Қорашаҳар тоғлари; шимоли Тян-Шан тармоқ тоғлари билан ўралмиш эди. Бу яйловнинг бошидан оёқ айланаси от юришида ўн кундан ортиқ деб чамалайдилар. Мана шу кенгри яйловда бош оёғи 10 минг оилага етмаган Сумул, Бўлус, Тўрғовут мўғуллари яшайдилар. Булар эса, бундан 200 йиллар илгари Аштархон атрофидан кўчиб қочган мўғуллардан бўлишлари тарихлардан онгланади. Дашти қипчақ чўлларини босиб ўтаётганларида кўчманчи турк улусларининг ҳужумларига учрағонларидан омонлиқ топқанлари ярим сонларини йўқотмиш эдилар. Бу кенг текис майдон ҳавосида бир турлик ўзгариш борлигидан бўлса керак, қўй эчкилари йироқдан туядай; отлари, туялари эса қараган киши кўзига девдай бўлиб кўринар экан. Қиш кунларининг қандай бўлишини билмадик, лекин биз ўтган ёз чилласида тоғ парчаларидек оқ булутлар осмонда айлангач, даҳшатли момақалдироқлар ичида чақмоқлар чақнашиб, бирпасда ҳаво ўзгарур эди. Бунинг ортидан қор, муз дўл аралаш ёмғир ёққани туриб, яна хиёл ўтмай оқ қора булутлар тарқалиб, ялтираб қуёш чиқа бошлайди. Юлдузнинг ери текис, тўқай йўқ бўлса ҳам, майда гулли ўтлар кўп бўлганлиқдан, ов қушларининг ҳар турлари бу ерларда кўпдур. Булардан бошқа ер қўйнида яшовчи бўрсиқ, суғур, қўшқулоқ каби ин ҳайвонлари ҳам ҳисобсиз кўпдур. Бироқ ерлик мўғуллар одатларича, бу ин ҳайвонларидан кўп емас эканлар. Ғоз, ўрдак каби учар қушларни овлаб булардан фойдаланиш ҳам кўп одат эмас экан. Айниқса, қанотли қушлар ичида оққув қушини Тангри қуши деб билганликлари учун, буни бек ҳурматлаб, унга озор 6ерувчиларни қаттиқ жазолар экан. Бу ернинг қўл ҳайвонлари, қир ҳайвонлари эса бошқа ерларникига кўра ортиқча сифатли, куч қувватлик бўлади. Айниқса Тўрғовут отлари ўлка бўйича отоқлик бўлиб йўрғалар, йўртоқилар (отнинг силлиқ юриш турлари) шулардан чиқади. Энди ўзимни шундай чексиз кенг бир ҳайрат майдонида турганимни кўргач, бу ҳаёт оламида агар маданият ҳақиқий инсоний исломият адолатига қурилмас экан, шарманда маданият сиқиндиси (сиқими, босими, зулми) остида яшагандан кўра бадавият майдонида умр ўтказишни ўзим учун ортиқроқ кўрдим. Бу Юлдуз яйловининг бошқа тарихий воқеаларини қўятурган тақдирда, шуни айтиб ўтиш керакки, мўғуллар салтанатига Темур султон энг сўнгги зарбани шу ўринда бермиш эди. Мўғул аскарлари енгилгач, қиличдан қутилғанлари Илёсхўжа ўғли Ўғлонхонни олиб, асли ватанлари Қорақурум Мўғулистонга қараб қочмиш эдилар. Булар ортидан Мирзо Улуғбек қўмондасида шипирма қилич 10 минг чамасида Темур аcкарлари қувлаганича Иртиш сувидан душманларини ўтказиб, бобоси олдига улуғ Юлдуз яйловига қайтиб келади. Сўнгра Олтишаҳар ўлкасидан мўғуллар салтанатининг қолдиқларини йўқ қилиш учун, Мирзо Улуғбекни етарлик аскар билан Кошғар томонига жўнатган сўнггида, ўзи Олмалиғга тушиб, Самарқандга қайтмишдур. Шу даврдан бошлаб Или ўлкаси Жунғория |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling