Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
81
бўлғудек ҳеч нарса кўринмас эди. Бунинг устига одам йиртқичларидан вақтлик омон қолган бўлсам ҳам, 
тоғ йиртқичларининг қўрқинчлик оёқ излари ҳар ерда кўринар эди. Мана шу каби даҳшат ваҳшатлик 
қоронғу кечасида энг ҳалокатлик ўринда турган бўлсам ҳам, кўнглимдаги иймоним сабабли, яратгувчи 
меҳрибон Аллоҳ ёрдамига умид боғламиш эдим. Руҳоний қувватим жнсмоний кучимга мадад бериши 
билан, бўрон-шамолдан далдароқ деб, сой ичига тушдим. 
Узун йўл юриб ҳорган, ўй чуқур ерлардан ўтарда уриниб чарчаган ҳар қандай отни тонг отқизиш 
керак бўлгани учун отни қонтардим. Лекин ҳаёт олами сабабга боғлиқ деган Қўръон қонунига қараб, 
ўзимни сақламоқ учун муштумдек тошлардан ўн ўнбешини олдимга тўпладим. Пичоқ боғимига латта 
ўраб, ўнг қўлимга ушладим. Табиат оламининг ваҳшийлари ўт ёруғидан қўрқишини эскариб, қўлимга 
говут қопини олдим. Мана шулар билан имконият борича мумкин қадар инсоний, ҳайвоний 
душманларимга қарши қўярлик қурол тайёрлаган бўлдим. Ва «Оятал курсий», «Ли ийлофи қурайш» 
сурасини ҳам оғзимдан тушурмай ўқиғали турдим. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам айтмишдурлар: «Роҳат кунлари Аллоҳни унутмай онинг 
амрини ушласанг, ўл доғи меҳнат кунлари бошингга келса, сени унутмоғой». 
Б а й т: 
Ҳар гуноҳ қилған эрсанг, чин кўнгилдан товба қил!
Чин кўнгилдан товба қилсанг, ҳар гуноҳни ювғиси.
Сен Яратқон амрини ушлар эрсанг роҳат куни,
Бошингга меҳнат куни тушди эрса қутқорғуси.
Эй, ўғил-қизлар! Худо амрин қолдирмай тутинг!
Бўлса мушкил ишларинг, ёрдам худодин бўлғуси.
Соғуний қилғай насиҳат то ажал еткунчалик,
Чин кўнгил дўстлариға эсдалик қолдурғуси. 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Тушган ерим сой ичи бўлиб, изғирин шамол аралаш тўхтовсиз қуйилиб 
турғон ёмғир остида, ичим тошим сувга чўмганлиқдан
совуққа чидоёлмай қалтираб, титрағони турдим. 
Лекин шу каби оғир даҳшатлик қоронғу кечада маним жон йўлдошим жонивор отим мен учун 
қоровуллик хизматини бажармиш эди. Шундоқки йирокдан бирор нарсанинг шарпасини сезиши билан 
дарҳол бўйнини кўтариб, қулоқларини ўйнатиб, менга ҳозир бўл хабарини берар эди. Шу билан ғам 
қайғулик бу каби узундан узун тунда ёр васлини кутган ошиқдек қачон тонг отар экан деб, телмуриб 
ўлтурдим. 
Ялт этиб тонг отиши билан талпиниб очирқоб турган отимни ўтга қўйиб, бу ўхшаш даҳшатли кеча 
офатларидан омон чиққаним учун Тангрига ёлвориб шукр саждасини қилдим. Юлдуз яйловидан ўтиб 
тоғ ичига киргач, ўн икки соат йўл юриб шу ўринга келган эдим. Энди эса боши туюқ яйлов йўлига 
кириб адашиб юрганимни билгач, яна орқага қайтмоқчи бўлдим. Отим жонивор адашганимни мендан 
илгари билган экан. Чунки, бу ёққа келишда зўр билан қамчи остида юриб келган эди, сал бўш қўйсам 
юришини секинлатиб орқага қайтишга интилар эди. 
Ёмғир қаттиқ ёғиб, жала қуйганликдан ёлғизоёқ йўллар йўқолиб, от туёқ излари босилмиш эди. 
Бошоёғи жар бўлиб оққан улуғ сув бўйлаб, кечик йўлни тополмай, тўрт беш соат овора бўлдим. Бунинг 
устига яна ҳаво бузилиб, кийим бошим сергамай (қуримай) туриб, қор аралаш ёмғир ёққали турди. 
Охири тинкам қуриб кетганликдан оттўнни, хуржун халашни қолдириб, жардан сакраб сув сузиб у 
томонга ўтсамми ҳам дедим. Бироқ бу ишим ўзим сувдан ўтган тақдирда ҳам хатарлик бўлгани учун, 
бундан воз кечиб яна «Аллоҳ» деб отимга миндим. Менинг учун шу чоғда от изини кўрмак, ёр юзини 
ўпмакдан ҳам ортиқроқ кўринар эди. 
Б а й т: 
Ёр юзини завқини роҳат аҳли билгайлар,
Йўл йўқотган одамлар от изини сўрғайлар. 
Қайтадан отимга мингач, тиззага чиққан чўплар ичида из излаб кетаётганимда худо ўнглаб, булут 
ичидан чиқиб келган ойдек «ялт» этиб, тақали от изи қўзимга кўринди. Агар бунинг ўрнида олтин туёқ 
ётган бўлса ҳам, бунчалик суюнмас эдим. Бу изни кўриб кўзимга суртгач, бунинг бошчилиги билан йўл 
топиб, дарё кечиги орқалик у томонга ўтмоқчи бўлиб сувга кирдим. Бироқ у томондаги бир тоғнинг 
тумшуғи осилиб, сувнинг ярмигача кириб турмиш эди. Сув йўли эса шу тумшуқнинг ўнг ёғида экан, мен 
бўлсам буни билмасдан сўл ёғига қараб юриб, қаттиқ оқаётган сув эпкини (тўлқини, оқими) билан 
қаршимдаги тоғ тубига чиқиб қолдим. Қарасам, тоғ этагида жар бўлиб эшилиб ётган 30 40 газча шағал 
қум бор экан. Унинг устидан кетган катта йўл борлигини билгач, тўғри йўлга кесиб чиқмоқчи бўлиб, 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling