Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
82 ҳайҳайлаганимча тоғга қараб от солдим. Қий қассурон билан ярим белига чиқаёзганимда от оёғи тўхтамай, қум-шағал аралаш кўчки кўчгандек сирпаганимча сув бўйига етиб тўхтадим. Шу билан 2-3 соат сув ичида овора бўлиб ҳайронликда қолгач, йўлни мўлжаллаш учун яна сувнинг у томонига кечиб ўтдим. Ахир Аллоҳ ёрдами етиб иккинчи кирганимда йўл топиб, қаршимдаги катта тоғ йўлига келиб чиқдим. Мана шу чоғда ер кўк бир хилда кўкариб, булутлар тарқалган, ҳаво очилиб, қуёш ярақламиш эди. Сувга чўккан кишидек ҳўл бўлган эгин бош, от жабдуқларимни кунга солиб, қоқ тушгача шу ерда ётдим. Лекин бу ётишда кўкарган еру кўкдан, ҳаводаги булутдан, осмондаги қуёшдан бошқа бирор нарса кўзга кўринмас эди. Бу ерда икки уч соатларча ётиб, ҳордиғим чиқиб, усти бошларим қуригач, яна от устига миниб йўлга гушдим. Не ажаб сирдурким, бу йўлда келаётганимда адашганимни отим билгандек, босган оёғи орқага тортиб, ўз ихтиёрича бир қадам йўл олға босмай, қамчи остидагина келмиш эди. Энди қайтар вақтида қарасам, жонивор бир турлик қувончлик билдириб, қамчига қарамай ўз эрки билан олға интилмоқда эди. Тажрибага кўра ҳайвонларда, айниқса, отларда илоҳи томондан берилган бир турлик сезгу бўлиши керакдур. Бу йўли қайтиб кетаётганимда одатдагича юрмасдан, отимнинг интилишича тасқақлатиб (ўзига қўйиб чоптирмоқ), қаттиқ юришга тўғри келди. Чунки борар жойим олис бўлганликдан тун қоронғусига қолиш қўрқинчи бор эди. Икки томонимдан булутга тиралган эгиз тоғ орасидаги сўқмоқ йўл билан от жиловини қўйганимча солдириб кетаётсам, йироқдан бир киши бошини шундай кўтариб, яна ёширинди. Буни кўргач, бу киши ёлғиз эмас, йўлтўсар қароқчилардан бўлиши керак, деган ваҳима билан кўнглимга қўрқинч тушди. Исломият қонуни бўйича зиёндур, хаёндур (фойдадур) инсонга ҳар ишнинг сабабини қилмоқлик лозим бўлғонликдан дарҳол отдан тушиб, айил уланларимни (эгарни отда ушлаб турадиган тасмалар) қаттиқ тортиб, эгар тақимларимни (эгар тагидан солинадиган махсус кийгиз парчаси) ўнгладим. Чопонимнинг икки енги учини бўғиб бойлаб, ичига 5 10 тош солиб яна қўйин-қўлтиқларимни тошга тўлдириб олдим, қолганини Аллоҳга топшириб отга миндим эрса, ўғри қувгандек от қўйиб, 5-6 чақирим чамаси юрганимча тўхтамай чопдим. Қандай бўлса ҳам, шу билан қўрқинчлик мендан кўтарилди. Йўлда кўринган кишининг шарпаси чиқмай, ким эканлиги билинмай, эсон омон у ердан ўтиб, чўнг сув бўйидаги қалмоқлар тиккан Тиклихон арчасига етиб келдим. Мўғуллар одатларича катта сувларнинг бўйларига, довон ошув тоғлар чўққиларига қуруқ арча бутоқларини қадаб ўлтирғизадилар. Айлантира тоғ тўдалаб, арча шохларига оқ латта бойлаб қўядилар. Расулуллоҳ алайҳи васаллам пайғамбаримиз: «Ҳар инсон ўз подшоҳининг динида яшайди», дедилар. Шунга кўра, Туркистон ўлкаси узун йиллар мўғуллар ҳокимияти остида яшаганликдан дўлана, қайрағочларнинг шоҳ бутоқларига хотин халажларнинг оқ латта бойлаб қўйишлари шуларнинг қолдиқларидур. Шу ерга етганимча ҳуррият оламида эркинлик билан яшовчи инсонлар кўнгилларидек очилган ҳаво остида ёғин-чопин кўрмай келган бўлсам ҳам, Тиклихон арчасидан ўтганим сўнггида тоғ парчаларидек оқ қора даҳшатлик булутлар ҳар томондан қўзғалгали турди. Момақалдироқ қаҳр ғазаби билан булутга ҳайбат кўрсатиб эди, у қўрққанидан бутун вужуди тешилиб, кўз ёшин қолдирмай тўкишга бошлади. Бир дамда ёруғ оламни қоронғулик қоплаб, қуёш ботиши билан тун устида қозон тўнкаргандек қош қоронғулик ичида қолдим. Энди қоп қора тун қоронғилиги билан қалин қор булутлар остида туриб, устидан изғирин шамол аралаш тарновдан тушкандай совуқ ёмғир уриб, сув ичида шилдираб турган бир одамнинг ҳоли на бўлғусидир. Охири, иложим кетганликдан, отимдан тушиб, ёмғирдан бошпана бўлғудек бир ер топилармикан деб пайпаслаб юрсам, шу ерда чуқурлиги бир одам бўйи келгудек жар борлиги билинди. Дарров жар ичига тушиб отимни чигаллаб, чилбирини белимга боғлаб олдим; ўзим бўлсам шу жар ичида сув олиб камор (ўпирилиб кетган ўйиқ жой) қилиб кетган, аранг бир киши сиғқудек бир ўрин бор экан, куч билан бўлса ҳам шу каморга кириб олдим. Бироқ усти бошим бутунлай ёмғир сувига чиланганликдан, сув ичида ётгандек бўлиб қийналдим. Шундай бўлса ҳам уйқусизлигим устига чарчашлик қўшилганликдан бу каби даҳшатлик жойда ҳеч бир нарса сезмасдан тонг отқунча ухламиш эдим. Сўнгра уйғониб қарасам, ҳавода парча булут қолмаган, кўк кўкариб, юлдузлар чарақлаб, янгидангина тонг юзи ёримиш экандур. Тездан туриб тонг отқунча отимни жардан чиқариб ўтга қўйдим. Лекин, қор аралаш ёққан ёмғирдан сўнг эскан тонг шамолининг салқини, кийимларим ҳўл бўлгани учун мени қалтиратиб титратқали турди. Бир томондан совуққа чидаёлмай турганим устига, кун бўйи от устидан тушмай юриб, уринганлигимдан менда қаттиқ чанқовлик пайдо бўлмиш эди. Ёмғир ҳар қанча |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling