Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
80
текислиги билан Уйғуристон-Олтишаҳар қўшилиб, Чин иқлими чегарасигача Турон подшоҳи, Туркистон 
ҳоқони Темур султон ҳукмига ўтмишдур. 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундоқ қилиб, Юлдуз кенг майдонига эрталаб чиқиб, шу юрганимизча 
кечга яқин Юлдузли савдогарлардан отушлик Қосимҳожим деган кишининг қўшхонасига келиб тушдик. 
Буларнинг турган жойлари Юлдуз қалмоқларининг савдохонаси экан. Уй эгалари билан илгари кўришиб 
танишмаган бўлсак ҳам, Туркистон халқи одатича қўй сўйиб меҳмондўстлик кўрсатиб, бизни яхши 
кутдилар. Лекин бизнинг воқеамиздан бироз хабарлари бўлса керак, бу ердан тезроқ чиқиб 
кетишимизни кутгандек бўлиб туришди. Биз ҳам кўп туролмай, эртаси куниёқ Турғунбой оға икковимиз 
йўлга чиқдик. Юсуфғужғур деган кучарлик савдогарнинг қўшхонасида Кучардан келган эшакчи 
киракашлар бор деб эшитиб, уларга қўшилиб кетмоқчи бўлдим. 
Қўшхонамиздан отланиб чиққач, Юлдуз яйловининг жануб томонида Тян-Шан тизма тоғлари 
қаторларида икки «оғиз» кўрина бошлади. Ботиш томондагиси мўғулча Қўнақай, чиқиш ёғидагиси 
Қуйқун аталмиш эди. 20-30 чақирим йироғлиқда туриб, юрар йўлимиз бўлган савдогар эшакчиларининг 
қатнов йўлини Турғунбой оға менга аниқлаб кўрсатиб қўйди. Сўнгра, икковимиз Юлдузнинг киши йўқ 
кенг майдонида кўзларимиздан қайғули ёшлар оқизиб, от устида қучоқлашган ҳолда хўшлашиб 
ажраштик. Ул орқага қайтди. Мен бўлсам, ёлғизоёқ йўлга тушиб, олға қараб мўлжалланган ерга 
жўнадим. Бироқ бизга ўхшаб кучлик душмандан қочган, йўлдоши йўқ ёлғиз одамнинг, ўзига ақли хуши 
етарлик даражада ёрдам етказолмаслигини, шу хатарли сафаримда тажрибамдан ўтказдим. 
Шунинг учун ҳукамолар демишдурлар офат урган, мусибат етган кишиларнинг ёр-дўстлари, уруғ 
аймоқлари унга қўлтиқтаёқ бўлишиб, тўғри маслаҳат бериб туришлари, албатта, лозимдур. Жон 
қўрқинчиси бўлмаган тақдирда, бу каби хатарлик сафарга йўлдошсиз йўлга чиқиш тўғри эмас эди. 
Маданият оламининнг йиртқичларидан вақтлик бўлса ҳам қутилмиш эдим, бироқ бу кетаётган 
олдимдаги йўлда ер усти яйловларининг энг улуғи аталган Юлдуз тизма тоғларини оралаб юришга 
тўғри келур эди. Бундай бўлғач, йўлдошсиз, қуролсиз ёлғиз кетаётқанимда олдимдан, тепаси оқ қора 
булутлар билан ўралган Олатоғдан йиртқич ҳайвонлар чиқиб келса, мана бу ҳолда қандай чора 
кўришим керак? деган даҳшатлик хаёллар босиб, юрар йўлимдан адашиб қолдим. 
Турғунбой оға йироқдан белгилаб берган Қуйқун йўлини қолдириб, мўғулларнинг боши туюқ яйлови 
Қўнақай йўлига кирмиш эканман. Мўлжал берган жойдан эшакчи савдогарларининг ўзлари эмас, 
изларини ҳам тополмадим. Шундай бўлса ҳам йўлдан адашганимни ўзим билмасдан, яйловга кўчган 
қалмоқлар (мўғулларнинг Дашти қипчоққан Мўғулистонга қўчиб қочганда Юлдуз яйловларида қолиб 
кетган қисми)
қолдирган изларига алданиб, улар ортидан из қувлаганимча юравердим. Олдинроқ ўтган 
от эшак излари ҳам ора-сира кўзга чалинмоқда эди. Лекин тоғ ичига ичкарироқ кирган сайин йўллар 
торайиб, излар озайгани турди. Аксинча, бўрига ўхшаш йиртқич ваҳшийлар ва булардан қочган 
кийиклар каби ов ҳайвонларининг қолдирган излари борган сари кўпая бошлади. Шу ердан ўтиб, 
ёлғизоёқ йўл билан бироз юрганимдан кейин, сой ичида ҳайбатлик оқиб ётган каттагина сув бўйига 
келиб етдим. Қарасам, сувнинг у томонидаги йўл оқариб кўринмокда эди. 
Ёлғиз киши учун синалмаган бундай сувлардан кечиб ўтиш анчагина қўрқинчлик бўлса ҳам, сув 
кечиш ишларида бироз тажриба кўрганимдан осонлик ила у томонга ўтиб, аср номозини ўқидим. 
Сўнгра, шу йўл орқалиқ ярим соат чамали юриб эдим, олдингидан хунукроқ яна бир сув устига келиб, у 
томонда из бўлиб кўринаётган йўлга ўтмоқ хаёли билан отни сувга солдим. Ўрталаб келганимда оёғи 
тошга қоқилиб отим йиқилди. Сув белимга чиқиши билан: «Ё, Аллоҳ!» садосини тортиб тепиниб эдим, 
ўрнидан сапчиб тура келди. Жилов буриб орқага қайтдим. Қарасам, шу вақтда кун ботиб, шом 
номозининг вақти ҳам кирмиш эди. 
Шу оралиқ тоғ бошларида олалаб ётган оқ қора булутлар ҳар ёқдан кўзғалишга бошлади. Ҳаво юзин 
қоплағач, кун гуркираб, чақмоқлар чақилиши билан, дўл аралаш қаттиқ ёмғир қуйғали турди. Соатимга 
қарасам, Юлдуз яйловидан ўтиб тоғ ичига кирганим сўнггида от чоптириб дам олган вақтларимдан 
бошқа, шу ерга келгунча 10 соат ўтмиш экандур. Ҳар соатига 10 чақиримдан оз юрмаганлигим 
маълумдур. Қора булут остидан тарновдай қуйилиб ётган ёмғир суви ҳиёл ўтмаёқ ички ташқи 
кийимларимдан ўта бошлади. Танам сувга чиланиб, совуққа чидаёлмай титраб қалтирағали турдим. 
Буни қарангким, жаҳонгир Чингиз, соҳибқирон Темур каби улуғ қўмондонлар кўриклар ўтказган, 
саноқсиз аскарлар от уловларининг туёқ изларини, ўз кўкрагида кўтарган тамғадек кўриб, юзи устида 
слаган Юлдуз яйловининг кўкка тиралган тоғлари остида ёлғиз ўзим сувга ботиб қалтираб ўлтиришим, 
инсон ҳаётида энг оз кўриладиган тарихий бир воқеа эмасми? 
Сўнгра, тўрт томонга қарасам, боши булутга эришган ҳайбатли ола тоғлардан ўзга, ёмғирдан далда 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling