Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
14
китоб, яна Бурона атрофида бир қудуқ ичидан исломдан илгари энг эски туркий хати билан ёзилган бир 
китоб ва ҳам бир неча тарихий асарлар топганларини шу ерлик кўрган кишилар бизга сўзладилар. 1965 
йили Тўқмоққа борганимда ўтганларни эскариб руҳига дуо қилиш учун Болосоғун ҳаробасига чиқдим. 
Ерлик кишиларнинг айтишларича, шу йили колхозчилар ер ҳайдаб юрганларида бир хум олтин топмиш 
эканлар, ўзаро келишолмасдан, барини ҳукумат олиб ўзлари қуруқ қолибдилар. Яна, Тўқмоқ бозорининг 
қаршисида, Чуй сувининг у томони Шўртепада, Гурхон қорахитойдан қолган бир сапил (тупроқ қўргон, 
қалъа) бордир. Иккинчиси, бундан кун ботиш тарафига қирқ чақиримча тубанроқ, чўнглиги (катталиги)
унга неча баробар келгудек яна бир сапил бўлиб, ўз вақтида шаҳар қўрғони эканлиги очиқ кўриниб 
туради. Манимча, босқинчи Гурхондан қолган ерлик асарлардан Эдиқут ўлкасида шу икки сапил 
ҳаробаларидан бошқа бирор нарса қолганлиги маълум эмас. Бироқ ўзлари билмасалар ҳам, шу кунга 
давр халқ оғзида икки оғиз хитой сўзи бириси домла, иккинчиси шийпонг сақланиб қолмишдир. 
Аввалгиси чўнг мулла, кейингиси зиёфат уйи демакдир. 
Шу кунларда бу ўлканинг жанубий томонида қирғиз, шимолий томонида қозоқ турклари яшайдилар. 
«Тарих ал-Комил»да қирғиз турклари арабча тағарғар аталмишдир. Бу китобнинг айтишича, исломдан 
тахминан бир икки юз йилгина кейин шимолдаги мўғул ва бурят каби кучлик турк уруғларининг 
чопулларига (ҳужумларига)
чидаёлмай қирғизлар жануб томонга чекиниб, Эдиқут ўлкаси Болосоғун 
тоғларига тарқалмиш эдилар. Сўнгги кунларда уларнинг уруғлари ўсиб, сонлари кўпайгач, кўчманчилик 
одати қўзғалиб, шимолдан қувғин еб келганлари эсидан чиқиб, ўтроқ ва замонасига кўра маданий 
ҳисобланган ўғуз турклари устига кўз очирмай чопул қилгали турдилар. Кучлик қуролга эга бўлмаган 
шаҳар халқи уруш майдонларида ҳар вақт дала кўчманчиларидан енгилишлари одат ҳукмини 
олмишдур. Бунинг сабаблари ҳар кимга тушунарлик бўлганликдан, ёзиб ўтиришни лойиқ кўрмадим. 
Шунинг учун Болосоғун халқи ўзларини қирғизлардан мудофаа қилолмай янгидан отоғи эл ичида 
тарқалаётган Олмалиғдаги қорахитой Гурхонга тобун (фуқароси, тобе) бўлишиб, уни чақиришга мажбур 
бўлдилар. Хитой халқидан адолат узулмайди деган халқ оғзидаги ёлғон довруққа алданишган 
Болосоғун халқи бўридан қочиб, қассобга йўлиққан қўй каби бўлмиш эдилар. Чунки қирғизлар қандай 
бўлса ҳам ўз қариндошлари эди, булар билан яраш чораларини излашнинг ўрнига, бошқа бир ёт 
миллатни чақиришлари ўз Ватанларига хиёнат қилмоқ демакдир. Бундай янглиш сиёсатлар натижасида 
ўз ҳокимиятларидан ажраб, қуллик занжирига гирифтор бўлган халқлар тариҳда кўплаб учрайди. 
Мўғулча Моқул болиғ аталган Болосоғун шаҳри тўғрилик бу кунгача мен кўрган тарихларнинг ҳеч 
бирида бирор оғиз сўз бўлса ҳам учратолмадим. Турк бешиги аталган бу ўлка уйғур ўғуз элини ўз 
қучоғида саклаб бутун дунёга танитган эди. Шундай қутлуғ она Ватанимизни, жаҳолат орқали ўз 
болалари ётларга бостириб, унинг шонлик шарафини эсларидан бутунлай чиқарган эдилар. Юзларча 
эмас, мингларча йил ўтган сўнггида бўлса ҳам, мен унинг энг кенжа ўғлони бўлганлигимдан, ўз улуси 
томонидан бутунлай унутилган онамизни эскардим. Узундан бери кўнглимда йиғилиб ётган бу ҳақдаги 
тарихий сўзларимни, кўп йиллар давомида тўплаган маълумотларимни келажак бўғинларимизга 
билдириш учун, бу ўринда ёздим ва шеърият сўзларимга шиор қилиб Соғунийни танладим. Қобуси 
(пайти, фурсати, ўрни, вақти) келар экан, ёт душманлар оёғи остида депсалиб ётган она Ватанларини 
эскарсинлар! 
Шундай қилиб, Болосоғун воқеасидан сўнгра, Гурхон ўзи ҳам кўп яшаёлмади. Давлатни сақлаш учун 
ўз душмани Кушлукхонга қизини бериб, уни куёв қилган бўлса ҳам, яна мақсадига етолмади. Унинг 
пойтахти Олмалиғ ўлкасини атрофи билан Кушлукхон эли Найман турклари бузиб, ёриб, ўлдириб, 
чопиб, ер билан бир текис чолдевор қилдилар. Сўнгра Кушлукхон аскари билан Уйғуристонга ўтиб, 
Ёркент, Хўтангача ҳукмини ўрнатган бўлса ҳам, сўнгги кунлари Чингизхон юришига тўғри келганлиқдан 
унинг амрибуйруғи билан ўлдирилиб, давлати шу билан тугамиш эди. 
Яна ўз сўзимизга келайлик. Тўқмоқдан чиққач, тўғри шарққа қараб Чимқўрғон, Буролсой, Елариқ, 
Тойғоқ, Майдонтол, Қувоқи орқали юриб Қорағов Қўчқорга тушдик. Бу ердан юрганимизча орада бир 
неча қўнолғулар (сафарда ётиб ёки дам олиб ўтадиган жойлар) босиб, Дўлан довонидан ошиб, Норин 
суви бўйидаги Норин шаҳрига кириб бордик. Бу эса тўрт томони улуғ тоғлар билан ўралган бир элдир. 
Руслар Туркистонни босиб олганларидан сўнгра, Шарқий Туркистонга кириш қасдида тайёргарлик 
кўриш учун, Норин суви бўйига бир қалъа бино қилмиш эдилар. Олатоу ва Тян-Шан тизма тоғларининг 
энг қалинлашган ўрни ва кўчманчи қирғиз туркларининг қайнаган жойи ғарби жанубий Ўзбекистон, 
шарқи жанубий Уйғуристон бўлганлигидан бунинг сиёсий аҳамияти ортиқдир. Бу ердан чиқиб, ораси 
қирқ беш чақирим чамасидаги Отбоши қишлоғига етиб, тошкентлик Туёқбойҳожи уйига меҳмон бўлиб 
тушдик. У киши эса Тўқмокда узун турган, ўз маҳалламиздан кетган киши эди. Бу ернинг тўрт томони 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling