Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
95
тилларда чоп этилишига ишонаман. Биринчи навбатда Туркистон элининг ёзиқ сир фарзандлари қозоқ, 
қирғиз, уйғур тилларида нашр қилинишига умид қиламан, чунки уларнинг тарихига тааллуқли кўп 
маълумотлар бордир. Шу билан бирга мен иштирок этган тарихий воқеаларни келажакда ёзувчилар, 
таҳлил этувчилар кўп бўлади. Бу тарих ҳеч қачон кўмилиб кетмайди. Сен шуларнинг биринчиларидан 
бўлгин, чунки у тарихий воқеаларнинг тирик иштирокчисидурсан. Ўтган ҳодисаларда бўлган 
воқеаларни ҳеч ёққа бурмасдан, бўлганича тўғри ёзишни сенга топшираман. Сен бу вазифани, албатта, 
бажара оласан. Кўпдан бери ёзиш қобилияти сенда борлигини сезаман». 
Бу суҳбат ота бола ўртасида 1974 йили октябр ойла-рида бўлиб ўтади. Суҳбат мазмунини биз 
отамиздан кўп марта эшитганмиз. У киши илгаридан ўтмиш хотираларини қоғозларга қисман тушириб 
юришларини билар эдим. 1976 йили 29 февралда бобомиз Алихонтўра Соғуний бу фоний дунёни тарк 
этдилар. Қайғули, аламли, турғун йиллар узоқ вақт давом этди. 
Охири бобомиз интиқиб, орзиқиб кутган, 30 йиллар олдин, яъни совет мустабид тузуми куч-қудратга 
айни тўлган даврда башорат қилиб айтган тоталитар қизил империя инқирози юз берди ва бизнинг 
Ватанимиз ўз Истиқлолини қўлга киритди. Бунинг шарофати ила бобомизнинг илмий мерослари 
тартибга солиниб, бирин кетин баҳола қудрат нашр қилиниб халққа танитилди ва танитилмоқда. Бу 
китобнинг нашрга тайёрланиши ва чоп этилиши ҳам бобомиз васиятларини амалга ошириш йўлида 
қўйилган яна бир қадамдир. Отамиз оғир касалликка учраганлигига қарамай, бобомларнинг васиятига 
биноан бу китобининг давомини ёзишга киришдилар ва ўзлари тўғридан тўғри иштирок этган Шарқий 
Туркистон Озодлик инқилобининг тарихий воқеалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. 
Китобда бобомизнинг Оқсув турмасидан қандай чиқиши тарихи, Озодлик инқилоби олдидан Шарқий 
Туркистондаги вазият, Инқилоб таассуротлари ва иштирокчилари ҳақида, Шарқий Туркистон ислом 
жумҳурияти ва унинг фаолияти, бобомизнинг бу ишни амалга оширишда кўрсатган шижоат ва 
қаҳрамонликлари тўғрисида сўз боради. Насиб этса иккинчи китоб ҳам шу тарихий воқеаларга 
қизиқувчи китобхонларга яқин кунларда тақдим этилажак. 
Бобомларнинг бу мазкур тарихий асарини мулк эгалари вакилларининг ижозати ила нашрга 
тайёрлаш ва чоп этиш учун компьютерга киритишни 2002 йил 16 мартда бошлаб улуғ рамазон ойи 
ичида, яъни 24 ноябрда Аллоҳ ёрдами ила якунладим. 
Увайсхонтўра Шокиров. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling