Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
92 десам, соқчи аскарлардан қўрқаман», деди. Яна бир куни йиғи солиб том қоқиб эди, қарасам, соқчи аскарлар кўринмагач, Тўрохунни эшик пойлоқчи қилиб, орқа томни гупиллатган сўнггида: «Сиз ким бўласиз?», деб қичқириб эдим, «Мен дуббегининг хотини бўламан, олти ой бўлди шу ёлғиз уйда қамоқдаман, қўрққанимдан, ёлғизликка чидаёлмай, кунда уч тўрт марта йиғи солиб сизларга ҳам тинчлик бермадим. Бошқа иложим йўқ, қандоқ бўлса ҳам хафа бўлманглар», деди. Бу хотин олти ойдан бери ёлғиз уйда, ёлғиз ётиб, бу раҳмсиз тошюрак қора кўнгиллар қўлида тортган жабр жафоларини онглагач, бунинг олдида бизнинг ишимиз ҳолва бўлиб қолди. Яна бир куни қарасам, ўртамиздаги девор тангадек тешилиб, бир нарса қимирлагандек бўлди. Тортиб олсам чўка ёғочи экан. У билан орамиз очилиб, телефон қургандек бемалол гаплашгани турдик. Эри дуббеги бўлгани учун қанчадур олтин солиб, шуни тўлатмоқчи экан. Бундан бошқа ҳам турма сирларидан бирмунча ишларини бизга тушунтириб турди. Кейин эшитсам, бу хотин турмадан қутилгач, ўз одатларича диндорлик билан мастураликда юриб, умри қисқа экан, дунёдан ўтибдур. Худо раҳмат қилсин! Йигирма кунга яқин бу уйнинг қийинчиликларини кўрганимиздан сўнгра, бизни бу ердан кўра кенгроқ, ёруғроқ бўлган ёнимиздаги уйга чиқазди. Бунда эса Кучар оқсоқоли Муҳаммадали охун йўлдоши билан, мен Тўрохун билан тўрт киши ўн кунча ўлтирганимиздан кейин, икки аскар келиб бизни ҳайдаганича бир майдонга чиқарди. Қарасак, олди орқаси ўралган, икки от қўшилган кўтак (ёғоч арава) арава тайёр турибди. Қуроллик уч аскар бошчиси қирғиз, қолган иккови уйғур, бирови олдимизда, иккови ёнимизда хитой одатларича милтиқлари тикланган ҳолда турарди. «Нари тур», деб қичқириб йўловчиларни қўрқитгач, кўз қўрқитиш, юрак чўчитиш учун бўлса керак, олди-орқамизни ўраган аскар, халқ кўп бозор ўртасидан юриб, аравани қаттиқ ҳайдаганларича шаҳардан чиқардилар. Йўлдошларимиздан Муҳаммадали оқсоқол содда кўнгил, эски одамлардан экан. Ўлимга кетаётган киши дуо қилгандек, турган халққа қараб узун ўсган соқолини силаб бошини эгди. Буни кўрган бечора мусулмонлар ҳам соқолларини силашиб, бизга қараб дуо қилган бўлдилар. Шу аҳвол билан Кучардан чиққанимизча юриб, биринчи қўналғуга етдик. Йўлда кетаётганимизда бешлаб, ўнлаб от эшак минган бозорчи, йўловчи кишилар учрар эди. «Четга торт!», деган бақириқни эшитишлари билан биз ўтиб кетгунча кўча четида улоқларининг бошини буриб, тескари қараб турардилар. Йиртқичлар олдида бошқа жониворлар қандоқ қўрқиб туришса, бу бечоралар ҳам шу аҳволда қўрқиб турганларини кўрдик. Биринчи қўналғуга келган кечада аскар бошлиғи мени чақириб: «Сиз яхши киши кўринасиз, бизнинг қоидамиз бўйича гуноҳкорларни кечаси уйга қамаб, қўлоёқларига занжир солишимиз керак эди, сизни кўриб бундай қилишга ботинолмай қолдик. Хукумат буйруғи бўлгач, биз буни бажаришдан бошқа эркимиз йўқдир. Сизлар тинч бўлсанглар ҳеч иш йўқ, биз ҳам тинч бўламиз», деди. Тўхтаган жойимиз, Бой деган отига яраша боғу бўстонлик, қалин дарахтзор билан ўралган, оқар сувлик, ҳавоси келишган бир қишлоқ экан. Шу кеча соқчиларимиз бизни ерлик Гўнангжузага топшириб, ўзлари кўринишмади. Бу ердаги хизматчи уйғур болаларига қарасам, олди 30 га етмаган, 18 20 ёш ораларида бўлиб, икки сўзнинг бирида «бизнинг синфий душманларимиз» дейишни ўрганмиш эканлар. Шунга кўра бизни ҳам душман ҳисобида кўриб, биз каби асирлар ҳаққига хиёнат қилдилар. Ҳаёт оламида тарбият-саҳобат каби таъсирлик нарса йўқлиги шубҳасиздур. Ёлгиз инсонга эмас, барча жонлик мавжудотларда таълим-тарбия таъсири кўз олдимизда кўрилиб, бунинг натижалари бутун дунёга тарқалиб турмоқда. Ўқитиш ўргатиш буён турсин, суҳбат ўзи ҳам, суҳбатдошларга ўт билан сувдек тез ўтади. Шунинг учун ҳам ҳар кимга, суҳбат йўлдошларига қараб баҳо берилади. Нуҳ пайғамбаримизнинг ўгли ёмон йўлдошларга қўшилиб эди, пайғамбарзодалик фай-зидан ажради. Асҳоби Каҳфнинг ити яхшиларга эргашиб, Куръонда қиссаси айтилиб, ҳақ йўлдаги одамлар қаторига кирди. Айниқса, исломнинг отидан, Қуръоннинг хатидан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмаган бир мил-лат болалари, уларнинг кўнгил кўзларига яхши-ёмон ҳеч бир нарсанинг акси тушмаганликдан, нима бўлса ҳам биринчи аксни дарров қабул қиладилар. Шунга кўра совет сиёсатчилари, Шинг Дубан ҳукумати қурилган кундан бошлабоқ, бу ўлкани қизил Ушуристон қилиш учун қалам кўрмаган, хат тушмаган дафтар каби топ тоза кўнгиллик уйгур болаларини коммунистлик руҳида тайёрламиш эдилар. Мана, бахтимизга қарши, биз шўрлик қўлга олинган кунимиздан бошлаб отасини танимаган шу болалар олдида сўроқ беришга мажбур бўлдик. Энди эса, бизнинг устимизда қанчалик огир ишлар ўтганлигини, менинг шу сўзларимдан кейин,оқил одамлар тўлиқ тушуниб онглагандирлар. Шу билан эртаси куни ўз соқчиларимиз келгач, одатдаги ишлар билан учинчи қўналғуга қараб жўна- дик. Қопсалан сувидан ўтиб кетаётганимизда Тўра охуннинг кўнгли бузилиб: «Бу золимлар бизни соғ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling