Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi



Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
Алихонтўра Соғуний 
ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ 
Матнни араб имлосидан кириллга ўтказиб нашрга тайёрловчилар: 
Аҳадхонтўра ҒАППОРОВ Увайсхонтўра ШОКИРОВ 
Ушбу китоб улуғ бобокалонларимиздан бўлган аллома Алихонтўра Соғуний қаламларига мансуб 
нодир бир асардир. Муаллиф «Туркистон кайғуси» (1966—1973) номли бу асарида халқимиз қандай 
килиб босқинчиларга қарам бўлиб қолгани ва динни, Ватанни, миллатни асраш кераклиги
мустақилликни қўлга киритиш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги тўғрисида ўша мустабид совет 
тузуми даврида етук сиёсий арбоб сифатида чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён 
этади. 
Шу билан бирга, бу асарда Марказий Осиё халқларининг энг қадимги даврлардан то XIX аср 
охиригача бўлган давр ичида қурган давлатлари, Амир Темур ҳақида, туркий халқлар этнографиясига 
оид қимматли маълумотлар ҳам бор. 
Китобдан олий ўқув юртлари талабалари ва тарих билан қизиқучи кенг китобхонлар оммаси 
фойдаланишлари мумкин. 
 
УЛУҒ БОБОМ ВА «ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ» АСАРИ ҲАҚИДА 
 
Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм 
Муҳтарам ўқувчи! Маълумдирки, инсон боласи ўз падари бузрукворига қараб қад ростлайди. Лекин 
миллатни жаҳон миқёсида шуҳратлантирадиган буюк шахслар ҳақида ёзиш ҳамиша шарафли, 
масъулиятли ва бир вақтда ўта мураккаб вазифадир. Мазкур вазифанинг қўшимча оғирлиги ўз бобонгиз 
ҳақида ёзишдир, чунки «ҳиссиётларга берилиб, мавзу холисона ёритилмаган» дейилиши мумкин 
гумонларга асос бўлмаслиги керак. Шу сабабли бошқалар ёзишади деган умидда кўп йиллар ўтди. 
Кейинги йилларда босилиб чиқаётган мақолаларнинг кўпи бир томонлама бўлиб, Алихонтўрани ўз 
даврининг сиёсий, мафкуравий тузумини қабул қилган, унинг ғояларига ишониб алданган олимлар 
қаторида ифода этишга уринишлар бўлди. Бу, албатта, шу даврнинг ёзувчилари учун қулай, чунки бу 
инсон ҳам ўзимиздан эдилар демоқчи бўлишади. Лекин ҳақиқат ундай эмас эканлигини ушбу китобдан 
билиб оласиз. Шу боис бу ҳақда батафсилроқ маълумот бериш зарур деб билдим. 
Улуғ бобомиз Алихонтўра Соғуний (1885 — 1976), Аллоҳ у кишини раҳмат қилган бўлсин, комил 
инсон бўлиб, замонамизнинг кўп илмларни мукаммал эгаллаган буюк алломаларидан эдилар. Биринчи 
навбатда у киши диний илм теология соҳасида катта билимга эга бўлганлиги ва машҳурлиги ҳозирги 
кунда кўпчиликка маълумдир. Хусусан, «Тарихи Муҳаммадий» асари нашрдан чиққандан кейин (Т., 
1991) у киши нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида шуҳрат қозонди. Шу билан бирга 
бобомиз ўткир зеҳн соҳиби, тарих илмининг, айниқса ислом тарихи ва Туркистон тарихининг зукко 
билимдонларидан эди. 
Сермазмун ҳаётининг охирги 30 йили давомида Алихонтўра ёзиб қолдирган улкан илмий мерос 
ичида «Туркистон қайғуси» тарихий асари алоҳида ўрин эгаллайди. Бу асарда у кишининг йигитлик ва 
камолотга етган даври хотиралари асосида ўз эътиқоди, дунёқараши, қайси ғоялар учун жонфидо бўлиб 
курашганлари, нималарга Ватан аҳлини даъват қилганликлари, суюкли Ватанимиз тарихи сабоқлари, 
келажак бўғинлар улардан қандай хулосалар чиқармоқлари кераклиги, Ватанимиз мустақиллиги 
муқаррар равишда қўлга келиши башорати, уни мустаҳкамлаш учун нималар қилмоқ зарур эканлиги 
тўғрисида чуқур ўй-фикрлар ўз ифодасини топган ва баён этилган. 
Бу асардан айрим парчалар «Ёшлик» журналида (1992 йил, 3 —4-сонлари) ва шу йили «Ўзбегим» 
китобида чоп этилган бўлиб, тўлиқ ҳолда у энди биринчи марта китоб шаклида кенг жамоатчиликка 
тақдим этилмоқда. 
«Туркистон қайғуси» асари 1966 1973 йилларда Тошкентда ёзилади. Бу даврда совет мустабид 
тузуми куч қудратга тўлган, ўз сиёсатини зўравонлик билан нафақат мамлакат ичкарисида, балки унинг 
узоқ ташқарисида ҳам ўтказиб турган пайт эди. Шу сабабли кўпчилик зиёлиларимиз ҳукмрон маслакка 
қаттиқ ишониб, кечаю кундуз унинг хизматида бўлдилар. Қанчадан қанча юксак қобилият эгалари, 
истеъдодли шоир ва ёзувчиларимиз бу сохта мафкура куйчилари, ташвиқот ва тарғиботчилари эди. 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling