Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
8 ёрдам сўрасалар, бошқалар илм излаб келганини, табобат, миллий тарих, диний илм соҳаларида билим олиш учун шогирд бўлиш ниятида эканини билдирардилар. Кўп ўзбек шогирдлари уйдан қатнаб илм олсалар, узоқ юртлардан келган тожик, қирғиз, қозоқ, тунгон, кавказ халқларига мансуб шогирдлари ташқари ҳовлидаги болохонада ётиб дарс олардилар. Ҳар пайшанба кун ифторликларига кўпчилик қатнашишга интилар эди, чунки бу ерда бўладиган ажойиб мароқли суҳбат ва мажлисларда улуғ эътиқод, миллий қадриятларимиз, шон-шавкатли тарихимиз, диний масалалар юзасидан фикр ва шарҳлар айтилар эди. Кейинчалик бу суҳбатлар кенгайиб, жумладан, муборак рамазон ойи ифторликлари меҳмонга чақириладиган катта ҳовлиларда, дала боғларида ўтказиладиган бўлди. Бу кишининг иштирокидаги мажлис ва суҳбатларга катта илм соҳиблари, айрим шоир ва ёзувчилар, дин арбоблари, олимлар ва бошқа обрўйли кишилар жуда катта ҳурмат ва эҳтиром, ҳақиқий маънавиятга чанқоқлик билан қатнашар эдилар. Кундалик ҳаётимиздаги ўзгариш ва ҳодисаларга у киши катта қизиқиш ва халқ манфаати нуқтаи-назаридан қарар эдилар. Улар миллатимизнинг эрки, тинчлиги ва келажаги учун фойдали бўлса бутун вужуди билан хурсанд бўлиб, олқишлар эди. «Ҳуқуқлар ҳимоясининг энг кучлик қуроли ҳисобланган илм-ҳунар, маориф эшиклари ҳозирги кунда инсон олами юзига бутунлай очиқдур. Шу сабабдан тушунган Ватан ўғлон-қизларимиз замонавий ҳар илм-ҳунарни асоси билан яхши тушуниб, имконият борича билиб ўзлаштиришга бошқалардан ортиқроқ киришмоқлари лозимдур» деганларини биламан. 1976 йил февраль ойининг охирги кунлари, мен Ленинград шаҳрида хизмат сафарида эдим. Бобомларнинг аҳволи оғир эканлиги тўғрисида хабар келди. Тезда Тошкентга учдим. Самолётдан тушиб тўғри бобомларнинг Тахтапулдаги ҳовлисига йўл олдим. Қариндош-уруғ, яқинлар билан тўлган ҳовлига киришим билан отамнинг «Ўғлим, тезроқ кир, бобонг кетмоқда», деган нидосини эшитдим. Уйга киришим билан мусаффо сокинликда кўзлари юмуқ ётган бобомларга кўзим тушди. Атроф-ёнларида фарзандлари. Кўзларига термулиб отам ниҳоятда паст, мунгли товуш билан Қуръондан «Ёсин» сурасини тиловат қилиб турарди. Кўзларидаги ёш билан шошилинч ҳолатда менга сув тутиб, «Отамга сув томиз», дедилар. Йиғлаб туриб муборак лабларига докада секин сув тутдим. Оҳиста кўзларини очдилар. Отам бобомга тикилиб туриб, ниҳоятда паст овоз билан «Ўғлингиз Увайсхон етиб келди», дедилар. Бобомнинг кўз қорачиқлари мен томонга ялт этиб ўгирилди. Бир «уф» тортдилар, муборак, хотиржам юзларига икки томчи ёш думалаб тушди. Кўзларини аста юмдилар ва шу заҳоти калимаи шаҳодат устида жон уздилар. Ҳаётларининг охирги сонияларида ул зотнинг олдида бўлиш ва муборак лабларига охирги сувни томизмоқ менга насиб этганидан Аллоҳга кўп шукроналар қиламан. Бу неъматни ҳаётлигида қилган улуғ дуоларининг ижобати, ул кишига бўлган чексиз муҳаббатимнинг бир белгиси деб биламан. Ўзбекистоннинг ҳар жойидан ва Марказий Осиё республикаларидан етиб келишган кўп сонли кишилар билан бирга бутун Тошкент аҳли ул зотнинг тобутларини Тахтапул маҳалласидан елкаларида кўтариб, васиятига кўра Кўкча даҳасидаги сўнгги маскани бўлган Шайх Зайниддин бобо қабристонига обориб қўйди. У кишининг жанозасини васиятига биноан тақво биродарлари Темурхонтўра ўқишлари лозим эди. Аммо асрлар бўйи золимлар томонидан халқимиз қалбига сингдириб келинган қуллик асорати бўлмиш журъатсизлик оқибатида жанозани Кўкча жомеъ масжидида марҳум Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон муфти ҳазратлари ўқидилар. Ҳазрат Имом ал-Бухорий наслига мансублигимиз билан ҳурматдамиз, Темур авлодидан эканлигимиз билан фахрланамиз, Алихонтўра Соғуний ватандошимиз бўлганлиги билан ғурурланамиз. Мана шундай буюк сиймолар шу Ватандан чиққанлиги учун, улар умуминсоний қадриятлар асосчилари ва тарғиботчилари бўлганликлари учун ва биз ҳам шу миллат аҳлидан эканлигимиз учун бу Ватанни севамиз! Уни миллий маданият, дин, ахлоқ гўзалликларининг мажмуаси бўлганлиги учун, ўзликни англаш ғурурини қалбларда уйғотгани учун яна ҳам кўпроқ севамиз! Ёш авлод шу муқаддас Ватанимизга, улуғ аждодларимизга муносиб бўлиб фикр юритмоғи, меҳнат қилмоғи ва ҳеч кимдан кам бўлмасликни мақсад қилиб келажакка интилмоғи керак! Шунда улуғ боболаримиз руҳлари шод ва Ватан келажагидан хотиржам бўлади. Шундай экан «Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида» деб номланган 700 бетлик янги тарих китобида 1960-1980 йилларда ўзбек халқининг мустабид совет тузумига қарши олиб борган курашига бағишлаб муҳтарам тарихчи олимларимиз жуда оз маълумот берганини қандай изоҳлаш мумкин! Бундан шу жаннатмакон Ватанни бизга мерос қолдирган улуғ аждодларимиз руҳлари изтироб чекиши, қолаверса мустақил Ўзбекистон тарихининг бу саҳифаларини ўқийдиган ёш авлодда ота-боболаримиз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling