Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
6
«Ёшликда эгалланган билим тошга ўйилган нақшдур», «Онг йўқ жойда жасорат бўлмайди», «Бу дунёда 
ҳеч нарса тан-соғлиққа етмас» каби шиорларни кўп эшитар эдик. 
Миллий тарих дарсларидан бирида шундай деганлар: «Инсонлар ўз ҳаётларини онгли равишда 
тушуниб туришлари учун дунё илмлари ичида бошқалардан кўра тарих илмига ҳожатлари айниқса 
кўпдур. Шунинг учун ҳар даврнинг доно олимлари тарафидан бу тўғрида бек (кўп) китоблар ёзилмиш 
экандур. Тарих демак, ўқувчиларнинг кўз олдиларига қўйилган бир кўзгу каби бўлиб, унга қараган 
кишилар эса юз-кўзларига юққан ёмон нарсаларни кўрар эканлар, албатта, ундан ўзларини 
тозалайдилар. 
Шунга ўхшаш, ўтмишдаги ота-боболарнинг ойнакларини кейинги болалари қўлларига олиб 
қарасалар, ўзларининг ким эканликларини, энди ким бўлғонликларини шу кўзгуда очиқ кўрадилар. 
Меҳрибон она Ватанлари босқинчи оёқлар остида депсалиб, инграб ётқонлиғини кўргач, унинг 
сабабларини текширишга киришадилар. Онгсизлик ўлим уйқусида ётган бир миллатни уйғотиш учун 
ўтмишдаги ота-боболарининг шонлик тарихини билишдан ортиқ нарса йўқдир. 
Бу илмдан кутилган асосий мақсадлар бир давлат қурилгандан сўнгра, у қайси ишлар билан 
тараққий топиб ривожланмишдур, ёки инқирозга учраб завол топиши нима сабабдан бўлишидур. Чунки 
дунёда ўтган, ё ўтмоқда бўлган яхши-ёмон ишлар пайдо бўлишининг, албатта, сабаблари бордур. Ҳаёт 
оламида ҳеч нарса сабабсиз юзага чиқиши мумкин эмасдур. Масалан, илгари бутун дунёга номи чиққан, 
тилларда достон шу Ўзбекистон бизнинг суюкли она Ватанимиз нега қўлимиздан чиқди? Биз Туркистон 
халқи ўз давлатимиздан нега ажрадик? Мана буларнинг сабабларини кўрсатиш тарих илмининг асосий 
вазифасидур. 
Яна бир дарсда айтганлари: Келажакка фақат ўтмиш йўл кўрсатади. Тарих шуни билдирадики, икки 
буюк қўшни давлат билан олиб бориладиган яхши, ўзаро манфаатли сиёсат етарли эмас. Чунки улар 
ҳар доим Туркистонга ўз манфаатлари бўлган муҳим ўлка сифатида қараб иш юритишган. Шу сабабли 
асосий масалаларда ҳамиша тил топишиб, Туркистон тақдирини ўз манфаатлари йўлида ҳал қилишган. 
Масалан, Шарқий Туркистон халқининг озодлик учун олиб борган кураши бу давлатлар манфаатига зид 
бўлганлиги сабабли қурбон қилинди. Ёки Туркистон халқи ўзининг қайси туб манфаатларини кўзлаб, 
Иккинчи жаҳон урушида шунча кўп қурбонлар берди? 
Ер куррасининг имконияти чекли бўлишига қарамай моддий эҳтиёж кескин ўсиб бораётган XX асрда 
миллатлар тараққиёти ва тақдири кўпроқ қудратли давлатлар сиёсати ва манфаатига боғлиқ бўлади. 
Шу сабабли Туркистон ўлкасида учинчи бир буюк давлат манфаатини яратиш зарурати бор. Равшанки, 
муҳим масалаларда уч давлатнинг ҳеч бири бирортасининг бир томонлама манфаатдор бўлишига йўл 
қўймайди. Шунда тадбирли сиёсат юргизувчи кичик давлат, албатта, унинг манфаатини кўпроқ кўзлаб 
иш тутаётган давлат томонида бўлади». 
Шу тартибда биз бобомизнинг «Тарихи Муҳаммадий» қўлёзма асари орқали ислом дини ва тарихи 
билан танишдик, ўзлари форс тилидан таржима қилган машҳур Ҳерман Вамберининг «Бухоро ёки 
Мовароуннаҳр тарихи» асарини ва улуғ соҳибқирон Амир Темур «Тузуклари»нинг биринчи таржимасини 
қўлёзма ҳолатда у кишининг иштирокида ўқиб ўргандик. Ислом фалсафаси нималарга кўпроқ урғу 
беради деган саволга: «Шарқ фалсафаси аввал бошидан бошлабоқ асосан инсон руҳиятини, унинг 
маънавий оламини билишга, одамларнинг ўзаро муносабатларини англашга эътибор берган. Бу 
таълимотда одам қалбини ҳайвоний ҳирслардан озод этиш, уни Аллоҳга ишонч, иймон нури билан 
ёритиш, комил инсон масалалари устида кўпроқ фикр юритилади», деганларини уққанмиз. 
Ҳар доим 3 - 4 соатдан кам давом этмайдиган мароқли дарсларимизда кўп тарихий воқеаларга ул 
зотнинг ажойиб мукаммал, сиёсий-ижтимоий мантиқ қонунларига асосланган шарҳларини эшитишга 
муяссар бўлганмиз. Масалан, Ватанимиз мустақиллиги ва эркининг йўқолишига нобоп кишиларнинг 
ҳокимият тепасига чиқиб қолиши ҳам сабаб бўлганлиги тўғрисида гапириб, айтганларини эслайман: 
«Ҳар бир давлат арбоби сиёсатда билимдонлик, сезгирлик, изчиллик ва жасорат каби фазилатларни 
ўзида мужассамлаштирмоғи керак. Бу тоифадаги ҳукмдорлар ўзлари кучли бўлганлиги учун атрофига 
мард ва очиқча сўзлаша оладиган кишиларни тўплаб иш юритади. Улуғ бобомиз соҳибқирон Амир 
Темур шундай зотлардан эди. Темур султон таърифича, ҳукмдорга ўз фикрини ва мулоҳазаларини 
айтишга ботина олмайдиган ҳамда ўз соясидан чўчийдиган, қул табиатли мансабдорлар салтанатнинг 
энг хавфли душманларидур. Чунки улар ўзларининг ожизлиги ва жасоратсизлиги орқасида 
иккиюзламачилик билан иш юритадилар, кези келганда эса ўз ҳукмдорига ва ҳатто ватанига хиёнат 
қилишдан тоймайдилар. Шу боисдан буюк Амир Темур қул табиатли амалдорларни ёқтирмай, ўз қадру-
қиммати, виждони, ор-номуси ва ғурурини сақлай оладиган кишиларни давлатнинг устуни деб 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling