Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
7
ҳисоблаган». 
Ул зот яна шундай деганлар: «Агар мўмин-мусулмон бир ноҳақ ишни кўрса, албатта, ул ишга қўли 
билан қарши турсин. Агар бунга қудрати етмаса, тили билан қайтарсин, бунга ҳам ярай олмаса, ҳеч 
бўлмаса кўнгли билан норози бўлсин. Бу сўнггиси иймоннинг энг кучсиз бўлишидандур. Агар кўнгли 
билан ҳам ул ишга норози бўлганин сезмас эрса, бундин Аллоҳ сақласинким, бу ҳол иймонсиз 
кишиларнинг белгисидур. Уларни пайғамбаримиз тириклар ўлиги деб айтганлар. 
Пайғамбар Мусо алайҳиссалом уммати вужудига сингдирилган қуллик асоратини сиқиб чиқариш 
учун ўз қавмини қирқ йил Саҳройи Кабирда олиб юрган экан. Чунки бу иллат миллатнинг жасадларига 
ёпишган вабо микроблари кабидир. Агар унга қарши чора кўрилмас экан, кўп узоқламаёқ ҳаёт 
оламидан оти ўчирилиб, у миллат туб томири билан ютилиб юборилади. 
Инсоннинг энг севган қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган 
кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўладилар. 
Аларнинг энг биринчиси шулдурким, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмокдур. Ўзида эрки йўқ, 
қўлида ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвондан нима фарқлари бор? 
Иккинчиси — шаръий ёки қонуний касблари орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг меваси 
шул топгувчининг ўз ҳаққи бўлган хос мулкидур. 
Учинчиси — ҳар бир миллатнинг ҳақиқий онаси, у миллатнинг туғилиб ўсган, ота-бобосидан мерос 
қолган Ватанидур. Она Ватанни бошқалар тасарруфига қолдирмоқ Ватан авлодларининг кечирилмас 
оғир жиноятларидур, балки инсон ҳуқуқларига қилган хиёнатидур. 
Тўртинчиси — ҳар мамлакат халқининг асрлар бўйи асралиб келаётган муқаддас динларидур». 
Бобомизнинг Нақшбандия таълимотига эътиқод қўйганлари ҳам маълумдир. «Ҳазрат Баҳоуддин 
Нақшбанд тариқатлари Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга асосланади. Ул зотнинг «Дил ба ёру даст ба 
кор!», яъни кўнгил Аллоҳ ёди билан, қўл эса иш билан банд бўлсин, деган шиорлари бутун мусулмон 
оламига машҳурдир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам бу тариқатга амал қилган. Раият равнақини кўзлаб, 
«Кам енглар — очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар — мукаммалликка 
эришасизлар, кам гапиринглар — доно бўласизлар!» деб бу кишининг насиҳатларини таъкидлаганлар. 
Аллоҳни севиш, унинг висолига етиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлини босиб ўтишимиз 
лозимдир. Ҳар бир киши ўз вақтини сарҳисоб қилиб туриши, чунки вақт бойлиқдур, бир касбни 
эгаллаши, ўз қўл кучи билан ҳалол луқма топмоқлиги бу таълимот асосларидандир», деганларини 
эшитганмиз. Ўз ҳаётлари давомида шунга амал қилиб доришунослик, тиббиёт илмларини мукаммал 
эгаллаганлар ва ҳожатбарор шифокорлиги туфайли кўпчилик ўртасида катта обрў-эътиборга эга 
эдилар. Кичкина ҳовлининг ташқарисида доимо соғин сигир билан бир тана боқилар эди. Ёшлигимда 
уларга ем-хашак ва ивитилган сомонга кепакни ихлос билан ўзлари қориштириб бераётган иш устида 
бобомларни кўп марта кўрганман. 
Эрта баҳор кунлари эди. Саҳарда бир қариндошнинг тўй ошига бобомлар билан бирга бордик. Кун 
совуқ, энди тонг отмоқда эди. Кўпчилик айтилган бўлса керак, кўчада саф тортиб, ош ейишга навбат 
кутиб, одоб билан бобомларни олдинга кузатаётган туманат одамларни кўриб, ҳассага икки қўлини 
қўйган ҳолда тўхтадилар. «Бай, бай, бай! Қани эди бу ўзбек ўғлонлари шу тартибда, шундай ғайрат ва 
ихлос билан Ватан озодлиги учун жангга кирса!» деб, тизилиб турган узун сафга завқ билан узоқ 
тикилиб қолганларини эслайман. Шунда бу манзара тўқсонни қоралаб қолганига қарамай, қоматини 
мағрур тикка тутиб турган собиқ маршалнинг Ватан озодлиги учун олиб борган шиддатли муқаддас 
жангларининг қайси ёлқинли дамларини кўнглига солган экан, деб ўйладим. 
Алихонтўра кенг билимлар эгаси, чинакамига қомусий олим эди. Юқорида тилга олинган 
асарларидан, таржима қилган китобларидан ташқари у кишининг қаламига мансуб «Шифо ул-илал», 
яъни «Иллатлар шифоси» асари ҳам мавжуд. Унда икки юздан кўп касалликлар баёни, ташхиси ва 
даволаш усуллари берилган. Кўп тилларни чуқур билганлиги боис шу тилларда шеърлар ҳам ёзганлар. 
«Девони Соғуний» номли девон соҳиби ҳамдир. Шу давр ичида бобомиз томонидан яна Аҳмад 
Донишнинг «Наводир ул-вақое» асари, Дарвеш Али Чангийнинг «Мусиқа рисоласи» асари ўзбек тилига 
таржима қилинган. 
Аллома Соғунийнинг обрў-эътибори оддий халқ орасида ниҳоятда юқори эди. Ул зот фақатгина 
исломпарвар бўлмай, балки том маънода инсонпарвар бўлгани сабабли олдига узоқ-яқин жойлардан 
жуда кўп кишилар ўз дардлари ва ташвишларига даво, маслаҳат излаб келишар эди. Айниқса «Темур 
тузуклари» ойномада босилиб чиққандан кейин машҳурлиги янада ошди. Кўплар форс, араб, туркий 
тилларида босилган, турли соҳаларга мансуб қадимги нодир асарларнинг таржима ва шарҳларига 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling