Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
3 замонавий фан илмларини ўқиш ва ўқитиш ишларига эътибор бўлмаганлиги ҳақида бобомлар куйиниб гапирадилар. «Нима учун кейинги асрларда Туркистон халқи бундай жоҳилият ботқоғига ботди? Бунинг бош сабаби динни асоси билан тушунмаган илм маданият душманлари ҳокимият тепасида бўлдилар. Ўзларини дин ҳомийлари деб эълон қилиб, халқни маърифат нуридан маҳрум, замонавий фанний илмлардан бутунлай йироқ тутдилар. Чет давлатлар билан алоқа боғламадилар, ўқиш ўқитиш ишларига ҳеч қандай аҳамият бермадилар. Шунинг учун Туркистон халқининг ичида уйғониш, фикр очилиш ва бор шароитдан фойдаланиш имкониятлари бўлмади. Давлатнинг инқирози, миллатнинг онгсизлигига шу жоҳиллар сабабчидур». «Булар Ватан ва миллат олдида энг кечирилмас жиноятчи одамлар, чунки давлатларини инқирозга, миллатларини қулликка, Ватанларини хорликка олиб келдилар». «Ҳозирги маданият оламида миллатнинг ўз хуқуқини сақлаш шарафи унинг қурол кучигагина боғланмишдир. Шунинг учун тўлиқ мудофаа кучига эга бўлмаган миллатлар инсоний ҳуқуқларидан бутунлай ажраб, ҳайвонлар қаторида хўрлик билан яшамоққа мажбурдирлар». «Шунга кўра, Ватан болалари олдимиздаги келажак кунларни эскариб, замонавий илм ўқишга чин кўнгиллари билан киришиб, ҳалол мерос ўз Ватанларини эгаллаш учун мудофаа қуввати тайёрлашга тиш-тирноқлари билан ёпишсинлар». Китобда ҳозирги замон илм-фанини тиришиб ўқиш, замонавий техника ва технология ҳунарларини яхши ўзлаштириш билан бир қаторда, халқнинг миллий ҳиссиётини кўтариш, ўз она тилини сақлаш, адабиётини юксалтириш бизни миллат сифатида ютилиб кетишдан тўғон каби асрайдиган зарурат эканлиги уқтирилади: «Ҳозирги ўқимишлик, тушунган Ватан болаларимиз, агар миллий ҳислик бўлмас эканлар, улардан бизга, яъни ўз халқига фойда етиши ҳеч вақт мумкин эмасдир. Балки болта сопини ўзимиздан чиқаргандек, ёв қўлида туб илдизимиз билан кесиб қуритишга қурол бўладилар. У ҳолда эса ўзларидан умид этилган ватан ўғилларининг қўллари билан ватан аҳлларини кўмишга чуқур қазилади демакдиp. «...Миллий ҳокимиятимиздан ҳозирча ажраб турган бўлсак ҳам, миллий ҳиссиётимиздан ажрамай, уни сақлай олсак, келажакда душманларга ютилишдан ўзимизни қутқара оламиз. Энди бу мақсадга етиш учун қўйилган масалаларнинг энг биринчи шарти тил масаласидир. Агар биз тил адабиётимизни кенгайтириб, унинг қадр-қимматини ошириб, бошқа маданий тиллар даражасига етқизур эканмиз, мана бу чоғда миллатимиз, миллий ҳиссиётларимиз доимий равишда ўсиб сақланғусидир. Агар бундай бўлмай, балки, аксинча, ўз она тили қадрига етмасдан унга аҳамият бермас эканлар, у чоғда кўп узоқламаёқ алвидо айтиб, ўз тилларидан абадий ажраган бўладилар. Шундоқ бўлиб ўз она тилидан ажрамоқлик, миллий ҳиссиётларини йўқотиш натижасидир. Бу иш эса инсоният олами олдида улуғ хиёнат, кечирилмас жиноят ҳисобланади. Бундай бўлди демак, улуғ Туркистон улуси Турон насли босқинчилар тилагича, қурбон бўлган ҳолда инқирозга учраб, Аллоҳ сақласин, тарих саҳифаларидаги шон шарафлик ном нишонлари ўчирилади демакдир». Алихонтўра умр бўйи Туркистон халқининг озодлиги ва миллий мустақиллиги учун курашган, ёшлигида чор Русиясига қарши кўтарилган қўзғолонларда фаол иштирок этган, Шарқий Туркистон ислом жумҳуриятининг 1-Президенти ва маршал бўлган, мустабид совет тузумининг бутун кирдикорларини илк кунларидан бошлаб танқид қилган ва унга қарши турган, унинг мустамлака сиёсатини қабул қилмаган фидойи инсон эди. Умрининг кўп қисмини қувғинда, қамоқхоналарда, тазйиқ ва таъқиб остида ўтказди. Ҳар даврда «саховатли» совет ҳукумати томонидан таклиф этилган ҳар хил «инъомларни», жумладан, у кишига умрбод тайинланган катта нафақани, оиласи билан яшаш учун ажратилган катта ҳовлини, Фанлар Академиясига аъзо бўлиш таклифини рад этиб, ўз иймон-эътиқодига ҳар доим содиқ бўлиб қолганлар. У киши оддий халқ ичида танилиб, катта обрў эътиборга эга бўлганлиги учун совет тузумининг махфий идоралари тазйиқ ўтказиб турган бўлса ҳам, маҳкамага тортиш, қамаш чораларини қўллашга журъат этмаганлар. Ул зотнинг метиндай мустаҳкам иймон-эътиқодини, Ватанимизга, миллатимизга бўлган чуқур муҳаббатини, истиқлолнинг қўлга келишига, миллий давлатчилигимизнинг тикланишига бўлган улуғ ишончини ҳеч нарса бука олмаган. «Биз, Ўзбекистон халқи, ҳақиқатда шу ватан аҳлларимиз. Инсон насли яратилиб, ер устига қадам қўйган кундан бошлаб, бизнинг ота боболаримиз шу Ўзбекистон ўлкасида яшаб келган эканлар шу кунларгача тирикларимизни бўйнида кўтариб, ўликларимизни қўйнида сақламишдир. Бу Узбекистон Ватанимизнинг бир қатлами биз ўзбек халқи ота- боболаримизнинг суяклари билан кўтарилмишдир. Бўйнида кўтарган, қўйнида сақлаб оқ сут бериб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling