Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
90
Хитойдан мапа билан бир кунда 100 чақиримдан ортиқ йўл юрадиган 10 ёмбулик асл хачирлар 
борлигини эшитган эдим, шу сафаримда ўз кўзим билан кўрдим. Йўл юрганда ғамза билан рақсга 
тушгандай қулоқларини ўйнатиб, оёқ босгани билинмай елкан кема кетгандек, қамчи урса учгандек, 
бечора мироб бунга 10 от эмас, ҳар қанча баҳо қўйса ҳам арзир экан деб, Хдндистон сафари ёдимга 
тушгач, афсусланиб кўнглим бузилмиш эди. 
Кечагина бирга юрган жон йўлдошимизни ўғрига олдириб, узун сафарга аталган 10 отлиқ улоғини 
мен миниб, қочган жойимга қайтишим қайси балони менинг бошимга келтирур экан, деган қайғулик ўй 
билан белгиланган уйга кириб ўлтирдим. У ёқ бу ёқ кўча кўйга чиқишни қўйиб, чилла ўлтирган 
кишилардек, тоат ибодатга киришгани турдим. 
Мозорда турган кунларимда асли кўна (эски) турпонлик, Кошғар мадрасаларида ўқиган, ўзига яраша 
илми бор, халқ оғзида «қозиохун» аталмиш Мулланиёз номли бир киши мендан дарс ўқиб юрган эди. 
Мозор маҳалла одамлари бу воқеа бўлиб биздан ажраганлари учун қайғуришиб, хафаланган эканлар. 
Биз кетиб 10 кунча ўтгандан кейин ҳар қандоқ бўлса ҳам йўқлаб келишимиз керак деб, қирқ эллик сўм 
пул билан қозн охунни бизга юборибдилар. Биз билан кўришиб боргандан сўнг қараса, ҳукумат 
томонидан ортига тушган киши бўлиши керак: «Қаёққа бординг, пул берган олган кишиларни кўрсат, у 
билан кимлар алоқа қилган?», деб охуним бечорани қаттиқ қийнаб сўроқ қилган экан, қийновга 
чидаёлмой жон аччиғида ҳамма сўзни ортиғи билан айтиб берибди. Сўнгра Гўнангжуза хитой 
жаллодлари мозор маҳаллага келиб, биз билан алоқа боғлаган кишиларни қийин қистовга олиб: «Қани, 
у одамни топинглар?» деб сиёсат қилса, кўрқишиб турган қишлоқ халқи: «Шу киши бўлади», деб 
қозини кўрсатибдилар. 
Бу воқеадан хабарим йўқ, қози келиб бирор ҳафта ўтгандан сўнг, қўшхонамда ёлғиз қолиб 
зерикканимдан, бизга яқин маҳаллада кўп йиллардан бери турғун бўлиб қолган бир андижонлик киши 
бор экан, уни кўришга хумор бўлиб, боғига бордим. У ҳам ўз юртлигини соғинган бўлиши керак, акаука 
топишгандек қучоқлашиб муҳаббат билан кўришдик. Яна ўз оғайниларимиздан ғулжалик Турсунбой мен 
билан кўришиб Ғулжага қайтмоқчи экан, у ҳам келиб биз билан ўлтирди. Мана шу орада ўзаро ғимир 
шивир бўлиб, қулоғимга совуқроқ сўз эшитилиб қолгач, ҳадик олиб ташқарига чиқдим. Икки ёш бола 
олдимга югурганича келиб: «Сизни излашиб юрибдилар, Гўнангжуза кишилари қўшхонангизга кириб 
кетди», деб хабар беришиб қолди. 
Сўз айтишга ҳам фурсат бўлмади. Ёнимдаги мавзур соатимни: «Сизга омонат, уйга бериб қўйинг», 
деб Турсунбойга топширдим. Бир нафас бўлса ҳам золим юзини кўрмасга энг сўнгги чора қилган бўлиб, 
бир парча ўсган жўхори ичида ёшириниб турдим. Ҳали нафасим ҳам ростлангани йўқ эди, икки 
қуроллик аскарга беш олти қуролсиз кишилар эргашган ҳолда чопганларича келишиб, жўхори ичида 
ётган менга от устида туриб кўзлари тушди. Мен ҳам қочиш даврининг тугаганини кўргач, балога сабр 
қилиб, ўзимни таслим этишга мажбур бўлдим. Қарасам, Ҳонақа томондан қозиохунни, тушган жойимдан 
уй эгасини мажбур равишда бирга келтирган эканлар. Ҳар икковлари ҳам биз учун анчагина кулфат 
кўриб, машаққат чекканлари юз кўзларидан кўриниб турган эди. Менга ёрдам етказиш учун юрган бу 
кишиларни бу каби ачинарлик ҳолда кўриб, қаттиқ қайғурган бўлсам ҳам, қуроллик куч олдида 
бўйинсунмоқдан бошқа чорам йўқ эди. 
Шундоқ қилиб, мени қўлга тушириб олгач, ўзлари келтурган қора мапага ўлтирғизиб, олди орқасини 
киши кўринмайдиган қилиб ўраб қўйди. «Бошингни чиқара кўрма, кўрасан!» деб, қуроллик аскарлар 
ўртага олган ҳолда, шу ҳайбат билан юриб бир ерга келгач тўхтадилар. Олди орқамда икки аскар мени 
ҳайдаганича ичкаридан ичкари киритиб, усти ёпиқ, қоронғу узун йўлак тўрига обориб, эшик очилиши 
билан орқамдан итариб киргизишди. 
Худо сақласин, гўр қоронғусидек ҳеч ердан тешиги кўринмагач, «Ло ҳавла»ни ўқиб, бирикки минут 
туриб эдим, синиқ довуш билан секингина «Салом алайкум» деган киши қораси кўриниб, кўришмак учун 
қўлини узатди. Мен ҳам киши борлиғини билгач, ўзимни тўхтатиб олиб, ундан ҳолаҳвол сўрадим. «Бу 
ерда ётганимга 20 кун бўдди, ҳаммадан ёлғизлик ёмон экан, хафа бўлмайсиз, худойим менга раҳм 
қилиб, сизни етказди. Ўзим хўтанлик, отим Тўрохун, молларим қўлга гушиб, савдогарчилиқда айбланиб 
қамалдим», деди. Мен ҳам: «Биродар, пешонага ёзилган яхши ёмон ишларни кўрмасга чорамиз йўкдир. 
Сабр қилайлик, кўп хафа бўлмай ўлтирайлик. Сиз, биз Қуръонга ишонган мусулмонлармиз. Қуръон сўзи 
Аллоҳ сўзидур. Аллоҳнинг айтишича: «Ҳар бир оғирлик орқасидан, албатта, енгиллик келгусидур». Шу 
ўхшаш ҳар икковимизга қувват бергудай диний сўзларни айтиб, зиндон йўлдошимни ҳам бир озгина 
юпантирган бўлдим. 
Менинг эгнимда бўлса, бир қават ёзги кийимимдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Эрта кечада ейдиган 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling