Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
17 давридаги исломнинг шон шавкати бу сўзни аниқ исботлайди. Туркия султонларидан Султон Сулаймон даврида деярлик бутун Оврупо ҳукуматлари ислом подшоҳининг буйруғига бўйсунмиш эдилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу умматим аввалда нима билан кўтарилган бўлса, охирида ҳам шу билан кўтарилади», дедилар. Маълумдирки, Расулуллоҳ давридан бошлаб, ислом тараққиёти давомида ислом подшоҳлари олдида, Қуръон ҳукми биринчи қўлланма бўлмиш эди. Энди юқоридаги сўзлардан очиқ маълум бўлдики, илм-ҳунардан орқада қолиб, бошқалар оёқ остида эзилган мусулмонлар Куръон ҳукмини амалга оши-ролмай, ҳақиқий исломиятдан баҳра топмаган эканлар. Йўқ эса, Қуръон ҳукмлари, асосан, уч ишга тўхталмиш: 1. иттифоқлик; 2. замонавий илм-ҳунарни ўрганиб, ҳар ишнинг сабабларини имконият борича тўлиқлаш; 3. душман қаршисида ўлимдан қўрқмаслик. Мана шу уч нарсага ҳаёт оламида ҳар ким эга бўлар экан, ўз Ватанларини, бутун инсоний ҳуқуқларини босқинчи душманлар ҳужумларидан, албатта, сақлай оладилар. Афсуски, биз яқин ўтмишимизда ҳам жирканчли иттифоқсизлик сабабли ўз давлатимиздан ажрадик. 1840 йиллардан бошлаб руслар Ўрта Осиёни истило қила бошладилар. Бу ерда учта хонлик бор эди: Бухоро амирлиги, Хўқанд ва Хива хонликлари. Оврупода илм маданият тараққий қилиб, бутун инсоният оламига уйгониш ёедусини соча бошлаган бир даврда бу хонликлар хурофот ботқогига ботиб, жоҳилиятнинг ниҳоятига етган эдилар. Не қобилиятлик Ватан ўглонлари ўзларининг азиз умрларини Бухоронинг қадимги эски мадрасаларида арабий, форсий тилларни ўрганиш билангина ўтказдилар. Форобийлар, Ибн Синолар чиққан бу улуг Ватаннинг ва миллатнинг келгуси истиқболи учун ҳеч ким қайгурмас эди. Шундай аҳволда бўлишларига қарамай, иттифоқсизлик балосининг энг юқори босқичига етганликларини кўрсатиб, душманга қарши бирлашиш ўрнига доимо ўзаро низо ва қон тўкишлар билан шугулланиб келдилар. Инқироз бўлиш олдида туришларига қарамай, илмсизлик натижасида, бунинг олдини олиш учун қўлларида бор имкониятдан ҳам фойдаланолмадилар, кераклик сабабларини қилмадилар. Ўқиш ўқитиш ишлари ўрта асрдагидан фарқи йўқ эди. Етарлик иқтисодий бойлик мавжуд бўла туриб, давлатнинг мудофаа ишларига ҳеч қандай аҳамият бермадилар. Аскарий тартиб шу эски усулда бўлиб, низомий тартиб киргизилмаган ва замонавий қуроллар йўқ эди. Бундай онгсиз ҳукуматнинг инқи-роз бўлиши табиийдур. Булар Ватан ва миллат ол-дида энг кечирилмас жиноятчи одамлар, чунқи давлатларини инқирозга, миллатларини қулликка, Ватанларини хорликка олиб келдилар. Қани, Куръон ҳукмига уларнинг амал қилганликлари? Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Шу билан Қорате-па қўрғонидан ўтгандан сўнгра довон устига қараб тирмашдик. Баъзи бир тоғларда тутаклик (cийрак, кислороди кам) ҳаво борлигини халқ оғзидан эшитган бўлсам ҳам, ўзим кўрмаган эдим. Йўлнинг қийинлиги, тоғнинг тикли-гидан от устида туролмай, ҳаммамиз отларимиздан тушиб, яёв юришга мажбур бўлдик. Бироз юрганимиздан кейин юрагимиз уриб, сувлиғимиз (томоғимиз) қисила бошлади. У тоғларда тутак борлиғидан хабаримиз бўлмагани учун тиббий томондан унинг чорасини олдинроқ кўрмаган эканмиз. Йигитлигим тўлиқ, таним соғ тутаги йўқ тоғларда такадек сакраб юрган киши эдим. Бу ерда эса бир қадам юқори босишга ҳеч қайсимизда қувват қолмаганлигидан от қуйруғига осилишиб, минг турли қийинчиликлар билан зўрға довон устига чиқдик. Қарасак, душманга қар-шилик кўрсатиш учун тоғ чўққисидаги қисиқ жойга илгари ҳам чеб (чегара, пост) боғламиш эканлар. Довон ошиб, тутакдан қутилгач, тоғ тагида кўриниб турган қирғиз Солмирза саройига келиб қўндиқ. Эртаси бу ердан отланиб, шу юрганимизча юз чақирим келгудек Оёқ, Чанақ, Азған чўлларидан ўтиб, кун бота Оғу кентининг тўшига келдик. Йўл усти бўлмагач, у жойни оралаб ўтиш бизга тўғри келмади. Бу ердан ўтиб, бир оз юрганимиздан сўнгра йироқдан қуюқ қора дарахтлар ичида кўринган Остинортиш юртининг энг бошидаги Читолча кентига кирдик. Бирига бири туташган кентларни оралаб юриб, тун ўртаси билан йўлдошимиз Қўшмоқ ҳожим уйига етдик. Кошғар, Ёркент, Хўтан шаҳарлари ва Хитой тупроғидан Гансу ўлкаси ҳам, 95 96чи ҳижрийда халифа томонидан юборилган ислом мужоҳидларидан Қутайба ибн Муслим қўлида фатҳ бўлиб, ислом динига кирмиш эдилар. Лекин ислом дини ҳали Олтишаҳар ўлкасида бутунлай ўрнашмай туриб, ислом аскари тескари қайтишга мажбур бўлди, чунки Бағдоддаги ибн Абдул Малик халифа билан Қутайба ибн Муслим оралари бузилмиш эди. Шунинг натижасида қайтган аскар Фарғонага келгач, уруш бошланиб Андижон шаҳридан 25 чақирим кун чиқиш томондаги Сўпи қишлоқ яқинида, илгариги Фарғона маркази Халич шаҳри олдида, ўз аскари томонидан Қутайба ибн Муслим ўлдирилади. Шу кунларда ҳам ерлик кишилар Халични Қутайба мозори (Қилич мозори) деб атайдилар. Расулуллоҳ томонидан Сайфуллоҳ Аллоҳ Қиличи номини кўтарган ислом қўмондонларининг энг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling