Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
24 оладилар. Бунинг натижасида инсоният хусусияти бўлган ҳар кимнинг эрк ихтиёри ўз қўлида сақланади. Ер юзининг қайси ўлкасида бўлишни ким тилар экан, ҳеч қандай тўсқинлик кўрмайди. Агар маданият шу юқорида айтилганича фойдалик бўлса, Шарқ файласуфи Форобийнинг айтишича, бундай маданиятни «Маданияти Исломия» ёки «Фозила» дейдилар. Мана шундагина бутун маданий тараққиётни ёлгиз инсон фойдаси учун ишлатиш мумкиндир. Йўқ эса, ҳозирги устимиздаги маданият каби, буни қўлланувчилар хато кетганликларидан, ёлгиз жиноятчиларни эмас, балки бутун инсон оламини ҳалокат чуқурига тушуриши шубҳасиздир. Чунки шу кунлардаги динсизлар маданиятлари таъсири остида инсонларнинг ахлоқи бутунлай бузулганликдан, моддий, маънавий бўлсин ҳар ёқлама зиён кўраётганлари кўз олдимизда туради. Булар эса ўз маслакларини бошқаларга қабул қилдириш учун халқнинг тузалиш-бузулишлари, уларнинг ҳар қандай зиён заҳматга учрашлари билан ҳисоблашмайдилар. Балки, буткул қурол кучи ишлатиб, ҳар қандай мажбури-ят остида бўлса ҳам халқни ўз йўлларига киргиза олсалар, тилакларига етган бўладилар. Маданиятнинг илм, фазл, ҳунар, саноатларини инсонлар ҳожатини чиқариш, улар фойдаси учун ишлатиш эмас, балки ўзларининг кўрларча ушлаб ёпишган бузуқ йўлларига киргизиш қуроли қиладилар. Мана бундай маданиятга бузуқлар бошлиги бир фирқапалидлар эга бўлгач, булар қўлида бутун халқ эрк ихтиёридан ажраб энг тубанги ҳайвонлар қаторида яшамоққа мажбур бўладилар. Бу каби маданиятлар оқиллар, файласуфлар олдида «Золлата, фосиқа маданият», яъни «Кўрлар, адашганлар маданияти» деб аталади. Бунинг очиқ кўринган нусхаси шу кунлари устимизда ҳукмрон бўлиб турган болъшевиклар келтирган шармандалар маданиятидир. Чунки 50 йилдан бери мустабидлар оёги остида эзилаётган 15 ёлгон жумҳурият халқлари, айниқса Ўзбекистон мусулмонлари миллий, диний, ватаний ҳуқуқларидан бутунлай ажрадилар. Ер яратилгандан бери ота-боболаридан қолган ҳалол мерослари гулгулистон, бог бўстонлик она Ватанларидан ҳайдаб чиқарилиб, кўз олдиларида келгинди босқинчиларга бўлиб берилмоқдадир. Мана буларнинг келтирган ифлос босқинчилар маданиятларидан биз Ўзбекистон мусулмонлари олган ҳосилотимиз ҳозирча шу даражага етди. Яна келажак кунлари устимиздан қандай режалар қурилиб, нима чоралар кўраётганларини замонга тушунган Ватан аҳллари яхши билсалар керак. Энди юқоридан бошлаб шу жойга келгунча ёзган сўзларимиз хозирча маданият тараққиётдан инсонлар учун қандай фойдаланиш кераклигини ажратиш учун ҳар қандай одамга тушунарлик бўлгандир, деб ўйлаймиз. Даҳрийлар давлатининг бошланғич даври 1918 йилдан 1925 йил орасида бутун Ўзбекистон ўлкалари бўйича «босмачи»лар отида чиққан қўзғолончилар кўпаймиш эди. Буларнинг энг машҳурлари эса Хўқанддан Эргаш; Марғилондан Мадаминбек, Шерматбек; Аnдижон, Ўш, Ўзган томонлардан Холхўжа, Охунжон, Абдураззоқ; Намангандан Омон Полвон ва бошқалар эди. Буларнинг барилари қоронғи халқ ичидан чиққан қора ботирлардан бўлиб, «Ўрис кофирларни йўқотиб, Ислом очамиз», дейишдан бошқани билмас эдилар. Юқорида номлари ёзилмиш қўрбошилар қўл остиларида ёнар ўтдек ботир юракли жон фидо ўзбек йигитларидан оз деганда 10 мингдан ортиқ киши борлиги маълум эди. Афсуски, бу қаҳрамон болаларимизнинг онгларини очиб ишга солғудек, ҳар ишга ярамлик сиёсий раҳбар бўлғудек бирорта кишимизнинг йўқлигидан, ташкилий равишда очиқ бир мақсадни олға қўйиб иш олиб боришолмаганликдан мамлакатимизнинг бахтсиз энг ботир ўғиллари ҳар ерларда душман қўллари билан отилиб чопилиб, бекорга йўқотилдилар. Бу каби илгари кейин ўтган бутун дард ҳасрат, ғам қайғулик ишларимизнинг борлиқ сабаблари, ислом динига туб негизи билан тушунмасдан, замонавий илм ҳунарлардан қуруқ қолмишимиздир. Шунинг учун пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам «Нодонлик, тушунмаслик кўрликдан ёмонрокдир», дедилар. Қуръон ҳукмича, иймон исломни билиб олгандан кейин ҳар бир мусулмонга ўз замонаси илмини ўқиб тушуниши ва замонавий ҳунарларни ўрганиши биринчи заруратдир. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling