Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
22 йилларча аввал дунёга даҳшат солган ўрта аср йиртқичлари, қуюндек қоплаган Чингиз аскарининг биринчи зарбаси биз Туркистон улусининг устига тушган эди. Ер юзи инсонлари учун яхшилик кутилган йигирманчи асрда чиққан большевикларнинг биринчи навбатдаги огир зарбаларига яна биз Туркистон мусулмонлари учрадик. Чунки, юқорида айтилганича, бу маданият даврининг тотлиқ емишларидан фойдаланиб, дунё инсонлари ўз ҳуқуқларига бутунлай эга бўлдилар. Ва ҳам бу орқалик илм, маданият, ҳунар-саноат ер юзига тарқалиб, Африка чўлларигача кира бошлади. Бизлардан бошқа ҳар ердаги озу кўп миллатлар эса Ватан босқинчила-ридан қутулиб, ўз эрклик миллий ҳукуматларини қуриб олдилар. Биз бўлсак, ҳақиқатда болъшевиклар ҳукумати қурилган кундан бошлаб ёлгиз миллий, диний, ватаний ҳақларимиз эмас, балки инсоний ҳуқуқларимиздан ҳам бутунлай ажраган сўнггида эрксиз ҳайвонлар қаторида ишламоққа мажбур бўлдик. Бир миллатнинг ўз^ ҳуқуқлари бутунлай ўз қўлига топширилмагач, Ўзбекистон оти қогоз устида ёзилиши билан ёки бошқаларнинг юкини кўтарган, аравасини тортган эшак отлардек бирмунча ўзбек номидаги виждонсиз, қуруқ ҳайкалларни ўз мақсадларини қўлга келтириш учун ўриндиқ устига ўлтиргизиб қўйиш билан у миллат қандай озодликка чиқдик дея олади? Балки, бундай миллатлар шу каби хиёнат пардалари остида бутун ҳиссиётларидан ажраган ҳолда ем бўлиб ютилиб, охири инқироз чуқурига юзтубан йиқилиб ҳалок бўлишлари шубҳасиздир. Ўтмишдаги Ўзбекистон ўлкасида минг йиллар давом этган мустақил давлатимиздан 1865 йили чор Русиясининг босқинчилиги натижасида ажраган бўлсак ҳам, бошқа ишларимиз ўз қўлимизда эди. Бунинг устига Бухоро, Хива ҳукуматлари 1920 йил ўрталаригача сақланиб қолмиш эдилар. Бутун шароит қўлларида бўлатуриб, онгсизлик офати, сиёсат кўрлигидан юзларча йиллаб кутилмоқда бўлган бу каби қулай фурсатни бекорга қўлдан чиқардилар. Йўқ эса бу икки ўлка бирлашиб, унинг устига халқ бойлиги ва ер бойлиги қўшилар экан, Ватанимиз Туркистонда миллий ва маданий кучлик бир давлат қуриш қобуси келмиш эди. Бироқ бахтимизга қарши бизда мудофаа қуввати йўқлигидан ўз еримизда гариб бўлиб, ўз меросимизга эга бўлолмадик. Энди бу ўриндаги мудофаа қуввати нимадан иборат эканлигини ўқувчиларга билдириб ўтишимиз лозим бўлади. Босқинчиларга қарши қўйилган мудофаа қуввати эрса шу ҳозирги замонавий илмфан, қурол жабдуққа эга бўлишдан бошқа нарса эмасдир. Ялиниб ёлвориб булардан шафқат марҳамат тиламак шайтондан инсоф-тавфиқ умид этмак кабидир. Шунга кўра, Ватан болалари олдимиздаги келажак кунларни эскариб, замонавий илм ўқишга чин кўнгиллари билан киришиб, ҳалол мерос ўз Ватанларини эгаллаш учун мудофаа қуввати тайёрлашга тиш тирноқлари билан ёпишсинлар. Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Кошғар сафаридан келганим сўнггида марҳум отамиз Шокирхонтўра ҳожи насиҳатларича ёзда деҳқончилик қилиб, қишда тунгонлар аро диний хизматда умр ўтказдим. «Ҳар оқил одам ўз замонасига яхши тушуниши ва шунга қараб иш қилиши керак», деган пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳи васалламнинг ҳикматлик сўзларидан илҳомлангач, замонамизда янгидан чиқа бошлаган коммунизм асосларини чуқур текшириб, ҳаммадан илгарироқ унга яхши тушундим. Бу маслак бутун дунё бўйича борлиқ динларга, айниқса ислом динига ўт билан сув, тун билан кун каби қарама қарши эканлигини аниқ билдим. Шундай бўлса ҳам чин сўзлаб, тўғри тушунишга ўрганганим учун бошланғич даврининг алдов сиёсатларини чин чоғлаб (билиб, ўйлаб, тушуниб), унга ишонмиш эдим. Шундоқки, тахминан 1921 йили Ульянов Ленин тилидан тубандагилар ёзилмиш эди: «Агар Ўрта Осиё мусулмонлари ўз турмушимиз учун Қуръон ҳукми етарлидур, Қуръон раҳбарлиги остида яшовни истаймиз десалар биз буни, албатта, қабул қилишимиз керак». Мусулмонларга ёқимлик бундай яхши сўз Ленин тилидан айтилиб, газетада босилганлигидан таъсирланиб, булар ҳақида ўйлаган фикрларим бир оз ўзгара бошлади. Шунинг учун бошқага қарамай, Тўқмоқ жомеъ масжидида ҳар жума энг ози билан минглаб халқ ичида ваъз мажлиси очиб динсизликка қарши кураш бошладим. Юқориги Ленин сўзидан фойдаланмоқчи бўлиб бошлаган бу ишимни 3 4 йил узлуксиз давом этмиш эдим. Бу ишдан кўзлаган мақсадим эса, Иброҳим халилуллоҳни куйдириш учун ёндирилган Намруднинг' улуғ оловини ўчирмоқчи бўлиб, тумшуғида сув ташиган қалдирғоч каби, илоҳий қонун деб ўзим ишонган Ислом динига кўнглимдаги садоқатимни билдириш эди. Шунга кўра кўнгилдан чиққан сўз юракка етар дегандай, маним бу диний ваъзларим халқ кўнглига тўлиқ таъсир қилаётганлигини кўргач, темир қўллиқ сиёсий идоралар мени ўзларининг ўнгланмас душмани ҳисобладилар. Ана шу кундан бошлабоқ айтган сўзларим кундан кунга текшириш остиға олинди. Охири 22 йили ГПУ (Главное политическое управление - Бош сиёсий бошқарма, чекистлар идорасининг ўша вақтдаги номи) жаллодлари томонидан қўлга олиниб, ҳозирги Қирғизистон маркази Пишпек шаҳрининг ер ости қамоқхонасида ётдим. Бу каби даҳшатлик ишни биринчи кўриб, бундайин ваҳшийлик ўринга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling