Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
20 кўрсатмиш эди. Бунинг устига, Вақтли Керенский ҳукумати қурилган сўнггида Фарғонага мухторият берилиб, унинг ўн икки кишидан иборат Муваққат ҳукумати таркибига поляк мусулмонларидан бўлган Оғаев исмли бир юрист ҳам аъзо сайланмиш эди. Мухторият Миллат мажлиси аъзоларидан бири эса акамиз Олимхонтўра жаноблари эди. Бу ишга тиштирноғи билан қарши туришган большевиклар, мусулмонларнинг энг кекчил душманлари саналган арманилардан тўпланган аскарларни тўлиқ қуроллантириб, халқ устига келтирдилар. Буларнинг бошчи қўмондонлари эса турк қонига чанқаган, қоничкич Дашноқ фирқасининг аъзолари бўлганликдан Хўқанд шаҳри устида кўрсатган ваҳшийликлари ўрта аср йиртқичларидан Чингиз даҳшатларини унуттиpмиш эди. Онгсиз халқ буни унутган бўлсалар ҳам, душман суққон найзаларининг зарбаларидан юраклари парчаланмиш, кўз қонлари билан кўнгил саҳифаларига даҳшатли зулм хатларини ёзмиш тарихчилар, бу каби фожиаларни ҳеч қачон унутмайдилар. Халқ кўзини қўрқитиб, уларга даҳшат солиш учун, бир томондан, отиш чопиш бошланган бўлса, иккинчи ёқдан, ўт қўйиб, бутун шаҳар бозор расталарини куйдирмиш эдилар. Бу воқеадан беш олти йил кейин Хўқандга борганимизда бузилиб вайрон талқони чиққан кўп иморатларни, куйдирилган бозор расталари ўрнида тўдаланиб ётган ҳисобсиз култепаларни кўзимиз кўрди. Мана шу Ҳўқанд (Туркистон) мухторият ҳукумати аъзоси Оғаев, юқорида айтганимиздек, поляк мусулмонларидан эди. Чор ҳукумати йиқилган сўнггида Польша бошлиқ бутун Болтиқбўйи миллатлари ўз ҳуқуқларига эга бўлиб, мухторият олмиш эдилар. Бунга тушуниб ҳақ талаб қилувчи ва ҳам бу ишни бошқарувчи бизнинг ўлкамизда кишилар камлигини билган мусулмон зиёлиларининг.диний ҳислари қўзғалиб, Туркистонда қардошларининг биринчи мартаба янгидан қурилаётган ёш давлатларига ёрдам етказиш учун у кишини юбормиш эдилар. Ўзи юрист бўлиб, чор ҳукуматига қарши мусулмон полякларининг миллий инқилобчиларидан эди. Ҳўқандга келиши биланоқ оз кўп тушунган кишилар буни такдирлаб, янги қурилаётган миллий мухторият ҳукумати раисининг ўринбосари сайламиш эдилар. Бу киши бутун ишларни тартибга солиб эндигина ишга киришаётган чоғида, бало қазодек келиб большевиклар босдилар. Қочишга улгурган кишилар қутулган бўлса ҳам, улгуролмаган аъзолардан қўлга тушган бахтсизлар ҳам оз эмас эди. Ана шу биз бахтсизларга ёрдам бериш учун оиласи, Ватани, балки бутун бахти тахтидан кечиб келган польшалик дин қардошимиз ерлик бахтсизлар қаторида қўлга тушиб, биз учун қурбон бўлди. Эшитишимча, буларнинг ваҳшийлик маслагидан хабари йўқ бўлиши керак. «Бутун дунё бўйлаб ҳар ердаги инсонлар ўз ҳуқуқларига эришаётган XX аср даврида ўтган ваҳшийларча отиш чопиш билангина иш олиб бормасалар керак, булар билан кўришиб сўзлашайликчи, мақсадлари нимадур? Уни билайлик», деб юристлик қилиб, ҳуқуқшунослик йўли билан бу йиртқичларга сўз ўтказмоқчи бўлиб, қўлга тушмишдир. Йўқ эса, бошқа жон қутқазган «ботир»лар каби фурсатдан фойдаланса, қочиб қутулиши мумкин эди. Бу қаҳрамон қўлга олингандан сўнгра шундайин хорлик, зулм остида туришдан ўлимни ортиқ кўриб, очлик билдирмишки, бу каби энг сўнгги даҳшатлик чорадан инсоният оламида фойда бериши кутилур эди. Булар олдида эътиборсиз бўлганликдан ўн беш кунлаб оч қолдирилмишдур. Ақли озиб, ўлар ҳолга келганда бошқа ёққа олиб кетганлар. Ундан кейинги тақдири бизга номаълумдир. Инсонлар ҳуқуқи ҳимояси учун қурбон бўлиб, шундайин олижаноблик кўрсатган бу қардошимизга бутун инсоният томонидан ёлқинлик кўнглимдан чиқарган ташаккуримни билдирган сўнггида, унинг муқаддас руҳига абадий раҳматларимни йўллайман. Бу каби инсоният қаҳрамони, ҳақлик қурбони бўлмиш кишининг хизмати кўмилиб кетмаслиги учун, виждоним талабича бу ўринда оз бўлса ҳам ёзиб қолдиришни бурчим деб билдим. Яна ўз сўзимизга келайлик. Энди шуни билмак керакким, Куръоннинг ҳукмига, Расулуллоҳнинг йўлига яхши тушунмай динга хиёнат қилган, ўз Ватанини бошқалар тасарруфига қолдириб, икки дунёсидан ажраб хорлик билан яшаган ёлгон мусулмонлардан илм, фан, маданиятни ўзлаштириб, бутун ҳуқуқларига эга бўлган кофирлар, албатта, ортиқдур. Бутун Уйғуристонни қоплаган шу ўхшаш онгсизлик офатини кўргач, у ердан умидим узилиб, ночор, янгидан ўт олаётган фитна ўчоғи ичидаги ўз юртим Тўқмоққа қайтиб келдим. Қарасам соясидан қўрққан қуёндек ҳар ерда қочиб писиб юриб кун кўраётган ҳақсиз кишилар ҳам оз эмас эканлар. Шулар қаторида мен ҳам шаҳардан четроқ Шўртепа деган тунгонлар қишлоғида туриб, деҳқончилик билан кун кечирмоқчи бўлдим. Марҳум отамиз насиҳатларича имом бўлишдан сақланиб, бир икки йил ўз ишим билан шу ерда куйманиб юрдим. Лекин бу ўлкада қора саводлик ёки саводсиз масжид имомлари бўлса ҳам, динга асоси билан тушунган олимлардан бирортаси ҳам йўқ эди. Бунинг устига большевик ҳукумати динсизлик асосига қурилганликдан худосизлар жамияти томонидан ҳар жойда динга қарши |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling