Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
27 ёв қўлида туб илдизимиз билан кесиб қуритишга қурол бўладилар. У ҳолда эса ўзларидан умид этилган ватан ўгилларининг қўллари билан ватан аҳлларини кўмишга чуқур қазилади демакдир. Энди миллий ҳиссиётларини сақлаш учун ўзларида икки нарсанинг бўлиши, албатта, шартдир. Бирови дин, иккинчиси эса ҳар миллатнинг ўзига хос она тилидур. Большевиклар ҳокимияти қурилган кундан бошлабоқ, диний маросимларимизни асоси билан йўқотишга киришганликдан ҳозирги болаларимизнинг диний ҳиссиётлари йўқ ҳисобида қолмишдур. Бунинг устига яна ўз она тилларидан ҳам ажрар эканлар, у чогда диний ва миллий ҳиссиётлари бутунлай йўқолиб, кўп узоқламаёқ русларга ютилиб кетишлари шубҳасиздир. Бу эса ота-боболарининг суяклари билан бир қатлами кўтарилган гўзал Ўзбекистон она ватанларини босқинчиларга қолдириб, ўзлари инқироз чуқурига юз тубан йиқилган ҳолда, тарих юзидан абадий ўчирилади демакдир. Бундай одамлар шу миллат олдида энг катта жиноятчи, олчоқ одамлардир. Ўз ота оболарини унутиб, бошқаларга қўшилган бундай кишилар ҳақида пашамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом норозилик билдириб лаънат ўқидилар. Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай қилиб, шаҳар ичига киргач руҳи ўчган кишиларни, кўнгилсиз куяларни оралаганча Хўтан ариқ бўйида ота маҳалламиздаги поччамиз Абдуллаҳожи уйига тушдик. У кеча ором олиб, эртасига Олимхонтўра акамиз билан кўришгандан кейин, бу ерда ҳафтаўн кунлаб туришга тўғри келди. Шу муддат ичида кўпгина кишилар билан сўзлашган бўлсам ҳам, у кунларда душманлар томонидан қўлланилаётган сиёсат сеҳрига тувалик (асоси билан, таг-туги билан, чуқур) тушунган бирорта кишини учратолмадим. Шундоққи, Масков сеҳрчилари «босмачи» номида чиққан қўзғолончиларни ҳеч кимга туйдирмай (билдирмай, сездирмай) ўзларининг энг яқин қуроллик аскарлари қаторига қўйиб, улардан фойдаланмоқда эдилар. Чунки, инсон насли ер устига тақалгандан бери ҳеч даврда кўрилмаган бузуқ, жирканчли тузумини большевиклар ҳеч кимга қабул қилдиролмагач, инсоннинг ҳаётий емак-ичмак oзиқ-oқатларига осилиб, бирор киши уйида дон уруғидан ортиқча ҳеч нарса қолдирмай йиғиб олишди. Шу орқалик халқни оч ўлдириш қўрқинчи билан ўзларига бўйсундирмоқчи бўлдилар. Лекин бу зулмларини шаҳар ичларида қамов дов каби ҳар турлик ваҳшийликлар орқали тезда бажара олган бўлсалар ҳам, шаҳар атрофи қишлоқларда шароити тўғри келмагач, бу сиёсатни юргиза олмадилар. Чунки, бу каби боши туюқ (берк), қоронғу кўчага халқни киргизиш фақат иқтисодий, сиёсий мажбурлик орқалигина бўлиши мумкиндир. Шунинг учун большевиклар атрофдаги ўзларига қарши бош кўтаришган нодон душманларга остиртдан (яширинча, пинҳона) қурол етказиб туриш сиёсатини қўлладилар. Ўлка бўйича ўн мингдан ошиқ тахминланган қўзғолончилар аскарларини бир мақсад, бир нуқтага келти-риб, бир туғ остига тўплагудек ерликлар ичидан ишга ярамлик бирорта одам чиқмаганлиқдан, бу қора ботирлар нима қилишларини билмагач, ўзларини таъминлаш учун халқ бойлигини талашга киришдилар. Натижада бутун халқ борлиқ бойликларидан ажраб, қанот-қуй-руғи юлинган қарғадек оч- яланғоч, бир тишлам нонга зор бўлган ҳолда «гаҳ» деса қўлга қўнғудек бўлди. Замонга тушунмаган у қора ботирларга халқнинг наф-рати ошди ва улар босмачи деган номни олди. Буларнинг ичида бир оз бўлса ҳам замонасига тушунган, халқ олдида ҳурмати бор, ишончлиги ортган Мадаминбекни ўртадан кўтариш зарур бўлди. Қандайдирки, 6у масалани қурол кучи билан эмас, балки макр-ҳийла орқалик ҳал қилишга киришганликдан тубандаги моддаларни қабул қилган бўлиб, у билан 6итим тузмиш эдилар: 1. Фарғона мухториятини тасдиқлаш. 2. Шароитга қараб ўн мингдан қирқ минггача Мадаминбек қўл остида миллий аскар сақлаш ва буларнинг қурол-яроқларини марказий ҳукумат томонидан таъминлаш. 3. Ўқув-ўқитув ишлари ерлик ҳукумат ихтиёрида бўлиб, ўз она тилларида юргазиш. 4. Мусулмонларнинг диний ва ўзаро даъво ички ишлари бутунлай ўз қўлларида бўлиш ва шариат буйруғича амалга ошириш. Мана шулар каби эшитишга анча фойдалик кўринган ишлар билан келишим тузилган сўнггида (1920 йиллар) Мадаминбек Тошкентга чақирилади. Унинг келиш ҳурмати учун, чет давлатдан келаётган ҳукмдорларга қилгандек, кўчалар безатилган ҳолда тантана билан қарши олиниб, катта маросим ўтказилмиш эди. Буни кўрган мусулмонларнинг руҳлари кўтарилиб, тарихий анъаналари қўзғолганликдан миллий озодлик умиди билан миллий ҳукуматларини эскармиш (эсламиш, ёдига туширмиш) эдилар. Бундан фойдаланган Ватан босқинчилари ўзларининг олдиндан ўйлаб қўйган макр- ҳийлалик режаларини тезлик билан амалга ошириш сиёсатига киришди. Йўқ эса ҳар икки томон ризолигича тўхтам қилинган битим моддаларини халқаро қонун бўйича амалга оширишлари лозим эди. Бунга қарамай бекка илтимос қилган бўлиб, Фарғонада қолган Кўршермат, Холхўжа каби |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling