Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
www.ziyouz.com кутубхонаси
29 гим шулки, тилим учидан эмас, дардлик дилим ичидан чиқариб ёзган ёлқинлик сўзларимни фақат уқиб- гина ўтмасдан ҳар бир отз сўзини текшириб 1 , унинг устида фикр юритсинлар. Инсоният тараққиёти эмас, маданият тараққиёти бўлмиш XX асримизда-ги инсонлар миллий, ватаний, диний ҳуқуқларини сақлаш учун қайси нарсаларни қўлга келтириши за-рур эканлигини яхши тушуниб, унинг чорасига ки- ришсинлар. Хақиқатда эса, эрклик Ватан ҳокимияти ўз қўлимизда бўлмагач, бошқалар фойдасига бутун ҳуқуқла- римиз оёқ остига тушиб депсалмоқда. Лекин ҳуқуқлар ҳимоясининг энг кучлик қуроли ҳисобланган илм- ҳунар, маориф эшиклари ҳозирги кунда инсон олами юзига бутунлай очиқдур. Шу сабабдан тушунган Ватан ўглон-қизларимиз замонавий ҳар илм-ҳунарни асоси билан яхши тушуниб, имконият борича билиб ўзлаштиришга бошқалардан ортиқроқ киришмоқлари лозимдур. Чунки, «Иш — билганники, қилич — урганники» деган ҳикматли оталар сўзини амалга оширар эканлар, албатта, Ватан аҳллари, айниқса, замонавий ўқишиб етишган ўгил-қизларимиз ўз ишларини бажариб, муносиб ўринларига эга бўла ола-дилар. Агар қўлида шароит бўла туриб, бир қонуний мамлакатда ўз қонуний ҳаққига эга бўлолмаганлар кишилик шарафидан ажраган, инсоният ҳаққини танимаган, одам суратлик ҳайвонлардир. Чунки шаро- ити топилса ҳам, ўз ҳаққига етолмаслик эса ожизлик устига ишга ярамаслик демакдир. Бундай одамларни ўтган донишмандлар мисол келтириб, огзида-ги нонини итга олдирган, қўл-оёги сог, қуроллик ки-шига ўхшатадилар. Мана шунинг учун пайғамбаримиз Муҳаммад алай-ҳиссалом умматларини тубандаги уч нарсадан бек сақланишга буюрмишдир: 1. Ожизлик, 2. Қўрқоқлик, 3. Дангасалик-ҳўринлик. Шароити бўла туриб, ўз ҳаққига эга бўла олмаган кишини арабчада «ожиз» дейилади. Киши нима нарсадан қўрқса, шу нарса қўрқувчи бошига бало бўлиб, анинг олдида маглубиятга учрай-ди. Кўрқоқлар кўп яхшиликлардан қуруқ қоладилар. Дангасалик-ҳўринлик — бу эса ишчанликка қарши бўлиб, ҳаёт оламида инсонлар учун энг зиёнлик ёмон сифатлардандир. Шунинг учун пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тани сог бекорчи, дангаса одамлардан Худо безор», — дедилар. Яна пайғамбаримиз айтишларича, ҳар бир ақли бор одамлар ўз ҳолатларини текшириб туришлари, ўз замонасига тўлиқ, яхши тушунишлари, албатта, лозимдир. Биз, Ўзбекистон халқи, ҳақиқатда шу ватан аҳлларимиз. Инсон насли яратилиб, ер устига қадам қўйган кундан бошлаб, бизнинг ота-боболаримиз шу Ўзбекистон ўлкасида яшаб келган эканлар, шу кунларгача тирикларимизни бўйнида кўтариб, ўликларимизни қўйнида сақламишдир. Бу Ўзбекистон Ватанимизнинг бир қатлами биз ўзбек халқи ота-боболаримизнинг суяклари билан кўтарилмишдир. Демак, бўйнида кўтарган, қўйнида сақлаб оқ сут бериб тарбият қилган бу Ўзбекистон — Туркистон бизнинг ўз она ватанимиздир. Энди юқоридаги сўзга кўра биз ўзбеклар шу кун-ги ҳолимизни юзаки эмас, чуқурроқ текшириб кўрайлик. Қайси ҳолда турамиз, қандай хорлик остида яшаймиз, ҳаётимиз устидан кимлар ҳукм юргизиб, тақдиримиз кимлар қўлига топширилмишдир? Жаннат каби боғи-бўстон, ноз-неъматлик Ватанимизга кимлар эга бўлиб, ул жойларда кимлар ўлтиради? Ватанимиз, боз устига мол-дунёмиз, ахлоқ-одобларимиздан бизни ким ажратди? Бутун ҳаёт, ҳоси-лот, эрк-ихтиёримизни мажбурий равишда қўлимиздан кимлар тортиб олди? Ўзбекистон, айниқса Қиргизистон, Қозогистон ўлкаларида ўз аҳлларидан неча баробар босқинчилар кўпайиб, бутун ерларимиз руслаштирилди. Бошқаларга кўз бўёв учун қогоз устида «Ўзбекистон», «Фалонистон» деган номлар бериб, иш устида Масков томонидан тайинланган бир қанча Ватан хоинлари, амалпараст, виждонсиз, маслаксиз одамларни ерлик халқлар номидан қўйган бўлиб, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ишларни ўз қўлларида тутмоқдалар. Халқимиз ўз меҳнатлари билан топган иқтисодий бойликларни ва Ватанимиздаги табиий бойликларни уятсизликларча таламоқда. Хрзир йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида бутун дунё бўйича мустамлакачилик даври йўқолиш олдида туришига қарамай, биз Туркистон халқи совет бос-қинчиларининг ажойиб бир мустамлакачилик даврида турибмиз, ҳатто халқимиз руслаштирилиб, йўқолиб кетиш хавфи бор. Бизлар бутун ҳуқуқларимиздан ажраган ҳолда, бог-бўстон, ноз-неъматлик Ва-танимиз, ота мероси ҳалол молларимиз кўз олдимиз-да, бақрайтиб туриб, босқинчи душманларимизга бўлиб берилмоқдадир. Унумлик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling