Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/99
Sana28.09.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1689565
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99
Bog'liq
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
қўзғолончиларни ҳам Тошкентга келтиришни унга таклиф қилдилар. Бу ҳам «Улар менинг сўзимдан 
чиқмайди» деб, ишонганликдан эҳтиёт йўлини ўйламай тўғри булар олдига келмишдир. Ҳолбуки, 
маккорлар аллақачон ўз қўллари билан чуқурлар тайёрлаб қўймиш эдилар. Шундоқки, «Мана, сизлар 
ишонган Мадаминбегинглар кофирга сотилиб, ўз фойдаси учун сизларни тутиб бермоқчи бўлди. Бу 
ишни бажариш вазифаси унга топширилмишдир. Яқин орада келиб қолса, шунга қараб чора кўриш 
керак», деган ёлғон фитна сўзларни тарқатиб, у онгсиз қора ботирларни ишонтириб тургани устига, 
Мадаминбек ҳам келмишдир. Ҳақиқатан ҳам кўкрак кериб от чопишдан бошқа ҳеч ишни билмаган, 
маслаксиз қора ботирлар кўзлари унга тушиши биланоқ гапиртирмасдан «Ҳой, сен бизларни кофир 
большевиклар қўлига бермоқчимисан?» — деб уни ўлдирадилар. 
Бу улуғ жиноятни бажаришган сўнггида озу кўп кутилган умидлар узилиб, кўз тутилган ишлар 
бутунлай ўзгарди. Босқинчиларга ҳайбат кўрсатган Мадаминбекнинг қўзғолончилар қўлида ўлиши, 
мусулмонлар учун ҳар ҳолда фойдалик кўринган юқориги битимнинг бузилиб кетиши келажакда 
кутилган ерлик халқлар манфаатига қаттиқ зарба бермиш эди. Бу фожиалик воқеадан Ватан 
босқинчилари ўзлари тилагандек икки тарафлама фойдаланиб хиёнат мақсадларига эришдилар. 
Мана шундан кейин ўлка бўйлаб тарқалган қўзғолончиларнинг қўри тугаб, жамиятлари бузилди; 
руҳлари тушиб, тўплари тарқашга бошлади. Ёлғиз большевиклар эмас, балки ўз халқлари олдида ҳам 
ўғри — босмачи номини кўтардилар. У ишда режалари тўғри чиққач, бундан бу босқинчилар неча 
ёқлама фойдаланишга киришгани турдилар. Халқни талаш-булашда, ўлдириш-куйдиришда босмачи 
номида чиққанлар уларнинг олдинги сафдаги қуроллик аскарлари хизматини бажардилар. Кўзлаган 
мақсадлари қўл келиб, режалари тўлгунчалик маҳаллий халқ устида ўтказиш лозим бўлган ҳар турлик 
ваҳшийликларни нодон босмачилар қўли билан бажариш сиёсатини тутдилар. Уларнинг қуроллари эса 
булар томондан таъминланиб турмоқда эди. Иш ортини ўйламаган, дўст-душманнинг кимлигини 
билмаган бир тўда ясама ваҳшийлар орқалик ўйлаган режалари тўлиб, кўзлаган ишлари бажарилиб 
бўлгунча бутун кўпчилик халқ жонларидан тўйиб, қанот-қуйруғи юлинган, тумшуғи билан ер тирнаган 
қуш каби нима деса бўйинсунишга тайёр бўлган эди. 
Маккор, ҳийлагар Масков сеҳрчиларининг тубги (асл)
тутган сиёсатлари эса бутун ерлик халқларни, 
юқорида айтилгандек, ўз қўллари билан бўғизлаш, иқтисодий бўлгунликка (инқироз) тайёрлаш эди. 
Телба, мажнунлар қўлларига қурол ушлатиб, шу орқали ишлари бажа-рилиб, режалари тўлган 
сўнггидагина иблис Калинин (КПСС ва совет давлати арбобларидан, болаларга қарши дунёда биринчи 
чиқарилган ваҳшиёна «Уч бошоқ қонуни»нинг бош муаллифи сифатида ҳам «машҳур»)
1925 йили 
Масковдан келди. Бунинг келишини, ҳар ёқлама исканжа азоби остига олиниб, энг охирги да-мини 
аранг олаётган бечора мусулмонлар ўзлари учун нажот байрами ҳисоблаб, тантана билан уни қарши 
олдилар. Ҳақиқатда эса, бу жаллодларнинг мақсади бўри оғзидан қутқариб олиб, ўзларига қурбон 
қилиш эди. Ҳарҳолда босмачилик плани тўлиб, бу ҳакдаги сиёсат ўзгарганликдан Калинин ва унинг 
ҳайъатлари келиши билан ҳар жойда қурилган зулм-судлари ишга киришиб, бутун босмачиларни 
ўлимга буюрдилар. Шу баҳона билан ўзларига тўғри келмаган кўп ерлик, ўз Ватани учун қайғурган 
кишилар отилиб-чопилиб, қолганлари сургун қилинди. «Душман қўли билан илон бошини янч» деган 
мақолимиз ўз устимизда ишлатилиб, ўз қўлимиз билан ўзимизни бўғизлатдилар. Шундай бўлиб, 6 — 7 
йил давом этган қўзғолончилар ҳара-кати онгли равишда илмий-сиёсий асосга қурилмаганликдан охири 
ачинарлик ҳолга айланиб, бутун ишлари натижасиз бўлиб чиқди. Йўқ эса, қанча халқимиз қонлари 
ўринсиз тўкилгани устига не қаҳрамон йигитларимиз, Ватан ўғлонлари бу йўлда қурбон бўлмас эдилар. 
Эшитишимча, Калинин 1922-1925 йиллари бу Ўзбекистон-Туркистон ўлкасида ўзлари тилагандай 
бажарилган бутун ишларни якунлаб Масковга қайтиб боргач, уни йигирма мингдан ортиқ одам қарши 
олиб, кутиб чиқмишдир. Шу чоғда уларга қаратиб Калининнинг биринчи айтган сўзи: «Ўртоқлар! Боғ-
бўстонга ўралган, ноз-неъматга тўлган Ўзбекистондан партиямиз сизлар учун, бутун рус халқи учун 
олий жойлар тайёрлади. Биринчи сизларни шу билан табриклайман», — демишдир. Ҳозирги тарихдан 
қирқ неча йиллар илгари айтилган унинг бу совуқ сўзи айтилганча қолмай, балки кун сайин амалга 
ошаётганликдан, у кунларда 10% га етмаган русларнинг сони шу кунларда тездан ошиб бораётгани кўз 
олдимизда турибди. 
Энди бошдан-оёқ бу каби фожиалик тарихий сўзларни ёзишимдан кўзлаган менинг тубги мақса-дим 
эса қуруқ достончилик эмас, балки бутун инсоний ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ўз Ватанида ту-риб 
гариб бўлган Туркистон халқини, айниқса, ҳозир-ги ва келажакдаги Ватан ёшларини огоҳлантириб, 
ўлим уйқусидан уйготишдир. Кўнглимдаги мунглик қайгуларимни қалам тумшугидан тўкиб ёзган бу ки-
тобимни ўқувчи ва ҳам эшитувчи ватанпарвар, мил-латсевар қаҳрамон болаларимизга менинг топшири-


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling