Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШГА ҲАРАКАТ
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Alixonto ra Sog uniy. Turkiston qayg usi
ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШГА ҲАРАКАТ
Бу иш (Носирхонтўра қўзғолони) бошланиш олдидан Қирғизистон атрофига ва бошқа жойларга махсус кишилар юборилмиш экан. Худо сақлаб, у кунлари мен Қоракўлда бўлганим учун ҳеч ишдан хабарим йўқ эди. Шундай бўлса ҳам уйга келиб, ҳафта ўтмай, шу чоғдаги ваҳшийлик одатлари-ча, ширин уйқу, тун яримида ГПУ жаллодлари томдан тушиб, мени босдилар. Кеча қоронғусида қуроллик ҳарбий кишиларга туюқсиздан кўзлари тушиб, қўрққанликдан мўлтирашиб турган хотин-болалар ҳолларини нима деб айтишга тўғри келади? Шунинг учун бу каби даҳшатлик кўриниш кўрмаган кўп кишилар юрак ўйнақ касалликларига йўлиқмиш эди. Сўнгра кўзга кўринган ёзувчизувларни йиғиштириб, мени ҳай-даганларича, Пишпекга келтиргач, ҳеч нима сўрамасдан ер ости уйи — зиндонга киргизиб қамаб қўйиш-ди. Бу йўли ушланиб, уч ой чамали ётганим ичида ҳар ёқлама қаттиқ текшириш ўтказган сўнггида, бу ишдан менинг хабарим йўқлиги булар олдида аниқ-ланмиш эди. Шу баҳона бўлди, ҳақиқатда эса, ғойи-бий куч ёрдами етти бўлғайким, бу каби даҳшатлик қамоқ балосидан кўп узоқламай яна қутулиб чиқдим. Энди бундан буён бу ерда туришим ўз бошим ёки диним учун хатарлик эканлигини аниқ тушунмиш эдим. Шунинг учун Ғулжа томон кетмоқчи бўлаётган дўст кишилардан Абиш деган қирғизга йўлиқиб, у билан сафар йўлдоши бўлишга ваъдалашиб, икковимиз қўл олишдик. Сўнгра бек соқлик билан сафар жамалғасини қилишга киришдим. От-улоқ, озиқ-овқат тайёрлангач, 1930 йили сентябр ойи бошларида қўл олишган йўлдошим Абиш келди. Мен шу кунларда эса Тўқмоқдан олти чақирим бўлган Шўртепадаги еримда деҳ-қончилик ишлари билан қуймалашиб ётган эдим. Ишларим чала бўлсада мўлжалим бузилмаслиги учун, борлиғин Тангрига топшириб, оқшом номози ўтаган сўнггида чалақозоқ тоғалардан Абдурашид хўжа, тун-гон Мокемир, йўлдошчи қирғиз Абиш — тўрт киши отланиб эл ёта Тўқмоқдаги қўрога келдик. Сўзим шу ерга етгач кўнглим мунгланиб, кўзим ёшланди, чунки юқориги йўлдошларим ва булардан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling