Ушбу дастур ихтисослиги бўйича файласуф бўлган
катта илмий
ходим изланувчилар ва мустақил тадқиқотчиларга мўлжалланган бўлиб, унда
онг, маданият, амалиѐт шакллари, маданият фалсафаси, этика, эстетика, дин
фалсафаси ва хукук фалсафаси масалаларига эътибор қаратилган.
Тузувчилар: (PhD), доцент А.Д.Аскаров
пед.ф.д. проф. Ш.А.Абдуллаева
пед.ф.н. доц. З.Б.Ахророва
(PhD) доц.в.б. Д.М.Махмудова
Тақризчилар: педагогика
фанлари доктори, профессор в.б. Х.Ж.Худайқулов
педагогика фанлари доктори, профессор Ш.Қ.Мардонов
Мазкур дастур Ижтимоий фанлар факультетининг ўқув – услубий
кенгашининг 2019 йил ___ августдаги 1-сонли йиғилишида муҳокама
қилиниб, тасдиқлашга тавсия этилган.
Мазкур дастур Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий
университети ўқув – услубий кенгашининг 2019 йил ___ августдаги
мажлисида тасдиқланган.
КИРИШ
13.00.02- “Таълим-тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича
кириш
имтиҳон илмий педагогик кадрларни давлат аттестациясидан ўтказишнинг таркибий
қисмидир. 13.00.02- “Таълим-тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича
тузилган малакавий имтиҳон дастури умумий педагогика фанининг бир тармоғи бўлиб, у
илмий ходимнинг юқори малакали мутахассис бўлиши учун муҳим билимларни ўз ичига
олади. Имтиҳон топширувчи-тадқиқотчи юқори
даражада назарий ва амалий
тайѐргарликка эга бўлиши, педагогика фанининг бошқа ижтимоий гуманитар фанлар
билан боғлиқ илмий методологик масалалардан хабардор бўлиши, шу билан бирга у ўз
билимидан илмий ва амалий вазифаларни тўғри хал этишда фойдаланиши лозим.
Дастурнинг мақсади ва аҳамияти - тадқиқотчиларда Педагогика фанининг моҳияти,
шаклланиш босқичлари, ҳозирги ҳолати, жамият ҳаѐтидаги ўрни ва ҳозирги
таълим
жараѐнлари ҳақида билим беришдан иборат.