Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШГА ҲАРАКАТ
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
лон кўтармиш эди. Нима қилишларини билолмай, сувга оққан кишидай ҳайронликда турган мусулмонлар, ўз диний олимларини илоҳий кучдан холи бўлмаса керак деб гумон қилганликларидан, мол-жонларини аямай, у кишига қўшилувчилар ўлка бўйлаб кўпаймиш эди. Бироқ, иш вақтидан ўтган, не фурсатлар қўлдан кетган эди. Узоқ-яқиндаги большевикларга қарши кўтарилган қўзғолонлар бутунлай бостирилиб, ишлари марказга боғланмиш эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг «Ҳар оқил киши ўз замонасига тушунган бўлсин», деган ҳикматлик сўзларига амал қилиш ва пайғамбаримизнинг 23 йиллик нубуват давридаги ибратлик таржимаи ҳолидан хабардор бўлиш ҳаммадан кўпроқ ислом олимларига лозим эди. Замонавий сиёсат оламидан хабарсиз бўлганликдан у кишининг бутун ишлари тескарисига айланди. Ёлғиз қўзғолончиларгина эмас, шулар баҳона ўзларига тўғри келмаган, икки кишига сўзи ўтарлик одамлардан Наманган, Косон атрофлари билан ҳеч жойда қолдирмай, отиб-чопиб ўлдирдилар. Қолган қўлга тушганлари қаттиқ қамоқда ёки узоқ сургунларга юборилиб, йўқотилди. Бечора Носирхонтўра қочиб юрган еридан икки ўспирин ўғли билан ушланиб, Тошкентга келтирилган сўнггида, энг қаттиқ, ер ости, қоронғу зиндонда ётқонлиғини эшитган эдик. Сўнгра икки ўғли билан бирликда ўлим жазоси берилиб, дунёдан йўқотилмишдир. Агар 6у киши ўрнида сиёсат оламидан хабардор, онглик бошқа биров бўлганида, ишни бошқача ташкилий равишда олиб борар эди. Бу қадар улуғ қўзғолон майдонида тўкилган ерлик халқ қонлари бекорга кетмас эди. Чунки, жанубий томондаги Афғон ва Ҳиндистон чегаралари қўлга келтирилса, у ёқдан ёрдам етказиш имконияти туғилмиш эди; онгсизлик шумлигидан шу ишни бажара олмадилар. ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШГА ҲАРАКАТ Бу иш (Носирхонтўра қўзғолони) бошланиш олдидан Қирғизистон атрофига ва бошқа жойларга махсус кишилар юборилмиш экан. Худо сақлаб, у кунлари мен Қоракўлда бўлганим учун ҳеч ишдан хабарим йўқ эди. Шундай бўлса ҳам уйга келиб, ҳафта ўтмай, шу чоғдаги ваҳшийлик одатлари-ча, ширин уйқу, тун яримида ГПУ жаллодлари томдан тушиб, мени босдилар. Кеча қоронғусида қуроллик ҳарбий кишиларга туюқсиздан кўзлари тушиб, қўрққанликдан мўлтирашиб турган хотин-болалар ҳолларини нима деб айтишга тўғри келади? Шунинг учун бу каби даҳшатлик кўриниш кўрмаган кўп кишилар юрак ўйнақ касалликларига йўлиқмиш эди. Сўнгра кўзга кўринган ёзувчизувларни йиғиштириб, мени ҳай- даганларича, Пишпекга келтиргач, ҳеч нима сўрамасдан ер ости уйи — зиндонга киргизиб қамаб қўйиш- ди. Бу йўли ушланиб, уч ой чамали ётганим ичида ҳар ёқлама қаттиқ текшириш ўтказган сўнггида, бу ишдан менинг хабарим йўқлиги булар олдида аниқ-ланмиш эди. Шу баҳона бўлди, ҳақиқатда эса, ғойи- бий куч ёрдами етти бўлғайким, бу каби даҳшатлик қамоқ балосидан кўп узоқламай яна қутулиб чиқдим. Энди бундан буён бу ерда туришим ўз бошим ёки диним учун хатарлик эканлигини аниқ тушунмиш эдим. Шунинг учун Ғулжа томон кетмоқчи бўлаётган дўст кишилардан Абиш деган қирғизга йўлиқиб, у билан сафар йўлдоши бўлишга ваъдалашиб, икковимиз қўл олишдик. Сўнгра бек соқлик билан сафар жамалғасини қилишга киришдим. От-улоқ, озиқ-овқат тайёрлангач, 1930 йили сентябр ойи бошларида қўл олишган йўлдошим Абиш келди. Мен шу кунларда эса Тўқмоқдан олти чақирим бўлган Шўртепадаги еримда деҳ-қончилик ишлари билан қуймалашиб ётган эдим. Ишларим чала бўлсада мўлжалим бузилмаслиги учун, борлиғин Тангрига топшириб, оқшом номози ўтаган сўнггида чалақозоқ тоғалардан Абдурашид хўжа, тун-гон Мокемир, йўлдошчи қирғиз Абиш — тўрт киши отланиб эл ёта Тўқмоқдаги қўрога келдик. Сўзим шу ерга етгач кўнглим мунгланиб, кўзим ёшланди, чунки юқориги йўлдошларим ва булардан бошқа кўп сонли мунгдошларимдан энди ҳаёт оламида бирорта ҳам киши қолмапти. Ёшлик — йигитлик чоғларимдан бери халқ учун бошланган ғам-қайғулик кунларим эса, умрим давомича узилмай шу ҳозирги дав-рига эришди. Кўз очкан кунимдан бошлаб кўзлаган мақсадим — Шарқий Туркистон озодлиги — қанчалик тўкилган Ватан болаларининг муқаддас ёш қонлари ҳисобига қўлга келмиш эди. Начораки, ўзини эзилганянчилган халқларни золимлардан қутқазувчи, дунё бўйича ҳақсиз-мазлумларга ёрдам берувчи ҳисоблаган алдамчи, каззоб Сталин ҳукумати олти миллион уйгур мусулмонларини ўз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling