Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
фойдаси учун қурбон қилди. Кўйни қашқир огзидан қутқарди, лекин кечқурун қўл-оёгини боглаб қассобга топширди. Кўринг, энди шу кунларда (1967 йил) бу бечора мазлум қардошларимиз Хитой босқинчилари, йиртқич коммунистлар тиш-тирноқлари орасида чайналиб; диний, миллий ҳуқуқлари буён турсин, инсоний ҳуқуқларидан ҳам бутунлай ажраб, ютилиш олдида турибдилар. Агар бирор ба- ҳона бўлиб, умумий дунё сиёсати ўзгармас экан, Чиқиш, Ботиш — икки Туркистон аҳллари кўп узоқламаёқ босқинчилар тўлқинлари остида кўмилиб кетишлари мумкиндир. Яна ўз сўзимизга келайлик. Шу кеча оилам устига туюқсиздан келиб, улардан узилиб чиқишимдаги тортган руҳий-виждоний азобларимни эсласам, орадан 40 йил ўтган бўлса ҳам, ўша фожиа зарбасидан кўнглим яраси ҳали ҳам битмаганликдан, қаламим учидан оққан қора сиёҳ у кунни эскариб қонга айланур эди. Чунки, ҳеч ишдан хабари йўқ марҳума оналари бошлиқ у кунда бариси ёш, уйғоқ — уйқулуқ ўғил, қизларим устиларига тун қоронғусида эшикдан кириб келишим билан, барилари кўзимга жалдирашиб қараб туришди. Энди сизларни Аллоҳга топширдим. Ер усти тор кўриниб, ҳеч жойга сиғмай қолдим, йўлдошларим кўчада қарашиб турибди. «Омин» денглар дейишим билан, чўнг-кичик демай уввос тортқонларича қўл-оёқларимни қучоқлашиб, «Бизни кимга ташлаб кетасиз?» - деб йиғлашгани турдилар. Кўнглим бузилиб бошимга тоғ ағдарилди, нима қилишимни билолмай, ҳайронликда қолдим. Шундоқ бўлса ҳам раҳматул-оламин пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бошларига келган кулфатларни кўз олдимга келтириб, бир оз ўзимни босиб олганим сўнггида, яхши сўзлар билан болаларни ҳам бироз юпантиргандай бўлдим. Шунинг билан уларга билган васиятнасиҳатларимни айтиб, қолганини Аллоҳга топшириб, йўлга чиқдим. Шу кеча юрганимизча саҳарга яқин Қорабулоқдан ўтиб, Буролсой оғзидаги бир қора саройга тушиб, кун бўйи кишига кўринмай, бир уй ичига кириб ётдик. Чунки, бу тўрт йўлдош ўртамизда бир бешотар милтиқ, уч барданка ва бошқа қуролларимиз бўлганликдан, кундуз куни кўриниб юришимиз хатарлик эди. Шунга кўра оқшом номозини ўтаб олиб, кўз қорғуланғоч отланиб йўлга тушдик. Ичимизда йўлбошчимиз Абиш қирғиз бўлғонидек, довюрак баҳодир йигитимиз тунгони Мокемир эди. Агар душман тўсқовуллари (чегара, йўл зобитлари, посбонлари) билан учрашиб қолгудек бўлсак, улардан қутулиш чораси топилмаган тақдирда қурол қўллаш ишини унга топширдик. Шу билан Кемен сувини бўйлаб юрганимизча тонгга яқин Шодмон ботир ҳожининг қишлови — Чўнг Кемен кўприги остига етдик. Бу киши эса қирғизлар ичида ота-боболаридан бери эл сўраб, юрт кутиб келган Шодмон ботир, Жантай ботир ўғли, Қорабек ботир ўғли, Атака ботир ўғли, Тинай ботир ўғли бўлиб тўққиз отабоболаригача эл устида ўтган, ўз замонасида қозоқ, қирғиз хони аталган зўр манаплардан эди. Марҳум отамиз билан дўстлик алоқаси бўлганликдан ўзи билан ҳаётлигида ҳам кўришиб, хизматида ҳам бўлган эдим. Инсонга ёқимли яхши хислатларнинг кўпига эга эди, Аллоҳ раҳмат қилсин! Киши ҳайрон қолгудек даражада унинг қилган баҳодирликларини шу кунларга давр қирғиз қариялари қизғинлик билан ўзаро достон қиладилар. Ўзим кўргандай, эшитганларимдан бир-икковини эсталик учун бу ўринда ёзиб қолдиришни лозим кўрдим. Маълум бўлғайки, Шодмон ҳожининг илгаридан бери ерлаб келган қишлоқ жойларини Чўнг Кемен, Кичик Кемен деб атайдилар. Булар эса Тян-Шан тоғларининг қалин тармоқлари орасида жойлашган бўлиб, Кичик Кеменни Шодмон ҳожим қишлоқ тутмиш эди. Ўз даврида Эдиқут эли — Болосоғун ўлкасини суғо-риб қондирган Чуй дарёсининг ярим қисми шу қишлоқ ўртасидан оқиб ўтарди. Бу сув, тошқин вақтларида от-улоғга кечик бермас эди. Сувнинг келиш томони юқори бўлғонлиқдан тез оқарлиги устига, сув ости кўрам (кўринадиган) тошлари билан тўлиқдир. Бундай сувдан кечиб ўтиш кўп хатарлик бўлур. Мана шундай тошқин кунлардан бирида, сув ҳайқириб оқаётганида, мол боқиб юрган бир қирғиз чоли оқиб кетиб, жон талвасаси билан сув ўртасида кўриниб турган бир йўғон тош устига чиқиб олмиш эди. Шу атрофдаги қирғиз йи-гитларидан ҳеч бир киши уни бу ҳалокатлик сувдан қутқариб олиб чиқишга журъат қилолмагач, «Ботир Шодмон қўлидан келмайдиган иш йўқ, Ҳизр назар солган киши», деб ишонган қирғизлар, бу даҳшатли хабарни унга билдирадилар. Буни англаши билан човитга (ташланишга тайёрланиб турган) турган йўлборсдай турқи бузилиб, ўнги ўзга-риб: «Ҳай, аттанг! Инграгир замон бизга ёмон болла-рин қолдирган экан; торт тўр айғир отимни», деб ҳайқирмишдир. Болалик кунидан тортиб, бир айтган сўзидан қайт-маслиғини билган хизматчи-тобунлари иложисиз бўлиб, у айтган отини келтиришга мажбур бўлғанлар. Шу орада чўнг кишилардан ўзининг тенг-тушлари кели-шиб қолиб: «Ҳай, ботир, тилсиз ёвга қарши чиқиб, ботирлик қилиш қандай бўлар экин? Кўпчилик эл йиғилса бошқа бир иложин қилар эдик», дейишиб, ҳар қанча ёлворишса ҳам, қарамай, отланиб сув то- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling