Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Пашамбарлардан бошлаб бутун дунёда яшайдирганлар шу қонунга бўйсунишга мажбурдирлар. Бунга мисол Уҳуд урушида шу қонун яхши сақланмаган эди. Бир зумда аҳвол ўзгариб, иш мўминлар зиёнига айланди. Бунга тушунмаган бир неча кишилар: «Муҳаммадни Худо юборган бўлса эди, биз шундай кунга қолармидик, ўзининг тиши синиб, боши ёрилди, йўлдошларидан қанча кишилар душманлари қўлида ўлдирилди», деб хато фикрга кетдилар. Ҳақиқатда эса бу ишга ўзлари сабабчи бўлмиш эдилар. Худо Қуръонда кўрсатган уруш қонунларини бузиб, Расулуллоҳ буйруқларини бажармагач, зафар булардан юз ўгирмиш эди. Бу қонун дунё борича давом этажакдир. Энди, биз мусулмонлар, айниқса, икки Туркистон туркий халқлари: барча ўзбек, уйгурлар ҳаёт оламида қурилган Аллоҳ одатига яхши тушуниб, динимиз, Қуръонимиз буйругини амалга оширолмадик. Шунинг учун ҳозирги ҳаётимизда душманлар қўлида эрк ихтиёримиздан бутунлай ажралиб, бурнимиз ерга ишқаланган ҳолда ҳайвондек ишлаб, қуллардек қийналиб, кун кечирмоқдамиз. Яна шундай бўлса ҳам, келажакда кўзда тутилган умидлар асоси кўриниб, уйгониш туйгуси ўқимишлик ёшларимиз орасида сезила бошланмишдир. Фикр уйгониши ортидан иш ўзга-риш натижа бериши бурундан бери сиёсат оламида бўлиб келган ишдир. Тарих саҳифаларида бундай ҳолларни кўп учратамиз. Кофирлик ёмонми, билмаслик тушунмаслик ёмонми? Бу саволга дунёнинг энг улуглари пашамбарлардан бошлаб, барча билимлик донишмандлар: «Билмаслик ва тушунмаслик куфрдан ҳам ёмонроқ», деб жавоб бермишдурлар. Чунки, ўз замонига тушунмаган мусулмонлар шариат олдида ислом асосларини билмаган бўладилар. Ўз миллий ҳукуматидан ажраган инсонлар, ўз ва-танида турган бўлсалар ҳам, биз Туркистон халқи каби бутун ҳуқуқларидан ажраб, хор зорлиққа қолишлари шубҳасиздир. Биз эса ўз меросимиз она ватанимизга эга бўлолмай мол-бошларимиздан, динимиздан борлиқ нарсаларимиздан бутунлай ажрамоқдамиз. XX аср маданияти орқалик дунё бўйича илм тарқалиб, бунинг натижасида Оврупо аждарҳоларининг мустамлакаларида қулчиликда яшаётган инсонлар озодликка чиқиб, ўз миллий ҳукуматларига эга бўлдилар ва бўлмоқдалар. Шу билан баробар иккинчи томондан ўзларини «меҳнатчилар гамхўри» деб пардалаган коммунист қизил аждарҳолар тушунилмас, бузуқ тузулмалари остида бутун халқни қутулмас қулчиликка солиб, ҳайвонларча ишлатмоқдадирлар. Айниқса, биз икки Туркистон ўзбек уйгур мусулмонлари икки аждарҳо огзига тақашиб, ютилиш олдида турибмиз. Энди иш шундайин фожиалик ҳолга етганда бундан қутулиш учун қандайча чоралар кўришимиз мумкин ва қандайча чоралар кўришимиз керак! Чунки, ҳаёт оламидаги бутун ишлар сабабга боглиқ эканлигини, қачон бир ишнинг сабаби топилар экан, уни юзага чиқариш, Қуръон ҳукмича, Аллоҳнинг бузилмас одати эканлигини аниқ билдик. Бундай бўлшч, бу фурсатни ҳам ганимат билиб, ютилиб кетмасдан болдирроқ (олдинроқ, илгарироқ), ундан қутулиш чорала-рига киришимиз лозимдир. Ер усти инсонлари ер ости маъданлари каби турликча яратилганликдан, ҳар қайсилари ҳар турлик қобилиятга эгадурлар. Булар ичида темир кўмирлари кўп бўлгандек, олтин олмослари ҳам оз эмасдир. Энди эса келажак кунларда биз учун яхши шароит лар тугилиб, қобуси келар экан, тог боскандек устимизда босиб ётган босқинчилар қўлидан ватанимиз Туркистонни, албатта, қутқара оламиз. Чунки, бизлар ҳозирги ҳолда тог тагига тушган чумолидек ожизликда ётган бўлсак ҳам, бунга қарши кўз олдимизда тогларни қўморгидек (ағдаргудек, кўчириб, юлиб ташлагудек), даҳшатлик куч қувватлар фурсат кутиб турибдилар. Агар шундоқ кунлар тўгри келар экан, сиёсат майдонига миллат етакчилари, албатта, чиқади ва шунда Туркистон халқи ўз ҳукуматини биринчи навбатдаёқ қуриб олиши, албатта, лозимдир. Ҳар миллатнинг ўз ҳукумати ўз қўлида бўлмас экан, чўпони қўйчибони йўқ бир тўда қўй каби йиртқич қушларга, оч бўриларга ем бўлиб, охири инқирозга учраб йўқолади. Энди мақсадга етмоқ учун давлатимиз қўлимиздан кетган бўлса ҳам, миллатимизни ютилишдан сақлаб қолиш керак. Бунинг бирдан бир чораси эса, диний ва ҳам миллий ҳисларимиздан ажрамаслик эди. Бироқ бу ҳийлагар босқинчилар ўзларининг зулм-истибдод ҳокимиятлари остида диний миллий ҳисларимизни йўқо тиш учун, тиш-тирноқлари билан қаттиқ киришганликлари натижасида, Туркистон халқининг диний ҳислари кўнгилларидан кўтарилиб қолди. Нечук кўтарилмагайким, дин илми, дин тарбияти биринчи навбатдаёқ мактаб мадрасалардан чиқарилиб ташлаб, ўқув ўқитув ишлари бутунлай динсизлик асосига қурилмиш эди. Шундан бери 50 йил ўтди. Совет ҳукумати коммунистик истибдод остида диний миллий ҳисларини бутунлай халқ кўнглидан чиқариш учун, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling