Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
моддий ва маънавий кучлари билан динга қарши бутун чораларини кўрмоқда. Бунинг таъсири орқалик ҳозирги ёшларимизнинг дин ҳақидаги тушунчалари ўзгариб, диний ҳислари йўқолиши бошланди. Унинг устига байналмилал пардаси остида ёшириниб олиб, миллатчилик йўқ деса ҳам, бошқаларни ютиш қонунини амалга ошириш билан бизни ютмоқчи бўладилар. Энди бу ёлмогизларга ютилишдан ўзимизни қутилтириш учун, диний, миллий ҳисларимизни сақлаб, замонавий фан илмларини эгаллашдан бошқа чора топилиши мумкин эмасдир. Хулоса шулдирки, миллий ҳокимиятимиздан ҳозирча ажраб турган бўлсак ҳам, миллий ҳиссиётимиздан ажрамай, уни сақлай олсак, келажакда душманларга ютилишдан ўзимизни қутқара оламиз. Энди бу мақсадга етиш учун қўйилган масалаларнинг энг биринчи шарти тил масаласидир. Агар биз тил адабиётимизни кенгайтириб, унинг қадр қимматини ошириб, бошқа маданий тиллар даражасига етқизур эканмиз, мана бу чогда миллатимиз, миллий ҳиссиётларимиз доимий равишда ўсиб сақлангусидир. Агар бундай бўлмай балки, аксинча, ўз она тили қадрига етмасдан унга аҳамият бермас эканлар, у чогда кўп узоқламаёқ алвидо айтиб, ўз тилларидан абадий ажраган бўладилар. Шундоқ бўлиб, ўз она тилидан ажрамоқлик, миллий ҳиссиётларини йўқотиш натижасидир. Бу иш эса инсоният олами олдида улуг хиёнат, кечирилмас жиноят ҳисобланади. Бундай бўлди демак, улуг Туркистон улуси Турон насли босқинчилар тилагича, қурбон бўлган ҳолда инқирозга учраб, Аллоҳ сақласин, тарих саҳифаларидаги шон-шарафлик ном нишонлари ўчирилади демакдир. «Хонлигингдан ажрасанг даги, улусингдан ажрама», деган эскидан қолган мақол энг ҳикматли сўздир. Чунки, бизнинг ишимиз ва биз ўхшаш бошқаларнинг ҳам ишлари шу ҳозирда талашиб- тортишиб ётган дунё сиёсатига боглиқдир. Шунга давр тил адабиётимиздан адашмай, миллий ҳиссиётимиздан ажрамаган ҳолда, замонавий илмларни эгаллашимиз келажакда кўз тутилган улуг мақсадларимизнинг биринчи шартидур. Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Шундай қилиб, тоғдан тоққа, довондан довонга оша икки кун юрганимизча, бизни кутиб олишга мўлжал қилишган тоғга етиб келдик. Қарасак, биз ваъдалашган кишилардан бу ерда ҳеч кимни кўролмадик. Бу ишдан ўйланиб гумонга тушгач, соғлик билан олға томон юриб, кун туш вақтида Қудурғу тоғига етиб келдик. Бизни кутиб турмоқчи бўлган Қўйчи ботирнинг ёширинган жойи тўп қарағай, қаршимиздаги тоғ бетида кўриниб турмоқда эди. Кўз тутган еримиздан ҳеч ким кўринмай, жим-жит бўлганлиги учун ҳайрон қолиб турганимизда, бирданига уч отлиқ киши тоғ чўққисидан чиқдилар. Бизнинг кишиларимиз бўлсалар керак деб, Ҳизрни кўргандек баримиз қувнашган ҳолда чувқон (бақириш) солишиб, ёғлиқларимизни (қўл рўмоли) айлантириб уларни чорлагани турдик. Бизга қарши улар ҳам дўстлик белгиси билдириб, жавоб қайтарган бўлдилар. Биз пастда, улар тоғ устида икки ўрта узоқроқ бўлиб, товуш етар лик эмас эди. Орадан бирор соат ўтар ўтмас тоғдан тушиб, тўп қарағай ичига кирганларича, икки уч соат кутдик, у ердан чиқмадилар. Бу ишдан гумон олиб, бизга қўрқинчлик тушгач, буни пайқаб келиш учун икки кишини юбордик. Булар ёширинча бориб қарасалар, бизни тутишга Қоракўл шаҳридан юборилган ўттизча аскар бўлиб ётмиш эканлар. Буни кўриб шошилинч билан қайтиб келаётганларида йўлда улар томонидан ўлдирилган Қўйчи ботирнинг икки йигитини кўрмиш эдилар. Шу билан ишнинг қандай эканлиги бизга маълум бўлғач, дарҳол қуролли кишиларимизни тоғ бетидаги ёширин ўринларга жойлаб, шу куни бир-бирларимизни пойлашиб ётдик. Кеч яқинлашган сайин, ҳаво бузилиб, қор ёғиб, тун қоронғулиги бости. Биз келаётган ёлғизоёқ йўлимизни душман тўсиб турғонликдан, отишиб-чопишиб бўлса ҳам, шулар олдидан ўтишимиз ёки орқамизга қайтишимиз керак, бундан бошқа чорамиз йўқ эди. Кўпчилик йўлдошларимиз қўшқулон, хотин болалик бўлганликлари учун, душман олдидан кесиб ўтишга журъат қилолмадилар. Бунинг устига қор қаттиқ ёғиб, олди-орқа йўлимиз бутунлай йўқолди. Улуғ тоғлар оралаб йўлбошчисиз ёлғизоёқ йўл билан қўрқинч остида келаётиб, ҳар томондан душман билан ўралган ҳолда, бу каби оғир кунга қолишимиз бизни энг қаттиқ даҳшатга туширмиш эди. Ахири, ўзаро кенгашгандан сўнгра, олдимиздаги душман қўлига тушмаслик чорасини ўйлаб, орқамизга қайтдик. Кўз кўрмас қоронғу кечаси, минг турлик машаққат билан тоғдан тоғга ошиб ўлтириб, тонгга яқин бир сой ичига келиб тушдик. Шу кеча ҳар қанча машаққат тортган бўлсак ҳам, ҳозирча раҳмсиз душман қўлидан қутилган ҳисоб бўлдик. Агар бу ваҳшийлар қўлига тушар эканмиз, хотин болалар билан бир қаторда бирортамизни қолдиpмай, отиб чопиб йўқотиб юбориш, буларнинг одатлари эди. Худо сақлаб, шу туни қалин қор ёққанликдан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling