Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
ТАЪҚИБ ВА ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШ  
Ҳаёт оламида яшаган ҳар қандай одам унинг оғир юкларини кўтариб, аччиқ-чучигини татимасдан 
чораси йўқдир. Қуръоннинг айтишича: «Неъматга шукр қилиб, меҳнатга сабр қилмоқ ва унинг қутулиш 
чорасига киришмоқ лозимдир». Турма тартиби бўйича ҳукм бўлган кишиларни ташқи ишга чиқармай 
жўнар вақти бўлгунча камерада сақлар эдилар. Эрталаб тургач хизмат кийимларимни кийган ҳолда қараб 
турган эдим. Ишчилар йўқлама тизим хатини ўқиганда, худо ўнглаб, отим чиқиб қолди. «Тайёрман», деб 
қаторга ўтдим. Одатга қараганда мени камерага қамаб қўйиб, Тошкент конқлагерига жўнатишлари керак 
эди. Йўқ, ундай бўлмай, ишчилар ичида турма темир қопқасидан ташқари чиқдим. Одатдаги иш устига 
келгач, қарасам, самовар қайнаб чой ичар вақти бўлмиш эди. Мана шу чоғда нима бўлиб атрофга қўйган 
қоровуллар кўринмай қолишди. Мен ҳам вақтни ғанимат билиб, мўлжаллаб кўйган ўрама тиканлик сим 
остидан чаққонлик билан ўтиб, кўздан ғойиб бўлдим.
Бироқ, қандай қилишимни, қаерга бориб кимнинг уйига сиғинишимни билолмай, киши кам кўчаларда 
бироз кезганимдан сўнг, қадрдон тунгон оғайниларимдан Хиёхалпа эшигига бориб, чақириб эдим, югириб 
чиқа келди. Мени турмадан қутулиб чиқди деб гумон қилган бўлиши керак, йиғлаган ҳолда «Муборак 
бўлсин» деб қучоқлашиб кўришаётганда, қочиб чиққанимни қулоғига шивирлаб қуйиб эдим: «Қўрқманг, 
худо қутқаргани шу!», деб кўнглимга анча қувват берди. Бунинг қилган кишилиги унутарлик эмас эди. 
Ўлиб кетмиш экан. Аллоҳ уни раҳмат қилсин!
Эҳтиёт юзасидан том чодири ичида босилган беда ўртасидан бир кишилик жой қилиб, кечга довур 
мени шу ерда сақлади. Сўнгра, ўз маслаҳатим билан оқшом қоронғуси аралаш, тунгон маҳалласида 
тунгонлардан Исҳоза отлиқ яна бир ишонимлик дўстим бор эди, шунинг уйига келдим. Бу эса иймон 
ихлослик, синовдан ўтган мард киши бўлғанликдан, жон фидолик кўрсатиб, дўстлик ҳақини бажармиш 
эди. Киши ҳайрон қолғудек соқлик-сергаклик билан мени уйида уч кунгача кутиб, яхши сақлади. 
Шунгачалик тинч турган бўлсак ҳам изловчилар чиқа бошлагач, шу куни шом вақти билан Пишпекдан кун 
ботишга яқин, қирқ чақиримча бўлган тунгон қишлоғи Сўқулуққа қараб жўнадик. Мендан хабар олгани 
кетаётган Могар, Момоза деган шогирдларимиз йўлда йўлиқишиб, биргаликда уйларига бордик.
Бу ерга келгач, ёлғиз ўз шогирдларим эмас, балки бутун тунгон халқи менга қоровул бўлмиш эдилар. 
Менинг бу ерга келганимни ўз шогирдларимдан бошқа биров билмаган эди. Ҳукумат ичидаги 
хизматчилaри бўлса ҳам, менга ҳайрихоҳ бўлдилар. Шунинг учун неча қайта келган ҳукумат жосусларини 
бу ерга мени келмайди деб қаноатлантирмиш эдилар. Шундай бўлса ҳам илон чаққан киши арқон 
шаклидан чўчийди дегандек, ўзим ҳам имконият борича эҳтиёт йўлини тутдим. Шунга кўра бутун 
шогирдларим ташқаридан кўз қулоқ бўлиб турдилар кундузлари тирикчилик ишлари билан бўлишиб, 
кечаси эса зерикмаслигим учун мен билан бирга эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳи васаллам 
айтдилар: «Ҳақиқий дўстларни кўпайтиринглар, чунки булар яхшилик кунларида зийнат бўлурлар, бало 
тушганда бошпанодурлар».
Ҳар қанча соқлик билан бу ерда турган бўлсак ҳам, ишимиз кундан кунга қўрқинчлик эди. Агар бу йўли 
яна золимлар қўлига тушар эканман, у вақтда мен учун қандай жазолар қўллашлари маълум эди. Шунга 
кўра Солар тунгонларидан Юсуфқори деган бир шогирдим кўп қийинчиликлар билан Тошкентдаги Хитой 
консулидан Исмоилохун номига ясама паспорт қилиб, менга келтириб берди. Бу келгинчалик Тўқмоқдаги 
оилам билан кўришиб, сафар ҳаракатларини бажариб турдим. Шу орада бизнинг қадрдон 
оғайниларимиздан ва ҳам қўш қудамиз, узун йиллар Тўқмокда турган, асли тошкентлик, Ғулжада вафот 
топган Шоҳидоят қори, бутун бойлигидан ажраган ҳолда, ҳеч ерга сиғмаганликдан қочиб, Суқўлуққа 
келмиш эди. Ўзимни билдирмай туриб, бошқалар орқалик ул кишига ёрдам етказиб турдим.
Биринчи ётган еримда беш олти кундан ортиқ турмаган бўлсам ҳам, иккинчи ўрин, атрофига беда 
босган қамиш чодир ичида 52 кун турдим. Сўнгра кўнглимга бир ташвиш тушгандай бўлиб, у жойдан 
учинчи жойга кўчмиш эдим. Худо сақламиш экан, мен кўчиб, эртаси куни бир милиқия билан икки киши 
келиб, том усти чодирларигача чиқиб, қарамиш эдилар.
Б а й т: 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling