Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Кишини сақласа У Холиқи пок, Заҳар оғзинда бўлғай мисли тирёқ. Бу иш бўлғандин сўнгра, бу жойдан ҳам тезроқ йўткалишимиз лозим кўриниб, Шарқий Туркистонга ўтиш нияти билан учинчи марта сафар жамолғасини қилишга киришдим. Ўз дўстларимиздан тунгон Ғёриёс мутавалли ҳам бизга ўхшаш қочоқлардан эди. У билан кўришиб ҳамсафар бўлишга ваъдалашдик. Йўлга чиқишга кун белгилашиб, шу кечаси барча аҳбоб, ёру дўстларимиз йиғилишиб келдилар, тариқат аҳллари одатларича хатим ўқиб, дуои фотиҳа ўтказган сўнггида, Аллоҳга таваккал қилиб, Сўқўлуқ устидан тўртинчи Чуй станқиясига қараб аравада йўлга чиқдик. Эртаси Чуй сувидан кема орқалик у томонга ўтиб кетаётганимизда, қуроллик рус тўсқовуллари олдимиздан чиқиб, бизни текширгани турди, ҳуржин-халашларимизни ағдариб, барини кўриб бўлгач, йўлдошимдан паспорт сўради. Худо ўнглаб, ўз отига олган Хитой паспортини кўрсатган эди, бир нарса умидида ундан чатоқ чиқариб, бизни кўп қийнади. Бу ерда энг ҳайрон қоларлик иш шулки, йўлдошимни шул қадар узундан узун текширган ҳолда, негадир, мендан бир оғиз ҳам сўз сўрамай, охири шошилган кишидек отини минганича орқасига қарамай кетворди. Ортидан биз дағи йўлга тушиб, шу юрганимизча ҳуфтон вақтида Чуй станқиясига етдик. Беш олти соат ўтиб, Олмота поезди келгач, унга тушиб жўнадик. Сариўзак деган жойга келганимизда биз тушиб қолдик. Турксиб поезди эса, шимолий томон Сибирияга қараб бурилиб кетди. Кеч куз вақти, совуқ қаттиқ бўлиб, қор бурошалаб ёғиб турган эди. Поездан тушган кишилар баримиз станқиядаги бир кичик уйга кириб ётдик. Кун совуқ, печкага ўт ёқилмаган эди. Қарасам, ҳар тарафдан жон қутқариб чиққан одамлар, кўплари бизга ўхшаш ўз элига сиғмаган, золимлар томонидан ноҳақ қувғунга олинган ҳақсизлар эди. Шу ерга келганимизда шундай сўз чиқдиким, олдимиздаги йўл усти манзилида ГПУ аскарлари йўловчиларни қаттиқ текширув остидагина ўтказар экан; агар бирорта шубҳалик одам топилиб қолгудек бўлса, уни йўлдан қайтарибгина эмас, балки қўлга олиб қамаб қўйишлари аниқ экан. Мана бу сўз чиққан сўнггида, Тошкентдан чиққан Хитой элчихона хизматчиларидан бошқа ҳамма кишилар қўрқувга тушиб, йўлдан қайтмоқчи бўлдилар. Қарасам, бечораларнинг қуввати қочиб, ранглари ўчган, бир бирларига ишонолмаганликдан сирлашиб-маслаҳат қилиш каби ишлар халқ ўртасидан бутунлай кўтарилган. Ўзлари кулгандек бўлиб кўринсалар ҳам, кўнгиллари ғам қайғуга тўлганлиқдан юзлари сарғайган эди. Бу ишга ҳаммадан кўпроқ мен қайғуришим керак эди; зулм ҳукмларини ноҳақ маним устима юклаганлари учун, қаршилик кўрсатмиш эдим. Аксинча, кўнглимга бошқалар каби ортиқча қўрқинч тушмагач, Аллоҳга таваккал қилиб, олға юрмоқчи бўлдим. Умрим ичида қанчалик огир ишларни, кўп қўрқинчлик кунларни бошимдан кечирдим. У чогда кўнглимдаги иймон eътиқодим, Аллоҳга ва унинг ҳақ пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган муҳаббатим, мен учун энг кучлик ишончим ва энг ортиқ суянчим эди. Начора, бу каби диний ишлар сирларини ўзи татимаган бечоралар қайдин била олсинлар? Иймонлик кишиларга ҳар вақт бу улуг давлат насиб бўлгусидир. Таниган билган одамлар учун бу йўлдан қайтмасга маслаҳат берган бўлсам ҳам, ҳеч қайсилари бунга журъат қилолмадилар. Улардан ажрагач, хаёл суриб уйдан ташқари чиқишим билан, тарақлаб келаётган уч тўрт бўш аравага кўзим тушиб, уни тўхтатдим. Қарасам, биз юрар йўл устидаги қишлоққа борадиган ўрислар экан. Улар билан келишиб, аравага тушгандан сўнгра, кичкина юриб, бир катта саройга етдик. Бу эса неча томонлаб, айниқса, Олмота улуғ йўлининг келиб қўшилган жойида қурилиб, ўз вақтида кўп обод кутилган бўлса ҳам, инқилоб бузғунлигида уни эгалари ташлаб қочган эканлар. Олмота, Челак, Норин, Талғар, Қўром қишлоқларидан уй жойларини ташлаб, бола чақалари билан кўчишиб чиққан мусулмонлар билан шу ерда кўришдим. Лекин бола чақалари билан кўчканларнинг кўпчилиги консул орқали Хитой паспортини олганликдан уй асбоб, аравалар билан чиққан эканлар. Бу сарой ичига кирганимдан кейин энг ачинарлик, оғир бир манзара кўзимга кўрина бошлади. Шундоқки, кун қаттиқ совуқ, ўт ёқилмаган, сарой кутган ҳеч ким йўқ, ичига похол тўшалган бўлса ҳам, оёқ остида пайхон бўлган. Узундан узун қоронғу уй ичида юзлари қайғулик кишилар ётмиш эдилар. Совуққа чидаёлмаганлари уй ичида ўт ёққанларидан эса, бурун ёрғудек аччиқ тутун билан уй тўлмиш эди. Айниқса, бир ёш хотин ўзи касал, оёғ остида ётган икки касал боласи устида термилиб йиғлаб ўлтирғанини кўргач, унга қаттиқ ачиндим. Бало тушганда бари киши ўзлари билан бўлишиб, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling