Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
бойликлар қаёққа кетаётганлиги ҳаммага маълум эди. Бирни бериб, мингни оладилар, шунга кўра 
ўтган чор ҳукумати давридан бошлабоқ Туркистон ўлкасини доимий равишда қўлдан чиқармаслик, 
балки, имконият топилар экан, бу ўлкаларни тўла мустамлака қилиш сиёсати бошланмиш эди.
Биринчи дунё уруши чиқиши билан олам сиёсати ўзгарди. Ўша замон подшоҳлари тахтларидан 
ажрагач, Русияда коммунистлар фирқаси шлаба қозондилар. Бунинг натижасида совет ҳукумати 
қурилиб, унга қарашли бутун ўлкаларда динсизлик, худосизлик бошланди. Энди бу аждарҳодан 
қутулиш учун қандай чора қўлланилиши керак деган масаланинг вақти ўтканлигидан бу ҳақда фикр 
юритиб ўтиришнинг ҳеч ҳожати йўқдир.
Бироқ пайғамбаримизнинг гойибдан хабар берган мўъжиза сўзларига қараганда ва ҳам ҳозирги 
жаҳон сиёсатининг кетишича, олдимизда улуг воқеалар бўлиши шубҳасиздир. Мана шу каби буюк 
воқеалар бўлар экан, дунё бўйича умумий ўзгаришлар бўлмай қолиши мумкин эмас. Шу ўзгаришлар 
натижасида мустабид тузумнинг темир қўргонлари тор мор қилиниб, асрлар бўйи золимлар асорати 
остида ётган бечора ватан аҳллари ўзларининг ҳалол мерослари она ватанлари бўлган Туркистон 
ўлкасига шунда, албатта, эга бўладилар.
Лекин бу муборак кунга еткунчалик бу аждарҳодан қутулиш эмас, балки унга ютилиб кетишдан 
сақланиш чораларини имконият борича қилиб туришимиз лозимдир. Йўқ эса бутун дунёни титратган 
Темур каби шон-шавкатпли ҳоқонлар мамлакати бўлган улуг Туркистон ўлкаларини бу ялмогизлар 
ютиб сингдириб кетишлари кўп узоқ эмас. Чунки, Оврупо давлатлари томонидан асрлардан бери 
бутун дунё бўйича қўлланиб келинган мустамлакачилик сиёсати, иккинчи дунё уруши тугаши билан 
ўзгариб, ҳар миллат ўз ватанла-рига эга бўлиб, ўз ҳукуматларини қўлга олдилар. Ўша кундан бошлаб, 
ёлгиз Англия давлати Осиё, Африкадаги мустамлакаларидан 30 дан ортиқ мамлакат ҳалқига озодлик 
бериб, яна янги усулда ҳукуматларини қуриб ўзларига топширди.
Энди бутун оламда мустамлакачилик йўқолиб, озодлик даври бошланганига қарамай, совет 
империяси бир томондан ўз қўли остидаги ўн олти ўлкалик халққа тил учида қогоз устида озодлик 
берган бўлиб, иккинчи томондан, шармандаларча мустамлакачиликдан ҳам ёмонроқ сиёсат қўллаб, 
бутун халқни, айниқса, Туркистон халқини қул қилиб, ҳайвондек ишлатмоқдадир.
Бунга ҳам қаноат қилмасдан ерлик халқни ютиб сингдириш, ватанларини эса руслантириш қастига 
тушди. Турли баҳоналар билан Русиядан сел оққандек кишиларни келтириб, ватанимизнинг энг гўзал 
жойларини булар билан тўлдиришга киришди. Қиргизистон, Крзогистон ўлкаларидаги ерлик 
мусулмонлар устида,
агар сиёсат шу ҳозирги кетишича давом этса, кўп узоқламаёқ бу икки турк уруги 
ўз тилларидан ва ҳам ватанларидан ажраган ҳолда, ҳаммадан илгари руслашиб, ютилишга тайёр 
бўлиб қолдилар. Чунки иккинчи дунё уруши тўхтаган кунидан бошлаб, ҳозирги тарих 1968 йилга давр 
бу икки ўлкада ерлик халқларга кўра рус забонларнинг сони тез кўпайганлиги шуни исботлайди. 
Шунинг учун ҳозир қутулиш мумкин бўлмаганликдан, унинг вақти келгунча ўзимизни ютилишдан 
сақлашимиз керак. Қайси йўл билан бўлса ҳам ўзини сақлаган миллат, вақти келганда сабабларни 
тўлиқлаб, чидамлик билан ишга киришар экан, албатта, мақсадни қўлга келтира олади.
Энди душманга ютилишдан сақланишнинг энг кучлик қуроли эса, шу икки нарсадан иборат: 
биринчиси диний ихлос, иккинчиси миллий ҳисдир. Қайси миллат бу ҳисларга ҳалал еткизмай яхши 
сақлар эканлар, ундай миллат душман томонидан ютилиб кетилиши мумкин эмасдир. Коммунистлар 
ҳукyмати динга қарши эллик йиллик кураши давомида Ўзбекистон мусулмонларини, айниқса, 
ўқитувчи ва ўқувчиларни ўз динларидан анчагина йироқлаштириб, диний ҳиссиётларини йўқота олди. 
Лекин буларнинг миллий ҳиссиётлари ҳар қанча тортишувлар остида бўлса ҳам, шу кунларгача озми 
кўпми сақланиб келмоқдадир. Энди бу ҳиссиётимизни доимий равишда сақлаб қолишимиз учун, 
керакликзарур тилларни ўзлаштирганимиз устига, ўз она тилимизга қаттиқ аҳамият бериб, миллий 
адабиётимизни юқори кўтариб, илм ва маданият тиллари даражасига етказишимиз лозим. Мана 
шундагина бизлар олдимизда огиз очиб тайёрланиб ётган қизил аждарҳонинг ютишидан ўзимизни 
сақлай оламиз. Тил-адабиётимиз қанчалик ўсиб, тараққий топар экан, илм маърифат ҳам шунчалик 
кенгаяверади.
У ҳолда қуруқ отлиқ Ўзбекистон бўлмай,

тилимиз қаторга киргач, адабиётимиз соҳаси кенгайиб 
унинг обрўйи ошган сайин, миллатимиз ҳурмати кўтарилади. Бу эса миллий ҳиссиётимизни сақлаб 
қолиш учун энг кучлик қуроллардан бўлиб ҳисобланади. Шунга кўра диний ҳисдан ажраганлари 
устига миллий ҳисларидан ҳам ажрамоқ, XX аср маданият аждарҳоси огзига тушиб ютилди демакдир. 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling