Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Ўзбекистон қўғирчоқ ҳукумати бошлиғи қилиб белгилаб, шулар орқалик ўз мақсадларини бажаришга 
киришгани гурдилар. Бунинг устига 1966 йили 26 апрелда Тошкент шаҳрида бўлган зилзила баҳонаси 
билан, уйлари бузилган ўзбекларга ёрдам етказиш деган бўлиб, барча жумҳуриятлардан киши 
чақирдилар. Ҳақиқатда эса зилзиладан вайронликка учраган марказий янги шаҳар бинолари эди. Ерлик 
халқ офатдан омон эдилар. Шундоқ бўлса ҳам, буни шилтов (баҳона) қилиб, неча минглаган ўзбекларни 
мажбурий равишда кўчириб, шаҳар ташқарисига чиқаздилар. Айниқса, Тошкентнинг энг тарихий жойи 
ҳисобланган Шайхонтоҳур маҳалласи бутунлай бузилиб, ундан ном нишона ҳам қолмади. Шаҳар 
ташқарисига чиқарилган бечораларни Қурб-қаобод деган қий далага обориб ташлади. Уйларини бузишда 
етарлик моддий ёрдам берилмади. Бу бечоралар ёш гўдак болалари билан шу кунларда ҳам 
қийналмоқдалар. XX асрга келиб ўз Ватанларида ўзлари хор бўлдилар.
Босқинчиларнинг биринчиси чор ҳукумати давридан 50 йил ўтгач, кофирлар акси уриб, баъзи бир 
ўзгаришлар бошлаган бўлса ҳам, у кунга давр диний-миллий, айниқса тил ўзгаришлари бўлмаган эди. 
Энди эса, бу динсиз коммунистлар давридан 50 йил унга қўшилиб, босқинчиларнинг келганига 100 
йил тўлмишдур. Буларнинг асли мақсадлари бутун дунёга динсизлик тарқатиш, ўзларининг жирканч 
сассиқ тузумларини ўрнатиш бўлганликдан, буткул ишларини ўзларининг бузуқ сиёсатларига боглаб, 
ҳар нарса коммунистлар раҳбарлиги остидагина бўлиши мажбурий равишда шарт қилинмишдур. 
Шунинг натижасида булар ҳар ишга аралашволиб, ҳушёрларига эсириклар (
мастлар, беҳушлар
), 
соғларига телбалар йўлбошчилик қилгандек, бутун мамлакатда бу мажнунларнинг аралашмаган 
ишлари йўқдир.
Халқда ихтиёрий ҳаёт кечириш йўқолгани учун уларнинг жон ҳаракатлари, ҳалол меҳнатлари би-
лан чиққан ер ҳосилотининг юздан бирига ҳам ўзлари эга бўлолмадилар. Озиқ овқат, емақ ичмақ 
маҳсулотлари буларнинг ўз омборларида сақланиб, халққа тилаган ўлчамларида бериб туриш 
коммунистларнинг бузилмас қонунидир. Агар уч кун бермай тўхтатар эканлар, халқ бошига қиёмат 
қўпиб, шу куниёқ очарчилик бошланиши кўриниб туради.
Мана шундай бўлиб, ҳозирги кунда илгари тарихларда ярқираб кўринган, тилларда достон бўлган 
Туркистон улуси Турон мусулмонлари ёлгиз диний ҳуқуқларидангина эмас, инсоний ҳуқуқларидан ҳам 
ажраб, ютилиш олдида турибди. Келажакда биз учун энг қўрқинчлик иш эса, йўқ баҳоналар билан ўн 
минглаб, юз минглаб селдек келаётган босқинчиларнинг Ватанимизда ўрнаша ётқанларидур ва баъзи 
бир миллий ҳиси йўқ виждонсизлар кўз олдимизда ютулаётганлиги очиқ кўриниб турибди. Булар 
авлод олдида энг жиноятчи одамлардир. Тарихларда босқинчилар доим шундай амалпараст 
сотқинлардан кенг равишда фойдаланган.
Ҳозирги кунларда эса хитой босқинчилари интернақионал ниқоби остида Сайпиддин Азизий, 
Бурҳон Шаҳидий каби виждонсизлардан шу тариқа фойдаланмоқда. Бу балолардан қутулиш чорасини 
излаш ҳар бир Ватан боласининг муқаддас вазифасидир. Бунинг учун бизлар диний ва миллий 
ҳиссиётларимизни сақлаш билан бир қаторда, бирлик-иттифоқлигимизни кучайтириб, энг аввал илм 
қуролини қўлга киритишимиз керакдур. Ҳаводан бошқа, ўт-сувдан бошлаб инсон ҳаётига керакли 
барча нарсаларни қулф-калит қилиб, ўз омборларига қамаб олдилар. Минг турли қилган ҳунар-
тадбирлари, ҳар куйга солиб ўқиган байтгазаллари билан, вақти келганда одам боласини бир парча 
нон олдида бош эгишга маж-бур қилдилар. «Улдирмай олар жонимни, бўгизламай ичар қонимни, 
ўлчаб берар нонимни», деб бундан неча юз йиллар илгари айтган қозоқ шоирининг сўзи ҳозир 
бизнинг устимизга келиб ўрнашди.
Динсизлик туфайли ўгирлик, одоб ахлоқсизлик, бир бирига ҳурматсизлик, виждонсизлик кўпайди. 
Ҳозирги маданият даврида диёнат билан тараққиёт бирга яшолмайди деган хато фикр оқиллар 
олдида эмас, жаҳон бўйича жоҳиллар орасида тарқалмишдур. Ҳақиқатда эса, дин покликдур. 
Покликка қурилган ахлоқдур. Динимизнинг асли ақлдур, қуроли илмдур. Ҳозирги тараққиёт ислом 
ахлоқи асосида олиб борилса, инсонлар учун энг фойдалик маданият бўлишида шак йўқдир. 
Умуминсоний ҳақ ҳуқуқлар бутун халқ олдида, айниқса, ҳукумат доираларида қонуний равишда 
ҳимояланиб сақланар экан, ўшандагина маданияти фозилага эришилади.
Шу кунларда устимизда ҳукмрон бўлган динсизлар маданияти эрса фосиқ маданият дейилади. 
Бундай маданият инсонларни ҳам ахлоқий, ҳам руҳоний фазилатларидан бутунлай ажратади. 
Коммунистларнинг мустабид ҳукмронлиги остида яшаётган ҳамма, инсонлик ҳуқуқларидан бутунлай 
маҳрум бўлиб, ҳайвонлар қаторида эрксиз ишлаётганлигини кўриб турибмиз.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling