Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
болалари, уларнинг кўнгил кўзларига яхши-ёмон ҳеч бир нарсанинг акси тушмаганликдан, нима бўлса ҳам биринчи аксни дарров қабул қиладилар. Шунга кўра совет сиёсатчилари, Шинг Дубан ҳукумати қурилган кундан бошлабоқ, бу ўлкани қизил Ушуристон қилиш учун қалам кўрмаган, хат тушмаган дафтар каби топ тоза кўнгиллик уйгур болаларини коммунистлик руҳида тайёрламиш эдилар. Мана, бахтимизга қарши, биз шўрлик қўлга олинган кунимиздан бошлаб отасини танимаган шу болалар олдида сўроқ беришга мажбур бўлдик. Энди эса, бизнинг устимизда қанчалик огир ишлар ўтганлигини, менинг шу сўзларимдан кейин,оқил одамлар тўлиқ тушуниб онглагандирлар. Шу билан эртаси куни ўз соқчиларимиз келгач, одатдаги ишлар билан учинчи қўналғуга қараб жўнадик. Қопсалан сувидан ўтиб кетаётганимизда Тўра охуннинг кўнгли бузилиб: «Бу золимлар бизни соғ қўйишига кўзим етмайди, кечанинг қоронғулиғидан фойдаланиб, бошқаларга қарамай икковимиз қочайлик. Жангал йўлига етиб олсак, у ёғига ўзим бошлайман», деб мени қўзғаб кўриб эди; бу иш хатарлик бўлгани учун розилик бермадим. Шу билан юриб кечга яқин Сайрам қишлоғига етдик. Бу жойнинг Сайрам аталишининг сабаби эса, бундан 200 йиллар олдин ерлик хонларининг иттифоқсизлиги, ҳукуматларининг кучсиз расволигидан фойдаланиб, Ғулжа хони қалмоқ Кўнгтожи талончилик қилиб, ўлжа асир олмоқ учун Ғулжадан аскар тортиб чиқади ва Сайрам шаҳрини қамал қилади. Атрофдаги Бухоро, Хоразм хонлиқлари эса томошачи бўлиб қараб турадилар. Бир неча кунлар ўткач, қалмоқлар ҳимоясиз қолган шаҳарга бостириб кирадилар. Талаб булаб, вайрон талқон қилган сўнггида, иккинчи ўзларига қаршилик кўрсатмасликка гаров олгандек бўлиб, кўзга кўринган юрт яхшиларидан 30 неча уйлик оилани, ўз одатларича, оқ уйлик қилиб олиб кетадилар. Кўнгтожи ўлган сўнггида, Оқсув Учтурпон йўли билан улар ўз элига қайтиб келаётганларида, шу ерга етгач қарасалар, бу ер ҳам она Ватанлари Сайрам ерларига ўхшаб кетар экан. Рост, булар деганларидек оқар сувларининг мўллиги, атрофдаги адирларнинг экинлик бўлиши билан, икки Сайрамнинг бир бирига ўхшаган ери бордек кўринади. Бу баҳона бўлиб, ҳориб чарчаб келаётган халқ бир икки йил шу ерда туриб ҳордиқ олайлик, қачон эл тинчиб, йўллар очилиб кетар экан, шунда юртимизга қайтармиз деган бўлсалар ҳам, ўша замон шароити тўсқинлик қилиб, шу ерда қолиб кетган эканлар. Ёқуббек тарихини ёзган ва ҳам ўзи унинг хизматида бўлган Мусо Сайрамий шу биз ёзаётган Бой Сайрамлик кишидур. Тарихга қизиқувчилар у кишининг чиғатой туркча ёзилган «Тарихи Аминия» асарини топиб ўқисинлар. Бу китобда ҳар ёқлама фойдалик сўзлар кўпдир. Бу ерга келганимизда ерлик қария кишилар билан кўришиб, улардан бу тўғрилик оз кўп тарихий маълумот топ моққа қизиққан бўлсам ҳам, ҳайдабоғла билан ихтиёрсиз бўлганликдан, бир кечагина ётиб кетишга тўғри келди. Шу ердан чиққан кунимиздан бошлаб Оқсувга етгунча, юлғунтўғроқ ёғочидан бошқа нарса унмаган қумлуқ йўл билан юриб эртаси бешинчи куни деганда, кечга яқин Оқсув шаҳри қопқасига етдик. Сапл ичига киргач, ҳеч бир ерда тўхтамасдан, тўғри турмага келтириб, бизни топширишди. Бу воқеа 1938 йили, август ойининг бошларида бўлган эди. Шинг Дубан ҳукумати пардаси остида ёширинган совет Русиясининг энг қонлик, фожиалик кунлари эса 37 йили бошланиб, 38 39 йилларда энг юқори авжига чиққан эди. Бахтга қарши кўргилик экан, накд шу қора даврнинг энг фожиалик кунларининг бирида мен турмага олинмиш эдим. Бу зулмхонага биринчи қадам қўйиб кирганимдаёқ йўлдошларимдан ажратиб, ҳар биримизни ҳар ёққа тарқатди. Мени ҳам ҳар ёқдан олиб келинган бир тўп жаниворлар ичига киргизиб қўйишди. Қарасам, бир қанчалари қози, муфти аълам, охунлардан бошлаб, имомохун, мазинохун бўлсалар, қолганлари шангю, бегим, дуббеги, юрт оқсоқоли қаторлик қоп қора ҳеч нарсадан хабари йўқ кишилар экан. Бошқалари эса оздур кўддур ери, суви бор, ёки юқоридагиларга боғланиши бор одамлар экан. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling