Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
қоқишни билмасдан ҳайрон бўлдик. Охири Турди қорим: «Шу ерда бир хўжа киши бор эди, чала таниш 
бўлса ҳам шуникига борайлик, бошқа чорамиз йўқ», деб уникига бордик. У бечора ҳар йили тоғ 
ичларидаги қирғизларга бориб, мурид овлайдиган хўжалардан экан. Муридларидан топган қўй 
эчкиларини ҳайдаб келган кечасида, келишмасликни қаранг, биз ҳам келиб эшик тақиллатибмиз. Бечора 
хўжа: «Устимдан Гўнангжуза босқинчилари мени босқани келишган экан», деб жон-мони қолмабдур. 
Қўрққанга қўш кўринур дегандек, ўз қўрқишларимиз ҳам етарлик эди, бунинг устига тинч ётган 
бировларни қўрқитишга сабаб бўлишимиз бизга ортиқча бўлди. Қора чироқ ёқилган уйда қўрққанидан 
ҳали ўзига келмаган хўжамдан ҳол сўрашиб, бироз ўлтиргандан кейин ташқарига чиқиб ётдик.
Ҳатарлик кун қурсин! «Эртаги кунда қаёққа борармиз, кимнинг уйига сиғармиз?», деган ташвишли ўй 
билан тонг отгунча ухлаёлмай чикдим. Тонг ёриши билан отланиб йўлга чиққанимдан кейин кенгaшиб: 
«Кечаги меҳмон бўлган уй эгаси Ҳошим домланикига борайлик, қандай бўлса ҳам илми бор, қадр билган 
одам, биз учун бирор маслаҳатлик иш кўрсатса ажаб эмас», деб кечаги чиққан жойимизга келдик.
Қарасак, Ҳошим домламдан дарак йўқ. Тол тагида қуруқ ерда ҳайрон бўлиб, узундан узун ўлтирдик. 
Шу орада ички қўра эшигидан бир хотин киши бош боқиб қараб қўйди. Ўтган куни келган меҳмон 
эканлигимизни таниган бўлиши керак, бироздан кейин бир ёш бола қуруқ бир кийгизни судраганича 
олдимизга келтириб ташлади. Дастлабда келганимизда қариндошларча қизғинлик билан кўришган бир 
икки кишилар эса, бу учрашишимизда сўли йўқ, сўзи йўқ, қўл учлари билангина кўришиб, бирор нарсадан 
қўрққандек кўп ўлтиролмай қайтиб кетишди. Энди бу ишларни кўргач, кўнглимизга ҳар турли хаёллар 
келиб, бу ерда ҳам катта бир воқеа бўлган ўхшайди деб турган эдик, биринчи келганимизда кўришган 
ҳожи отанинг ўғли келиб қолди ва бу ҳақда бизга тўлиқ маълумот берди. Шундоқки, Шинг Дубан ҳукумати 
қурилган кундан бошлаб, бутун Ўйғуристон ўлкаси Совет ҳукумати назорати остига олинмиш эди. Айниқса 
Учтурпон, Оқсув, Кучар шаҳарларига тўғридан тўғри ГПУ томонидан тайёрланган, ўз отасини ҳам 
танимайдиган татар, уйғур болаларини келтирмиш эдилар. Улар ҳар жойнинг кўзга кўринарлик 
кишиларини, ўзларининг ифлос одатларича, мажбурий равишда жосуслик балосига боғламиш эканлар.
Ўтган куни зиёфат мажлисимизда булардан бир қанчалари бўлганликдан, биз кетган куни кечқурин уй 
эгаси Ҳошимохун домлани Гўнангжуза жаллодлари томонидан қамоққа олмиш эканлар. Бизларни ҳам 
қўлга олиш қасдида босмачилардек Турдиохун уйини босган бўлса ҳам, боғ оламиз баҳонаси билан 
қишлоқда қолганлигимиздан, у куни жаллодлар қўлига тушмаган эканмиз. Иккинчи қаерда кўрсанглар 
ёки эшитсанглар, дарҳол бизга хабар бермас экансизлар, ул чоғда баринглар жавоб қайтарасизлар, деган 
мазмунда уй оилаларидан ва биз билан кўришган кишилардан тилхат олмишдур.
Бу каби даҳшатли шум хабарни онглашимиз билан ҳушимиз бошимиздан учди. Бир кун бўлса ҳам 
динсиз, раҳмсиз душман илкига илинмай, омон бўлиш умиди билан келган кишилар эдик. Бизни деб уй 
эгасининг шундай оғир кулфатда қолганини кўриб, қаттиқ қайғуриб, кўп хафа бўлдик. Бир золимлардан, 
шу ўхшаш аҳмоқ нодонлардан пайғамбарлар ҳам қочган эканлар. Шуни эскаргач, Ҳошимохун домлани 
золимлар қўлидан қутқариш учун ўзимизни таслим қилишликни лойиқ топмай, қочишни ортиқроқ кўрдик. 
Илгарги куни келганимизда болга уймалашган чивиндай бўлган кишилар бугун эса йирокдан қоралари 
кўринган бўлса ҳам, ўзлари яқинимизга йўлаёлмадилар. Бунинг устига биз келиб отдан тушишимиз Билан 
тегишлик ўринга хабар етиши аниқ бўлганликдан, ҳар бир нафасда ушланиб қолиш қўрқуви кучаймоқда 
эди. Шунга кўра, борлиқ одамлар биздан қўрқиб тарқашган вақтдан фойдаланиб, от улоқларимизни 
қолдирган ҳолда яёвлашиб тубанда оқиб ётган катта сойга тушдик. Қарасак, сойнинг у томонида отлиқ 
одам кирса кўринмайдиган, ўскандан ўскан жўхори кўринди.
Ваҳший душманларимиз орқамиздан қорамиз узулмай туриб излаб чиққан бўлсалар ҳам, бу ерга 
кирганимизни ўйламас, деб сувдан чиқишимиз билан қалин жўхори ичига кириб олдик. Эрталаб, чой 
вақти билан кирган бўйимизча, 6 соат чамаси димиқ жўхори ичида чиркайга (чивинга) таланиб ўлтирдик. 
Туш оғиб, қуёш қизиб турган чоғда, айлана атрофимизни синчиклаб қараб ҳеч кимни кўрмагач, жўхори 
ичидан чиқдик. Бироқ, қаёққа боришимизни, қаердан бошпана топишимизни белгиламасдан, олдимизда 
йироқдан кўринган қалин қора дарахтзорни мўлжаллаб юрганимизча, аср намози вақти билан қишлоқ 
четидаги чўнг қопқалик (дарвозалик) бир деҳқон қўрасига келиб кирдик. Бироқ бу киши меҳмон кутмаган, 
одамгарчиликни билмаган киши экан. Оқшом намози ўтгандан кейин: «Биз меҳмон кутолмаймиз, бошқа 
бир жойга боринглар», деб бизни у жойдан чиқишга мажбур қилди. 
Б а й т: 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling