Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
тушунсам, қўлидаги эски ёмон қамчисини менга қолдириб, менинг эл ичида бир қўй турадиган яхши 
қамчимни сўрамиш экан. Қарасам, бошқа чора билан мендан ажрамайди, сўз тушунтирай десам тил 
билмайди. Кел, икковимиз от чопишайлик деган бўлиб, от бошини қўйиб орқамга қарасам, чанггимга ҳам 
етолмай қолибдур. Шу билан кечга яқин бир чодирга келиб тушдим. Илгариги танишган еримга тушмакни 
ўзимга маъқул кўрмадим, чунки ул одамлар мени сезган бўлишлари керак. Бир кеча қўндириб эртаси 
узатиб қутулганча кўзлари тўрт бўлмиш эди.
Энди у кунлари коммунист большевикларнинг қилаётган ваҳшиёна зулмларига кўра, бунга юз баробар 
инсоний шарафларини қурбон қилиб, ўзларини ҳалокатдан сақлашга мажбур эдилар. Чунки, бундай 
кунлари пэсар йўлини тутмоқ, яъни ўзгани ўзидай билмоқ, балки, бир мусулмонни ўзидан ҳам ортиқ 
кўрмоқ бу каби улуғ шарафга ҳақиқий ислом йўлини тутган чин мўмин мусулмонлардан бошқа ким эга 
бўлғусидур!
Шу билан бир кеча бу ерда ётиб, эртаси Кучар томонга кетадиган йўлдош излаб, у ердан чикдим. 
Чиқар вақтимда борар жойимни йирокдан кўринган оқ чодирларни мўлжаллаб кўрсатишган бўлсалар ҳам, 
қандайдирки, оқ чодирларни йўлда қолдириб, ундан 10 чақиримча юқорида кўриниб турган 
қалмоқларнинг оқ ўтовларига қараб кетибман. Орада 3-4 чақирим келгудек билқиллама созлик ер бор 
экан, бундан минг турлик машаққатлар билан аранг у томонга ўтиб ўтовларга яқинлашиб эдим, олди 
эшакдек келадиган 10 чоғли итлар келиб отимни ўртага олди. Булар ичидан бир катта оқ даъват отилиб 
чиқиб, тиззамга оғиз солғудек бўлганда чаққонлик қилиб, қамчи билан тумшуғига тортиб қолиб эдим, 
вангиллаганича қочиб иккинчи менга йўлай олмади. Бироқ, эс олган сўнггида яна келиб отимнинг орқа 
оёғига тиш солиб эди, темир туёғи билан шундоқ тептики, икки уч юмалаб кетди. Унгачалик уй эгалари 
қалмоқлар югуришиб чиқиб, итларини ҳайдагандан сўнгра, мени Кучардан мол билан келаётган катта 
савдогар деб ўйлаган бўлса керак, ўз одатларича кишилик кўрсатиб, отдан тушувимни сўрадилар.
Мен ҳам сир бермасдан: «Орқада молим келаётиб-ди. Юсуфғужғур қўшига тушмоқчи эдим», деган 
бўлиб, дарров отдан тушдим. Қарасам, ҳай-хўй деганча йигирма чоғлик катта-кичик қалмоқ болалари 
мени ўраб олмиш эдилар. Мен ҳам дарҳол хуржун оғзидан бир кило қанд олиб, атрофимда йиғилиб 
турганларга улашиб бердим.
Бу жойда Тўрғовут мўғуллари ичида савдогарлар тинч омон эркинликда яшар эканлар, чунки уларнинг 
тирикчиликлари ёлғизгина чорва мол орқали бўлганликдан, ҳаёт учун керакли ҳамма нарсага муҳтож 
эдилар. Мана шунинг учун бойлик ҳавасига тушган Ғулжа, Олтишаҳар савдогарлари бу йўлда ҳар қанча 
оғирчилик тортсалар ҳам, фойдага қизиқиб, булар билан алоқаларини узмас эканлар. Бунинг устига Хитой 
хонлари томонидан илгаридан бери танилиб келинган Тўрғовут мўғулларининг ўзларидан чиққан хонлари 
ҳам бордир. Улар томонидан қўйилган Уқур-той, Илгадой унвонли нўюнлари бўлиб, Чингизхон ясақномаси 
ҳукми бўйича қора қалмоқлар ўз нўюнларига қаттиқ бўйинсунганлар. Булар эрса келиб кетиб турган 
савдогарларни кўпчилик халқ ва ҳам ўзлари учун фойдали ҳисоблаб, уларга қарши тартиб бузувчиларни 
қаттиқ жазога тортганлар. Шунга кўра, савдогарлар ўзлари бузилиб, золимлик қилиб, хиёнатга 
киришмасалар, бошқа тарафдан уларга ҳеч қандай қаршилик кўрсатилмаган. Аксинча, у ердаги мўғуллар 
қўрққанидан эмас, ўз кўнгиллари билан савдогарларни сийлаб, ҳурматлашган.
Шунинг учун мени ҳам савдогар гумон қилиб, 6орадиган жойимгача бир қалмоқ йўл бошлаб борадиган 
бўлди. Йўқ эса, орада 3-4 соатликсозлик ботқоқлик йўллардан юриб ўтишга тўғри келганликдан, йўл 
билмаган кишининг ўзи юриши қийин эди. Шунинг учун мен буни ғанимат билиб, бироз қанд, чой билан 
оғзини ширин қилиб эдим, икки уч соатча ботқоққа ботиб юриб, ҳуфтон вақтида деган жойимга келтириб 
қўйди. Агар у бошчилик қилмаганда, бу йўлда саломат қолишим хатарлик экан. Мени бу ерга етказиб, 
йўлбошчим қалмоқ қайтган сўнггида қарасам, бир чодирдан йилтираган чироқ кўриниб турибди. Устига 
бориб: «Киши борми?», — дейишим билан югириб чиққан бир уйғур йигити «Меҳмон келди», деб отимни 
ушлади. Чодир ичида ўт тутатиб ўлтиришган уч тўрт киши эса, турк халқи одатларича дўстлик кўрсатиб, 
мени тўрга чиқаришди. Аҳволга лойиқ егудек овқатларини келтириб, бирга ўлтиришди. Уч кунлик 
даҳшатлик сафаримдан бери оғзим ошга тегмаган, дўст кишилар юзига кўзим тушмаган эди. Шунга кўра, 
ўзимни буларнинг азиз меҳмони ҳисоблаб роҳат уйқуси билан кечани ўтказдим.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling