Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz КУЧАР Шундай қилиб соф кўнгилли, тўғри тилли уйғур чўпонлари билан ўнқир ичида гурунглашиб ўлтириб, шу кечани ўтказдик. Эртаси куни тонгота ҳанграган эшакларни ҳайдашган эшакчилар билан биз ҳам йўлга тушдик. Сўнгра 2-3 соат ўтар ўтмас Саксонкечикни орқада қолдириб, қисмоқ оғзига чиқдик. Шу юриб ўлтирганимизча Текмон деган уйғур қишлоғида тушланиб, бу ердан ўтгач, кечга яқин тепа тоғлар узилишида жойлашган, атрофи қалин дарахтлик бир саройга келдик. Бу биз билан келаётган эшакчилар хўжайинига қарашлик кенг бир қўрғон экан. Шу кеча у ерда ётиб, эртаси куни Абдураҳмон деган бир кучарлик савдогар бола билан бирга Кучар шаҳрига қараб жўнадик. Кечга яқин, Кучар сапилидан 4 5 чақиримча йироқ бўлган Шамолбоғ деган қишлоқдаги боланинг жойига келиб тушдик. Об-ҳавоси тоза, сувлари мўл, боғу бўстонлик келишган ер экан. Бу жойда икки уч кунча туриб, ҳордиғимиз чиққандан кейин, шаҳар кўрмакни ҳавас қилиб, бола билан бирга бозорга кирдик. Айланиб юрганимизда бир киши келиб қўлимни ушлади. Қарасам, Ғулжадаги дўстларимиздан отушлик Турдиқори экан. Менга ўхшаб у киши ҳам Кошғардан қочиб чиқиб, ҳеч ерга сиғмасдан Кучарга келгач, қўра-жойли бир тул хотинга уйланиб, шу билан ёширинча кун кечирмокда экан. Мени кўриб: «Вой тўрам, ажабму яхши келдингиз. Сизни худойим менга етказди, пешонамизда нима иш бўлса, энди бирга кўрамиз», деб ёпишиб олганича, ажрамай Шамолбоғидаги қўшхонамизга бирга келди. Сўнгра уй эгасидан мени сўраган бўлиб, от улоқ, хуржун халашларимни олиб, ўз уйига келтирди. Икки қочоқ бош қўшганимиздан кейин сиримиз очилди. Қарасак Кошғар, Ғулжа ва бошқа шаҳарларда бўлган воқеалар ҳамма ерда бирданига бошланган экан. Икковимиз бир неча кеча кундузлаб сўзимиз тугамай, суҳбатга тўймай, паранг сўқишиб (суҳбат қуришиб) ажрамасдан юрдик. Шу орада Кошғардан отушлик Салай домла ҳам қочоқ бўлмиш экан, келиб бизга қўшилди. Ҳар томондан келган қочоқлар топишиб олдик. Пишиқчилик вақти бўлганлигидан боғ сайли зиёфатларида биргалашиб юриб, тинчлик билан 10-15 кунни ўтказдик. Бу ўртада мулла Ҳошим деган Бухорода мен билан бирга ўқиган кишининг кучорлик талабаларидан бири келиб, у кишининг уйига таклиф қилди. Шаҳар ташқарисида оқар сувлик, боғу бўстонлик келишган бир қишлоқ масжидида имом экан. 1921 йили Бухородан қайтиб Тўқмоқ орқалик кетаётганида йўлдошлари билан бизникида бир ҳафта меҳмон бўлишиб ўтган эдилар. Салайохун домла бошлиқ ҳаммамиз келиб, бу киши уйида бир кеча кундуз меҳмон бўлдик. Иззат ҳурмат кўрсатиб, қўй сўйиб, ўз одатларича олий зиёфатлар қилди. Ичимизда бир-икки илмлик кишилар бўлганлиги учун вақтимиз кўпроқ китоб ўқиш ва илмий мунозаралар билан ўтмоқда эди. «Узоқ яқиндан олим меҳмонлар келадилар», деб уй эгаси хабар қилган бўлиши керак, маҳалла бошлиқлари ва бошқалардан бўлиб яна бешўн киши бизнинг суҳбатимизга қўшилишди. Эртаси куни хурсандлик билан бу ердан чиқиб, ҳар қайсимиз жой жойларимизга тарқашдик. Турдиқори эшаклик, мен отлиқ эдим. Шаҳардан 15-20 чақирим ердаги бир қишлокдан икковимиз мевалик бир боғ олиб, ёз ичини шу ерда ўтказмоқчи бўлган эдик. Шу қишлоқда қоримнинг ишонимлик бир оғайниси бор бўлиб, шом вақти билан у кишининг уйига келиб тушдик. Яхши одам экан, илгари кўришиб танишмаган бўлсам ҳам, ҳурмат билан меҳмондўстлигини билдириб, бизни яхши қаршилади. Борлиқ овқатини олдимизга қўйиб, топқанини келтирди. Кейин қорини бир четга тортиб, узоқдан узоқ шивирлашкани турди. Мен ҳам гумонга тушиб: «Ҳай, бир воқеа бўлдими, бу кишининг хабари борга ўхшайди?», деб қараб турдим. Бироздан кейин Турдиқори ўзгарган ҳолда ёнимга келиб: «Вой тақсир, бало қошимизга келганга ўхшайди. Биз чиққан куни кечқурин Гўнангжуза босқинчилари бизнинг уйни босиб: «Бу ерга ёт кишилардан ким келди? Эринг қори қаёқка кетди? Сен билишинг керак», деб бизнинг хотинни қийнашиб турган чоғда, бу дўстимиз биздан хабар олмоқчи бўлиб, туюқсиздан бу ишнинг устига кириб қолибди. Бу кишини кўргач: «Сен буларнинг яқини ўхшайсан, бу уйга келган кишилардан хабаринг бўлиши керак», деб буни ҳам қийнамоқчи экан, ерлик бир қанча таниш кишилар гувоҳлик беришгани сўнггида, улар қўлидан аранг қутулиб, ҳозиргина келиб ўлтирмиш экан. Энди маслаҳат шулким, балодан ҳазар, иш чорасини илгари қилишимиз лозим, келиб қолмасдан бурунроқ бу ердан кетайлик», деди. Шошилинч равишда отларимизни етаклаганимизча йўл билан эмас, боғдан боққа тун қоронғусида туртиниб юриб, иккинчи бир қишлоққа ўтдик. Унгачалик тун яримдан оғиб, қаён бориб, кимнинг эшигини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling