Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Соғуний, эр қадрини билмас экан, деб қайғурма, Ҳазрат 
Мусо қадрини ҳам билмаганни эсга ол! 
«Ўзи келган қўноқни (ётиб қолишга келган меҳмон) қайтариш иймондан эмас», деган 
пайғамбаримизнинг сўзига қарши турган кишига нима дегали бўлур? Ночор у ердан чиқиб қаерга 
боришимизни билмай, қоронғу кечада тўхтамай юриб, бир боққа кирдик. Киши кўриб қолмасин деб шу 
ерда уйқуга киргунча, қалин чирғанақ (тиконли бутазор) ичида чивин чиркайга таланиб ётдик. Бир неча 
соат ўтган сўнггида бу ердан чиққан бўлсак ҳам, қаерга бориб, нима иш қилишимизни билолмай кўча 
айланиб, ахири эшиги очиқ бир масжид олдидан чикдик. Буни ғанимат билиб шу ерда ётмоқчи бўлиб 
эдик, эртанги куни хатарини ўйлашиб сўзимиз тўхталмай турганда, худо ўнглаб, Кучар тарафдан 
келаётган бир арава шарпаси билинди. Хонақатом деган бир жойда бўладиган қишлоқ бозорига мол 
билан кетаётган бир савдогар киши экан. Буни кўргач, Ҳизрга йўлиққандек суюнишиб, сиримизни 
билдирмасдан шунга эргашганимизча кечалаб йўлга тушдик. 30 чақиримча йўл юриб, тун ярими 
бўлаёзганда бир бедаликка келиб дам олиш учун ўлтирдик.
Йўлдошим Турдиқори мендан ёш бўлса ҳам, сафарга чидамсизроқ экан, шу ерда бироз бўлса ҳам ухлаб 
олайлик, деб кўп ялиниб эди; йўлдошдан ажраб қолсак адашамиз деб, мен унамадим. Шу юрганимизча у 
ерда бу ерда учраган сийрак томлик 3 4 қишлоқ маҳалласидан ўта бориб, тонгга яқин яна бир маҳалла 
четига келдик. Шу ерда уйқусизлик кўп ғалаба қилгач, қалин дарахт тагига кириб, намоз вақтигача ухлаб 
қолдик. Эрталаб турганимизда қарасак, кўк юзини қора булутлар қоплаб, ёмғир ёға бошламиш эди. Биз 
ҳам тура келиб, ҳар бири тубига дува-дува қум уймалаган қари қора юлғун ёғочларини оралаганимизча, 
ёмғир аралаш йўлга тушдик. Кетаётиб, йўл устида овқатланиш учун уйларига тушган кишилар бизни 
кўргач, кийим бошларимизга қараб ҳайрон бўлишар эди. Ўзлари эса, ҳозирги маданият оламидан бир 
ёқлама йироқ турганликлари учун, сиёсатчиларни ҳайратда қолдиргудек сий сифатга эга бўлганликдан, 
ўтмишдаги ўрта аср уйғурларини эслатмокда эдилар.
Бу ёзиқ сир инсонлар исломият шарафларидан ёлгизгина исм эгаси бўлсалар ҳам, ҳалигача инсони 
ят ахлоқларидан ажрамаган эди. Энди эса, Мао цзе-дун малъун зулми остида эзилиб ётган бир қанча 
миллион қон-қариндош, дин орқадошларимиз уйгур улуси диний, миллий ҳуқуқларидан бутунлай 
маҳрум этилган ҳолда, қизил ёлмогиз ёрдами билан қора ёл-могиз бўгзига кириб, ютилиш олдида 
турибдилар.
Бу каби чексиз хиёнат, кечирилмас жиноят ишловчиларини уйгур ўзбек икки Туркистон 
ўглонлари улуг боболари Ўгузхон арвоҳи ҳақи ҳеч вақт унутмаслар. Агар унутар эканлар ҳаёт 
оламининг қора саҳифаларига ҳақиқат ёзувчилари уйгур халқининг қизил қонлари билан бу 
жиноятни ёзиб қолдирадилар.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Йўлда йўлиқиб сўз сўровчи кишиларга Хонақатом бозорига мол юборган 
эдик, аравамиз илгарилаб кетган эди, деган баҳона билан бошоёғи кўринмаган юлғунлик узун чўл ичида 
юра юра пешин намоз вақти билан Хонақатом бозорига етиб келдик. Бу эса Кучар атрофидаги қишлоқ 
бозорлари ичида халқ кўплиги, савдосининг қизғинлиги билан биринчи бозор аталур экан. Бозор ичидан 
бирор чақирим четдароқ ерда, қалин дарахтлар орасида Хонақатом мозори кўриниб турмоқда эди. Илон 
чаққан киши арқон шаклини кўрса қўрққандек, бозорга киришдан қўрқиб, қори икковимиз тўғри мозорга 
бордик. Қарасак, атрофи очиқ, элдан қочиқ, дарахтзор, ҳавоси яхши, олдида оқар суви бор, ўлтурғудек 
уйи ҳам бор экан. Мана шу ерда ўзимни бу ваҳшийлардан қутилгандек чоғлаб, тарки дунё қилган сўпилар 
одатларича пайшанба куни оғиз беркитиб, бошқа кунлари қуруқ нонга қаноат қилиб, 40 кундан ортиқроқ 
ётдим.
Бизнинг Чиқиш, Ботиш икки Туркистон халқи ичида илгаридан бери мозорпарастлик бидъати, тўғридан 
тўғри азиз авлиёларга сиғиниш одати кўп ривож олгандир. Шунга кўра, кўпчилик қишлоқ халқи Хонақатом 
мозорини Туркистонда ҳикмат айтган машҳур Қулхўжа Аҳмад Яссавий мозори деб ишонар эканлар.
Мана шу ерга келгач пайқаб қарасам, Кучардан 80 90 чақиримча жануб тарафда Таклимакон 
чўлларининг ғарбий этаги, Ҳимолой тоғларининг шарқий томонидан чиққан Торим дарёси бўйига келган 
эканман. Шу ердан Лобнур кўли орқалик Тўғрак жангали (тўқайзори) оралаган йўл билан 12 кунда тўғри 
Хўтан шаҳрига чиқса бўлар экан. Бу ерга келгандан кейин киши билмас, душман қадами етмас тинч жойга 
келдим ўхшайди десам, бир икки жума ўтиши биланоқ: «Вай, фалон мозорга хўжамлардан шундоқ бир 
киши келибдимиш», деган сўз тарқалиб, атрофдаги одамлар зиёратга келгали туришди.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling