Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Тонг отиб чой вақти бўлиб эди, ҳар тарафдан чиққан бир неча савдогар эшакчилари Кучарга 
қайтмоқчи бўлиб шу ерга йиғилмиш эдилар. Мен ҳам буларга қўшилиб, йўлдош бўлдим. Мен адашган 
Қуйқун тоғларини ўнг қўлда қолдириб, Қўнақай тоғларини оралаб, Кучарга қарата йўлга тушдик.
Биринчи қўналғуни Кучар савдогарларининг чодир уйларида ўтказган бўлсак ҳам, орада уч кунгача 
ўзлари мўлжаллаб олишган тоғу тош далаларида ётишга тўғри келди. Яхшиямки, шу орада ёғин сочин 
бўлмасдан турди. Емак ичмакларимиз мўл бўлди. Тоғ совуғини ёғ қайтаради деб, ҳар куни кечқурин сафар 
бошлиғимиз ёғлиқ палов қилишга буюрур эди. Учинчи кун Айғирошув деган довондан ўтиб, Кўл деган 
жойдаги саройга келиб тушдик. Лекин, шу ерга келгунча ёлғиз оёқ йўлдан бошқа ҳеч нарса кўзга кўримас 
эди.
Бу ерда 30 40 уйлик Тўқмоқ, Пишпек атрофидаги Султа, Сарбағиш қирғизларидан қочиб келган бир 
юртлик кишилар бор деб эшитдим. Улар билан кўришиб сўзлашмоққа қизиққан бўлсам ҳам, йўл усти 
бўлиб, йўлиқолмай қолдим. Эртаси кун Кўл саройидан чиққанимизча юриб ўлтириб, Қирғизошув деган 
довон устига чиқдик. Қарасам, бу довон чўққиси икки ёқдаги эгиз тоғ тошлари билан қисилиб қолган 
торгина бир йўл экан. Шунинг учун марҳум Ёқуббек оталиқ Олтишаҳар Уйғуристон ҳукуматини қурганда, 
Кучар халқини Юлдуздаги Тўрғовут қалмоқлари ҳужумларидан сақламоқ учун бўлса керак, бу ерни чегара 
ҳисоблаб, катта^ қарағай, оғир тошлар келтириб чеб боғламишдур. Ўз даврига кўра такдирланарлик иш 
бўлганликдан, марҳумни фотиҳа билан эскариб ўтдим.
Шу куни кечқурин Саксонкечик ва Қирғизошув ўрталиғида яна Ёқуббек томонидан чегара соқчилари 
учун қурилган каттагина бир қўрғон ҳаробасига келиб тушдик. Бу эса, от улоқлари, қўрхона ошхонаси 
билан икки уч юз кишига жой бўлғудек кенгликда кўринур эди. Уч-тўрт юз газ эгизликдаги ерда аскарлар 
учун ясалган масжид ҳаробасини кўриб, уни зиёрат қилдим. Ўз вақтида яхшигина санъат кўрсатиб 
ясалганлигига, пештақ-меҳробларидаги қўл ҳунар қолдиқлари гувоҳлик бермокда эди. Менга ўхшаш 
мақсади қўлга кирмаган бўлса ҳам, истиқболидаги истиқлоли учун курашиб, қурбон бўлган ўзбек ўғли 
бир қаҳрамондан қолган асар бўлганлигини ҳурматлаб, меҳроб тупгхжларини кўзимга суртдим.
Уз вақтига кўра марҳумни, бир томондан, тақдир-лаган бўлсам ҳам, иккинчи томондан, танқидий 
қарашларимдан ўзимни сақлаёлмадим. Йўқ эса, ўз замонасига кўра бутун шароит қўлга келтирилмиш эди. 
Икки қайта Лондонга, икки мартаба Туркия султони Абдулазизхонга элчи юбормишдур. Лондон элчилари 
биринчи боришда 12 минг, иккинчи боришида эса 24 минг фаранг милтиғи олиб қайтмиш эдилар. Булар 
эса замонавий қуролларнинг олди ҳисобланганлиқдан нафақат хитой қуролларидан, балки, ўша замонда 
биз ни босиб олган рус қуролларидан ҳам ортиқроқ эди. Бунинг устига вақтнинг ҳам қулайлиги, чунки 
Англия билан Русия давлатлари ўртасидаги рақобат кескинлиги узлуксиз равишда ўсмоқда эди. Мана шу 
ўхшаш қулай фурсатлар ўтиб, атрофда қараб турган кучлик ёрдамчилар қўлда бўлатуриб, булардан 
фойдаланиш йўлларини тополмадилар. Яна у даврда бутун Оврупо давлатлари, ислом чироғини ўчириш 
қасдида, исломият маркази деб танилган Туркия давлати устига ҳужум бошламиш эдилар. Шунга кўра, 
Халифа ҳазратлари қуроллик куч орқалик ёрдам етказолмаган бўлсалар ҳам, замонга лойиқ низомий 
аскар тайёрлаш учун олти нафар ҳарбий зобитларини қурол-яроқлари билан юборган эдилар. Булар 
келгандан кейин отлиқ яёв бутун аскарлар оз фурсат ичида интизомга олиниб, темир саф боғлагандек 
чекинмас бир низомий қўшинга айланмиш эди. Бу иш ёлғиз сўздагина эмас, амалда кўрилиб, Урумчи 
урушида 20 мингга яқин оломон тунгон аскарлари 500 га етмаган отлиқ низомий аскарлар томонидан тор 
мор бўлмиш эди.
Шу қадар тажрибали ишлар кўз олдида кўрилган бўлса ҳам, яна халқ оғзидаги «Вой, Хитой бузилса, 
олам бузилиб қиёмат қойим бўлар эмиш», деган хурофий сўзлардан таъсирланиши марҳумнинг иродаси 
бўшлигини, замона аҳволидан хабарсизлигини билдиради. Йўқ эса 14 йиллик давлат бошлиғи, агар чин 
иродалик сиёсий бир қўмондон бўлса, қўлида низомий, қуролланган 40 мингга яқин ислом аскари турса, 
ўз давлатини кофир душманга қандай топшира олсин?
Бандадан камчиликлар ўтмагунча берган неъматини қайтариб олиш, Аллоҳга одат эмасдир. Ҳаёт 
оламида уруш майдонларидаги зафар ёки хатар ҳар иккови ҳам бир қанча сабабларга боглиқдир. 
Агар зафар асбобларини имконият борича тўлиқламай ту-риб урушга киришар экан, Қуръони карим 
ҳукмича бундай одам хато ишлаган бўлиб, шариат олдида жавобга тортилади. Шу ўхшаш унинг 
шароитига тўлти билан эга бўла туриб, яна орқага чекинар экан, тарих юзини қораловчилардан, 
ислом ҳақига хиёнат қилувчилардан ҳисоблатусидир. Дунё ва охират бахтини давлатлари учун


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling