Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
қалмоқлар (мўғулларнинг Дашти қипчоққан Мўғулистонга қўчиб қочганда Юлдуз яйловларида қолиб 
кетган қисми)
қолдирган изларига алданиб, улар ортидан из қувлаганимча юравердим. Олдинроқ ўтган 
от эшак излари ҳам ора-сира кўзга чалинмоқда эди. Лекин тоғ ичига ичкарироқ кирган сайин йўллар 
торайиб, излар озайгани турди. Аксинча, бўрига ўхшаш йиртқич ваҳшийлар ва булардан қочган кийиклар 
каби ов ҳайвонларининг қолдирган излари борган сари кўпая бошлади. Шу ердан ўтиб, ёлғизоёқ йўл 
билан бироз юрганимдан кейин, сой ичида ҳайбатлик оқиб ётган каттагина сув бўйига келиб етдим. 
Қарасам, сувнинг у томонидаги йўл оқариб кўринмокда эди.
Ёлғиз киши учун синалмаган бундай сувлардан кечиб ўтиш анчагина қўрқинчлик бўлса ҳам, сув кечиш 
ишларида бироз тажриба кўрганимдан осонлик ила у томонга ўтиб, аср номозини ўқидим. Сўнгра, шу йўл 
орқалиқ ярим соат чамали юриб эдим, олдингидан хунукроқ яна бир сув устига келиб, у томонда из бўлиб 
кўринаётган йўлга ўтмоқ хаёли билан отни сувга солдим. Ўрталаб келганимда оёғи тошга қоқилиб отим 
йиқилди. Сув белимга чиқиши билан: «Ё, Аллоҳ!» садосини тортиб тепиниб эдим, ўрнидан сапчиб тура 
келди. Жилов буриб орқага қайтдим. Қарасам, шу вақтда кун ботиб, шом номозининг вақти ҳам кирмиш 
эди.
Шу оралиқ тоғ бошларида олалаб ётган оқ қора булутлар ҳар ёқдан кўзғалишга бошлади. Ҳаво юзин 
қоплағач, кун гуркираб, чақмоқлар чақилиши билан, дўл аралаш қаттиқ ёмғир қуйғали турди. Соатимга 
қарасам, Юлдуз яйловидан ўтиб тоғ ичига кирганим сўнггида от чоптириб дам олган вақтларимдан бошқа, 
шу ерга келгунча 10 соат ўтмиш экандур. Ҳар соатига 10 чақиримдан оз юрмаганлигим маълумдур. Қора 
булут остидан тарновдай қуйилиб ётган ёмғир суви ҳиёл ўтмаёқ ички ташқи кийимларимдан ўта бошлади. 
Танам сувга чиланиб, совуққа чидаёлмай титраб қалтирағали турдим.
Буни қарангким, жаҳонгир Чингиз, соҳибқирон Темур каби улуғ қўмондонлар кўриклар ўтказган, 
саноқсиз аскарлар от уловларининг туёқ изларини, ўз кўкрагида кўтарган тамғадек кўриб, юзи устида 
слаган Юлдуз яйловининг кўкка тиралган тоғлари остида ёлғиз ўзим сувга ботиб қалтираб ўлтиришим, 
инсон ҳаётида энг оз кўриладиган тарихий бир воқеа эмасми?
Сўнгра, тўрт томонга қарасам, боши булутга эришган ҳайбатли ола тоғлардан ўзга, ёмғирдан далда 
бўлғудек ҳеч нарса кўринмас эди. Бунинг устига одам йиртқичларидан вақтлик омон қолган бўлсам ҳам, 
тоғ йиртқичларининг қўрқинчлик оёқ излари ҳар ерда кўринар эди. Мана шу каби даҳшат ваҳшатлик 
қоронғу кечасида энг ҳалокатлик ўринда турган бўлсам ҳам, кўнглимдаги иймоним сабабли, яратгувчи 
меҳрибон Аллоҳ ёрдамига умид боғламиш эдим. Руҳоний қувватим жнсмоний кучимга мадад бериши 
билан, бўрон-шамолдан далдароқ деб, сой ичига тушдим.
Узун йўл юриб ҳорган, ўй чуқур ерлардан ўтарда уриниб чарчаган ҳар қандай отни тонг отқизиш керак 
бўлгани учун отни қонтардим. Лекин ҳаёт олами сабабга боғлиқ деган Қўръон қонунига қараб, ўзимни 
сақламоқ учун муштумдек тошлардан ўн ўнбешини олдимга тўпладим. Пичоқ боғимига латта ўраб, ўнг 
қўлимга ушладим. Табиат оламининг ваҳшийлари ўт ёруғидан қўрқишини эскариб, қўлимга говут қопини 
олдим. Мана шулар билан имконият борича мумкин қадар инсоний, ҳайвоний душманларимга қарши 
қўярлик қурол тайёрлаган бўлдим. Ва «Оятал курсий», «Ли ийлофи қурайш» сурасини ҳам оғзимдан 
тушурмай ўқиғали турдим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалам айтмишдурлар: «Роҳат кунлари Аллоҳни унутмай онинг 
амрини ушласанг, ўл доғи меҳнат кунлари бошингга келса, сени унутмоғой».
Б а й т: 
Ҳар гуноҳ қилған эрсанг, чин кўнгилдан товба қил!
Чин кўнгилдан товба қилсанг, ҳар гуноҳни ювғиси.
Сен Яратқон амрини ушлар эрсанг роҳат куни,
Бошингга меҳнат куни тушди эрса қутқорғуси.
Эй, ўғил-қизлар! Худо амрин қолдирмай тутинг!
Бўлса мушкил ишларинг, ёрдам худодин 
бўлғуси. Соғуний қилғай насиҳат то ажал 
еткунчалик, Чин кўнгил дўстлариға эсдалик 
қолдурғуси. 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling