Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Бу кишининг уйида туришимиз эҳтиёт юзасидан тўғри келмаганликдан, ўзидан йироқроқ орқа кўчасида куёв ўғли қўрасида туришимизни маслаҳат кўрдилар. Мана шу жойда 10 кун чамали тургандан кейин, бир кун ҳукумат жосусларидан бўлган виждонсиз ватан хоини Шароп шангю Усмон қоримга келиб менинг тўғримда сўз сўрабдур. У кетгандан кейин эҳтиёт юзасидан ўрин янгилаш лозим бўлиб қолди. Қоримнинг боғи орқасида неча йиллик ташланди, эски, бузулган хумдони бор экан, шошилинчда жой тополмагач, шунинг ичига тушиб, тўққиз соат ёшириниб ётдим. Шу куни кечқурун бу жойдан йўткалиб, дарё бўйига яқин бир хилват ер топиб, бир неча кунлик азиз умримни у жойда ўтказдим. Менинг бу каби энг оғир кунларимда вафодорлик қилиб, дўстлик ҳақини ўтаган эрларнинг энг биринчиси тўқмоқлик Абдураҳмон эди. Ўғли Абдуқодир бошлиқ катта кичик бутун оиласи билан менинг ёрдамимда бўлдилар. Иккинчиси, отушлик савдогарлардан менга жонфидо ихлослик бўлган Матниёз эди. Бу қаҳрамон Олтой ва Монғулияда Ғулжа йилқиси пул экан деган баҳона билан, атайлаб мен учун юз йилқи олиб, Монғулияга ҳайдамоқчи бўлди. Бундан мақсади эса, мени ҳам хизматчи йилқичилар қаторига қўшиб олиб, Монғулияга етгач, у кунлари Манжурияда турган японларга ўтказвормоқчи эди. Чин кўнгли билан биз учун бу ишга киришган бўлса ҳам, бу иш тўғри келмагач, йўлимиз бошқа ёққа бурилди. Ё Раббим, бу бандаларингнинг бизга қилган яхшиликларига яраша ҳеч қандай иш қилолмадим. Ўзинг билурсан, сенинг йўлингда ҳар кимга яхшилик қилиш, ҳар кимга фойда етказиш менинг энг суюб тилаган мақсадим эди. Энди мен қилолмаган бўлсам, эй улуғ Тангрим, мен учун буларга икки дунё яхшиликларини сен ўзинг бергин! Омин. Дунёда қочгандан, ёширингандан оғир иш йўқ экан. Шундай бўлса ҳам бошга тушгандан кейин чора йўқ. Овчидан қочган тулкидек у тешикдан бу тешикка йўткалиб юриб, икки ой ўтказдим. Шу орада марҳум ўғлим Ғаппорхон, ваъда бўйича сафар жамолғаси билан икки от тайёрлаган ҳолда Кунасдан келди. Хитой ҳукумати мени биринчи босган кечаси қўлга тушуролмагач, 18 ёшлик ўғлим Асилхонни олиб кетганлиги юқорида айтилмиш эди. «Бунинг яқин кишилари кимлар?», деб Хитой ҳукумати томонидан сўралганида, баъзи бир мунофиқлар: «Бунинг яқинлари бошқалардан кўра тунгонлардан кўпроқ», деб хеч нарсадан хабари йўқ Сўқулуқ тунгони дўстларимиздан марҳум Ёнг шангю билан боласи Хошимни кўрсатган экан. Буларни идорага келтириб, Хитой ваҳшийлари одатларича уриб сўкиб биз учун кўп азоб бермиш эдилар. Билмаган, кўрмаган ишлари ҳақида сўроқ бериб буларни қийнагани билан фойда чиқмаслигини билгач, ҳаммаларини бўшатиб юборган хабари бизга етиб, хафалигимиз анча кўтарилмиш эди. Сўнгра, ёширин ҳолда кечалаб, уй оиламизни кўришга бориб, уларга оталиқ насиҳат ва сиҳатларимизни ўтаган сўнггида, қайтиб Абдураҳмон уйига келдим. Бу ерда бизни узатиш учун Ёсин халфатим бошлиқ сирдош ёру дўстларимиздан кутишиб ўлтирған одамлар билан ҳажга кетаётқандек қучоқлашиб, йиғлашиб, хўшлашган сўнггида, ярим тунда ота бола Тўпадўнг билан Ғулжадан чиқиб, Нилқи йўли орқалик Кунаска қараб жўнадик. Бу ер Ғулжа шаҳрининг тўппа тўғри шарқ томонида бўлиб, тескай йўли орқалик 4-5 кунлик йўл бўлса ҳам, биз кунгай Боғати ёлғизоёқ йўли билан кун тунлаб юриб Кўктол тўғрисига келдик. Шу ерда бизни Тўқмоқдан қирғизлар билан биринчи мартаба қочиб чиққанимиздаги йўлдошларимиздан Ҳайдарали деган оғайнимиз кутиб олмоқчи бўлган. У киши эса ўғлим Ғаппорхонга берган ваъдаси бўйича, Тян-Шан тармоқларидан бўлган Қўйошув тоғларининг қарағайлигида бизни кутиб ётган қирғиз Турғунбой уйига бошлаб бормоқчи экан. Мўлжалланган ерга келмагач, «Бирор ҳодиса бўлмаса келиши керак эди, энди ўзим бориб хабар олиб келай», деб ўғлим Ғаппорхон унинг уйига қараб кетди. Бориб қараса, катта фожиалик воқеа устидан чиқмишдур. Шундоқки, бу киши икки аёллик бўлса ҳам, узун йиллардан бери бола кўрмай юриб, ахири кўп тилов эмидемилар ўтказган сўнггида топган, 5 6 ёшлик бўлиб тўй қилишга етган бир ўғли бор эди. Ғаппорхоннинг боришидан олдин илон чақиб, у болани ўлдирмиш экан. Қон йиғлаб ўлтирган кишиларга бошқа сўз сиғмагач, борар жойимиз йўлларини сўраб, мўлжаллаб олиб қайтмишдур. Бундай оғир ҳол устида кетаётганимизда тўсатдан 6у ҳодисанинг бўлиши биз учун энг оғир сезилмиш эди. Шундай бўлса ҳам, ўғлим Ғаппорхон: «Борар жойимизни белгилаб олдим, адашмай топиб борурмиз» дегач, у ердан қўзғалиб йўлга тушдик. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling