Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Буларнинг кундалик аҳволлари эса, совет элчихонасига етказилиб маълум бўлиб турмоқда эди. 
Шунгачалик совет консули орқали сақланиб келган Хўжаниёз, ўқитган ёш боладек, тайёрланмиш эди.
Унинг тилидан, қўлидан ҳужжат хат олгани устига, ерлик ҳукумат аъзолари бошлиқ бойлар ва 
бошқалардан кўрсатилган кишиларни қолдирмай ушлаб, Шинг Дубанга топшириш вазифаси ҳам унга 1934 
йили совет консули томонидан топширилмишдур. Қўйилган бу шартлар Хўжаниёз томонидан бажарилган 
тақдирда, уни мусулмонлар вакили ўрнида Шинг Дубан ўринбосари қилишга ваъда берилмишдур. Шундай 
бўлиб, бари ишлар қизил марказ томонидан қолипга солиниб, тайёрланган сўнгида, Хўжаниёз қалпоғи 
остида қизил жаллодлар ишга киришгали турди.
Халқ кўзини қўрқитиб, юракларини мужуш, ҳаммага даҳшат кўрсатиб, халқ ичида ҳайбат ошириш 
буларга қонуний шиор бўлганликдан, ҳеч қандай қийинчилик кўрмаган, айниқса, диний одамлар, катта-
кичик бойлар, халқ ичида кўзга кўринарлик кишилар, биринчи навбатда қўлга олинмишдурлар. Улар 
ичида Муҳаммадохун халпитим юқорида айтилганидек, тунгонлар қийновида вафот топган бўлса ҳам, биз 
билган Кошғар уламоларидан тубандаги кишилар: домла Собитохун отуш, Собитохун қизил бия, 
Ҳошимохун халпитим, Шамсиддин домла бошлиқ оз бўлганда дин уламоларидан 40 50 одам шу 
инқилобнинг қурбони бўлдилар. Булар ичида юқорида номлари ёзилган олимлар китоб ёзиб асар тасниф 
қилишга қудратлари етарлик эди. Афсуски, домла Собитдан бошқа бирорталаридан ўз тилларида ёзилган 
асар борлиги бизга маълум эмас. Шундай бўлиб, бечораларнинг қийнов остида ўлганларидан 
қолганларини қўл оёқларига темир занжирлар солинган ҳолда Урумчига, Шинг Дубан босқинчининг 
олдига олиб келиб, оз бўлганида 10 йилдан кам эмас, турмага кесдилар.
Ота боболаримиздан қолган ўз ватанимизга, эл қатори инсоний ҳақларимизга бошқалар каби биз 
ҳам эга бўлайлик, деган тўгри талабларидан бошқа буларнинг нима гуноҳлари бор эди?
«Ва аиддув лаҳум мин қувватин». Бу оят маъноси: «Душманингларга қарши имконият борича куч 
kувват тайёр қилинглар», демакдур. Мусулмонлар Қуръоннинг ёлгизгина шу ҳукмига амал қилган 
бўлсалар, бутун инсонлар устига ҳукмрон бўлиб, ислом адолати ер устида ўрнашган бўлур эди. Бу 
сўзнинг ҳақлигига шак йўқдир, чунки пайғамбаримиз айтдилар: «Менинг умматларимдан қайси киши 
яхшилик кўрса уни Аллоҳдан кўрсин, буни менга Аллоҳ берди деб билсин; агар ёмонлик кўрар экан, 
ўзидан кўрсин, ўзини маломат қилсин», дедилар.
Куръон ҳукмига кўра, бошқаларга Ватанларини бостириб, ўз миллий ҳукуматларидан ажраб, 
уларга тобун бўлган мусулмонлар, Аллоҳ амрини бажармаганликдан худо олдида жавобга тортилиб, 
икки дунёда ҳам хорликка қоладилар. Бизнинг инқирозимизга энг биринчи сабаблардан бири 
иттифоқсизлигимиз бўлди. Куръонда мўминларни бирлик, иттифоқликка қаттиқ ундайди.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling