Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
шу инқилобий ўзгаришлардан етарлик равишда фойда ололмай қолдик. Шунга кўра, бизларнинг 
тақдиримиз ўз душманларимиз қора қизил аждарҳоларнинг ҳисобига қараб белгиланмоқда эди.
Б а й т: 
Умидсиз бўлма Соғуний, умидинг кўзгуси бордур,
Қоронғу кеча сўнггидин қуёшнинг чиқғуси бордур. 
Энди юқорида айтилганича, Гасилинг ўзи Оқсувда тўхталиб ўз қўмондонларидан Махусанг қўл остида 
бир бўлик аскарни Кошғарга юбормиш эди. Булар эса Хўжаниёз, Момутсилинг аскарларини қувлаганича 
Кошғарга яқинлашиб келадилар. Илгаридан бери кўпчилик Олтишаҳар халқи қуруқ отақ, ёлғон давруқ, 
хурофий сўзларга берилган бўлганликдан, Хўжаниёзликларнинг Гасилинг аскаридан қочиб 
келаётқанликлари, булар учун қаттиқ қўрқинч туғдирмиш эди. Қисқаси, Кошғар халқи кенг далада 
чўпонсиз қолган, атрофини оч бўрилар ўраб олган, бир тўда эгасиз қалин қўйлар каби бўлиб турган ҳолда, 
тунгон аскарлари етиб келишади. Буларга қарши ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги уларга маълум бўлгач, 
эркинлик билан тилаган жойларига тушиб ўринлашиб оладилар. Сўнгра қарасалар, ўзлари учун ва ҳам 
ерлик мусул-монлар учун кутулган фойдалик ишлар устида маслаҳат кўрсатиб, булар билан келишиб 
сўзлашадиган бирорта одам бўлмади.
Бечора кўпчилик мусулмонлар, икки дунё бошлиғимиз деб санаган, ҳар яхшиликни шулардан кутган 
чаламулла домлалари сиёсат оламидан хабарсиз, тўғриси ҳақиқий исломиятдан баҳрасиз бўлиб, этиқод 
ишончлари бўшлигидан мусулмонлар бошига тушган шу каби оғир кунларда, ҳеч қандай хизмат 
қилолмадилар. Йўқ эрса Қуръонда «Иннамо ал мўмино ахватун», яъни «Мўминлар чин оға инидурлар» 
ояти бўла туриб, бунга ишонган мусулмонлар учун исломий қардошликдан фойдаланмаслик мумкин эмас 
эди. Начораки, бу ҳақиқатни амалга оширувчи ҳақиқий одамлар йўқлигидан, ислом олами устига шу 
кунларга ўхшаш даҳшатлик офат балолар ҳар вақт ёғилиб турмоқдадур. «Яхшилик кўрсанглар биз қилган 
бўламиз, ёмонлиққа қолсанглар бошқадан кўрмай, ўзинглардан кўринглар», деган Қуръон сўзи, албатта, 
ҳақдур.
Шундай бўлиб, Махусанг умиди Кошғар халқидан узилгач, ким бўлишига қарамай, қурол топширишга 
буйруқ чиқарди. Бунга қаршилик кўрсатилгач, шу баҳона билан уруш бошланиб, ҳар икки томондан 
ўринсиз қонлар тўкилди. Айниқса, булар ичида кўпроқ қаршилик кўрсатган Фарғона қўрбошилари қолдиғи 
Юсуфжон қўмондасидаги ўзбек йигитлари эди. Булар эса хонадонларни, уйларни тешиб олишиб, ҳужумчи 
тунгон аскарларига кўпроқ зарба беришдилар. Шунга қарши булардан ҳам ким қўлга тушган бўлса, тирик 
қолмай ўлдирилмишдур. Булар ичида совет Русияси қизил маккорлари учун кераклик кўрилган 
хизматчилари Хўжаниёз аскарлари бўлиб, улар Андижон чегараси томонига чекиниб, тунгонлар қўлидан 
қутилмиш эдилар. Вақти келганда булар орқалик ўз ишларини бажариш учун, шулар каби онгсиз одамлар 
бўлиши, албатта, зарур эди. Шунинг учун булар совет чегара аскарлари қўриғида қуролланган ҳолда 
сақланиб қолдилар. Булардан бошқалари эса агар ўлимдан қутилолган бўлсалар, чил тўзигандай ҳар 
томонга тарқалиб қочгани турдилар.
Кошғардан йигирма чақиримча жойдаги Янгишаҳарда, эски ҳукумат йиқилган кунидан бошлаб, ҳеч 
кимга бўйсунмай қамалиб ётган 500 600 дан ортиқ қуролланган тунгон, хитой аскарлари эса, Гасилинг 
аскарлари келиши билан уларга қўшилмиш эдилар. Шунинг учун бало устига ортиқча бало бўлиб, Кошғар 
шаҳри ичида Чингиз ваҳшийларини эскартгудек ишлар булар томонидан кўрилмиш эди. Бунга қарши ҳеч 
қандай чора қилолмадилар. Чунки, халқ ўта онгсиз эди, сиёсат дунёсидан бутунлай бехабар, қолоқ эди. 
Шундоқки, 20 30 йиллаб кўз олдиларида бўлаётган қон қариндош, дин қариндошлари Туркистон халқлари 
бошига келган коммунизм балосидан ибрат олиш ўрнига, булар учун янги ҳаёт бозори очилмиш эди. 
Закотсиз йиғилган ҳаромхўр ўзбек бойларидан қолган ҳаром мол, олтин кумуш дунёларини тезакчи 
қўнғизлардек ташигандан ташиб кўпайтириб, энг охири ўзлари унинг остида қолиб, ҳалок бўлдилар.
Ҳақиқий иймон билан тақлидий иймон фарқи Қуръон ҳукмига амал қилиш қилмаслик билан маълум 
бўлғусидир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молингларнинг закотини тўлиқ адо қилиб, 
темир қўрғонга қаманглар», яни, «закот молнинг темир қўрғони бўлиб, офатдан омон бўлур», демиш 
эдилар. Расулуллоҳнинг бу сўзларига гумон келти риб, закотсиз йиққан мол дунёлари қиздирилган ҳолда, 
Қуръон айтганидек, қиёмат нусхаси бўлиб, ўз ихтиёрларича топширмаган тангаларига отлиқ тамғадек 
босилмиш эди. Чаламулла ва бир қанча нодон бойлар била туриб, закотсиз сақлаган молларини ўз 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling