Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
ихтиёрларича топширишга кўзлари қиймагач, қиздирилган ёмбуни таналарига тамға қилиб босган зарбидан, кўплари ҳалок бўлдилар. Лекин булар ичида асли марғилонлик ўзбек бойларидан Муталдинбой деган киши 1934 йили, инқилоб бошланиши биланоқ бутун мол мулки, бола чақалари билан эсон омон Покистон чегарасидан ўтиб, қутулиб кетмишдур. Бу кишини ўзим кўролмаган бўлсам ҳам ишонимлик, чин сўзлик кишиларнинг айтишларича, тижорат ишига киришган кунидан бошлаб, шу кетган вақтигача закотини қолдирмай бериб келган киши экан. Шунинг шарофати бўлиши керак, Покистон пойтахти Карачида улуғ тижорат ширкати очиб, бурунғидан бойлиғи бир неча баробар кўтарилмишдур. Илгари Кошғарда турганда коммунистлар зулмидан ўз ватанларига сиғмай, у томонга қочиб ўтган аламзада ҳам шаҳарларига қандай ёрдам еткузган бўлса, Афғонистон, Ҳиндистон мамлакатларида сарсон бўлиб юришган ватандошларига ҳам шу каби имконият борича ёрдамда бўлмишдур. Бундан бошқа Кошғарнинг энг зўр бойларидан Умарохунбой, ўзбеклардан Сотволдибой, улар ҳам шу пайтдан фойдаланиб, Чатра (Уйғуристон чегарасига яқин жойлашган шаҳар) Ҳиндистон орқали икки ҳарамга бориб келишган бўлсалар ҳам, ўзларининг нодонликларидан, кўргиликлари бўлса керак, бир икки йил ўтмаёқ, ҳаммалари шулар қўлида ҳалок бўлдилар. Қизил маккорлар эса, бир томондан ўз сиёсатларининг амалга ошганини кўргач, қаҳқаҳлаган бўлсалар ҳам, иккинчи томондан, буларнинг тўймаган оч кўзларини қизиқтирган Кошғар бойларининг олтин кумуш мол-дунёлари бошқалар қўлига кираётганини кўришиб, ичларидан қон ўтмоқда эди. Мана шундай бўлиб, бир ҳафта ўн кун талан булан, от чоп ишлари бироз босинқирағандан кейин эса, Оқсувда қолган Гасилинг бу ердан бўшаниб, тўғри Кошғарга келмиш эди. Эртаси ҳайтгоҳга (ҳайит намози ўқиладиган жой) йиғилган қалин халқ устига келиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз ишлар учун қаттиқ ачинган ҳолда, бунга ўзининг норози эканлигини билдириб, кўпчиликдан кечирим сўрамишдур. Бироқ, бу 30 ёшга етмаган қаҳрамон қўмондон бир ёғи ёшлиги бўлса, иккинчи ёкдан ҳозирги сиёсат соҳасидан йироқ турганлиги учун, бу келишида катта бир ҳалокатлик хатарга йўлиқиб қолди. Шундоқки, маккорлар маркази Кремлнинг топшириғи бўйича, Кошғардаги совет элчихонаси хизматчилари бу шунқор қушни тўрга тушуришга қаттиқ киришмиш эдилар. Шунинг натижаси бўлғайким, булар билан сиёсий алоқа боғлаш ҳаваси унинг кўнглига тушмиш эди. Ишонимлик, тушунган кишиларнинг айтишларича, ҳар турлик арақ шароб ичимликларидан тортиб, инсон нафси қизиқарлик хилма хил ноз неъматлар, айниқса, шайтон тузоқлари, элчихонада булар ҳурматига тайёрлангандан кейин, Гасилинг 50 60 чамали аскар бошлиқлари билан зиёфатга чақирилмишдур. Ўз элидан чиққан пайтидаги улуғ умидлари узилиб; Қуръон кўтариб, қасам ичган ёлғон мусулмонлардан кўнгли совуган ҳолда; бу каби одам шайтонлари суҳбатларида мажлис ўтказган телба қонлик ёшларга қандоқ баҳо беришимиз оқиллар олдида очиқ бир масаладур. Мана шу мажлис ўтказилгандан кейин «Фийсабилиллоҳ» шиорлик қаҳрамонларнинг ҳиммат ўтлари сўниб, олий фикрлари ўзгара бошламиш эди. Кеча кундузлаб, балки, ҳафта ойлаб Гасилинг бошлиқ аскар қўмондонлари элчихона айш ишратларига берилмиш эдилар. Иш шу ҳолга етгач, пайғамбаримиз айтган: «Мўмин одам иймон нури билан ҳақни ботилдан, тўғрини эгридан ажрата олур», деган муборак сўзларидан булар ажрадилар. Шунга кўра, кўп узоқ ўтмаёқ уларнинг сўзларига алданиб, Гасилинг ўзига қарашлик 50-60 аскар бошлиқ навқирон йигитлари билан, илон оғзига тушган чумчуқдек ўз ихтиёрлари билан чегарадан ўтиб, қизил жаллодлар қўлига топширилдилар. Чегарадан ўтиши биланоқ ҳаммалари қуролсизлантирилди. Ундан кейинги аҳволлари бизга номаълумдур. Гасилингнинг бу аскарлари 8 армия деб аталган хитой коммунистлари қўшинига бир неча маротаба зарба етказмиш эдилар, бир ҳийла билан буларни осонгина тўрга илинтирдилар. Шундай бўлиб, ёлғиз Шарқий Туркистон эмас, балки бутун Хитой тупроғида бўлган қўзғалишлар Русиянинг коммунистлар ҳукумати сиёсатига мослашган ҳолда ҳал бўла бошлади. Махусанг бўлса бу воқеадан илгарироқ Хўтан томонига юриш қилиб, Ёркент, Қорғалиқ, Хўтан атрофи билан Чорча, Чорхалиқ ерларигача эга бўлиб ўлтирмиш эди. Ҳар томондан қочган писганлар сиғинғудек жой тополмай юрганларга бошпана бўлиб, кўп одамлар бунинг вақтида мол жонлари билан Чатра йўли орқали Ҳиндистонга ўтиб қутилдилар. Лекин қуруқ оти бўлса ҳам янги қурилган эркин Туркистон ҳукумати раиси домла Собит бошлиқ 7 кишидан иборат давлат аъзолари нима қилишларини билмай жалдираганларича баъзилари ўз уйларида, қолганлари ёширинган ҳолда юрган эдилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling