Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Тун қоронғуси босиб, юрар йўлимиз анчагина қо-ронғулашиб қолди. Довондан қутилгач бел ошиб
икки тоғ орасидаги узун ўзанга тушдик. Усти қор, муз билан қопланган бўлса ҳам, остида сув оқаётганлиги 
сезилиб турарди. Тун қоронғусида йўлбошчимиз йўқлигидан даҳшатга тушиб, изғирин совуққа қолиб 
кетаётганимизда, «йилт» этиб уч тўрт ердан ўт ёруғи кўринишга бошлади. Кўзимиз унга тушиши билан 
йўқолган моли олдидан чиққан кишидай баримиз қувонишиб кетаётганимизда, бирданига муз ёрилиб, 
белимдан сувга ботиб қолдим. Йўлдошларим ҳай-ҳайлашиб юриб, мени сувдан чиқариб олдилар. 
Қўнжимга сув тўлиб, эгин бошларим бутунлай ҳўл бўлган эди. Яхшиямки, қўнолғуга келиб қолган эканмиз.
Чироқ ёниб турган уй устига келиб: «Меҳмон келди, киши борми?», дейишимиз билан уч тўрт одам 
югиришиб чиқишди. Қарасам, ўз маҳалламиз Бешкарам саройидаги таниш савдогар йигитлар экан. Мени 
кўришлари билан шошилишган ҳолда ўт устига киргизиб, ҳўл кийимларимни ечиришганларидан сўнгра, 
пишиб турган таомларини қўйдилар. Ўз уйимизда ўтиргандек суюнишиб, Тошрабод сарой қошида 
тикилган кўчманчи қора уйда, ўртада осилган чўнг қозон остга ёқилган улуғ олов гир тўгарагида, турк 
улусидан тиниқ кўнгилли, кулар юзли, тўғри сўзли қирғиз, уйғур йигитларидан қўшма бир тўп киши бўлиб 
ўлтир-дик. Кун совуқ, қорнимиз оч. Ҳай, ўша куни еган тамоқнинг тотиғи, орадан 46 йил ўтибдир, ҳалигача 
кўнглимда сақланиб турибди. Шундай қилиб, у кечани дўст уйида ётгандай кўнгил хуши билан ўтказдик.
Эрталаб турганимизда қарасам, эскидан қолган Тошрабод деган тарихий сарой олдига қўнган эканмиз. 
Бунинг биринчи биноси Кошғар ҳокими Муҳаммадхон томонидан қурилмиш эди. Буниси эса
шайбонийлардан 1006 ҳижрийда вафот топган Бухоро подшоҳи машҳур Абдуллахоннинг замондошидир. 
Шарқий ва Ғарбий Туркистон савдо тижорат карвонларини қароқчилар ҳужумларидан сақлаш учун, ҳар 
икки ҳукмдор ўзаро келишиб, шу ўринда кузатувчи аскар қўймиш эдилар. Бунинг қандай натижа 
берганлиги маълум эмасдир. Бу ердан мен ўтган вақтда ҳеч нар-са қолмаган бўлса ҳам, олди томонидан 
кириш эшиги устига бир икки газлик тахта тошлар қўйилган ва ўртадаги узун йўлканинг ҳар икки ёғига 
солинган қирқтача келгудек гумбазли уйларнинг белгилари бўлиб, қибла томонида юз киши ётқудек 
меҳроблик уй, усти ўйилган катта гумбази билан турган эди. Шуларга қараганда, бу бино ўз вақтида 
анчагина ҳашаматли қурилиш бўлган бўлса керак.
Яна ўз сўзимизга келайлик. Эртаси баримиз, ўн кишича бўлиб, Тошрабод довонидан ошиб, Чодиркўл 
бўйига тушдик. Бу бош оёғи кўриниб турган, айланаси ўттиз-қирқ чақирим келгудек, кичикроқ кўл экан. 
Йўл яқинига қараб янгидан эрий бошлаган кўл музини кесиб ўтиб, Тўрақот саройига тушдик. Бу ерда, 
саройчи бир уйлик уйғурдан бошқа, ҳитой ҳукумати томонидан қўйилган ҳеч киши йўқ эди. Бир кеча ётиб, 
эртаси Кошғар чегарасида Тўюнтепа деган жойга келганимизда йўлимиз иккига ажради. Тўғри кетсак 
Чақмоқ қоровул ўрни бўлиб, йўл текширувчи хитойлар шу ерда турар эканлар. Шунинг учун биз уч киши 
бошқа йўлдошларимиз маслаҳатларича, сўл қўл томонга бурилиб, Қоратепа довонига қараб йўл ол-дик. 
Довон остига келганимизда, 1800 йилларда Кошғар ҳокими марҳум Ёқуббекдан қолган қоровул қўрғони 
ёнидан ўтишга тўғри келди. Орадан узоқ давр ўтмаганликдан қалъа бинолари ҳали кўп бузулмаган эди. 
Бу ҳароба кўзимга кўриниши билан икки Туркистоннинг илгариги тарихини кўнглимдан кечириб, эндиги 
қайғулик ҳоллари устида узоқ ўйланиб тўхталдим. Кўринг ўғуз, уйғур каби қаҳрамон турк улуси 
болаларини! Онгсизлик, билимсизликларидан бугунги кунда қўлоёқларига қуллик асирлик кишанлари 
солинган ҳолда, инсоний ҳуқуқларидан бутунлай ажрагандирлар. Босқинчи душманлари ҳисобига, ўз она 
Ватанларида туриб, қандайин хор зорлик билан ҳайвонларча эрк ихтиёрсиз, мажбурият қамчиси остида 
ишлаб турибдилар.
Улуғ қудрат эгаси Аллоҳдек худоси бор, бутун оламга раҳмат келтирган Муҳаммад алайҳиссаломдек 
йўлбошчиси бор, худо қонуни бўлган Ислом динидек дини бор мусулмонларнинг бу каби хорликка 
қолишлари, Қуръон ҳукмига кўра мумкин эмасдир. Чунки Қуръоннинг айтишича, Ислом дини илоҳий бир 
қонундирким, буни тўлиғи билан амалга оширувчи мусулмонлар ҳар икки дунё давлатига, албатта, эга 
бўладилар. Бу сўзнинг ҳақлигига ҳеч шак йўкдир. Ислом давлатининг аввали, айниқса, ҳазрат Умар 
давридаги исломнинг шон шавкати бу сўзни аниқ исботлайди. Туркия султонларидан Султон Сулаймон 
даврида деярлик бутун Оврупо ҳукуматлари ислом подшоҳининг буйруғига бўйсунмиш эдилар. 
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу умматим аввалда нима билан кўтарилган бўлса, 
охирида ҳам шу билан кўтарилади», дедилар. Маълумдирки, Расулуллоҳ давридан бошлаб, ислом 
тараққиёти давомида ислом подшоҳлари олдида, Қуръон ҳукми биринчи қўлланма бўлмиш эди.


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling