Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
дунёдаги борлиқ нарсалар инсон турмушига ёрдам етказиш учун яратилмишдир. Бузуқ маданиятда эса, аксинча, инсонлар ул нарсалар учун қурбон қилинади. Маданият тараққиётининг илгари-кейин чиқара-ётган бутун янгиликлари инсон ҳаётини яхшилаш учун хизмат қилиши лозимдир. Хаёт оламида энг улуг, олий даражалик яратилган нарса шубҳасиз шу инсондир. Шунинг учун инсон ҳуқуқларини энг юқори даражада сақлаш ҳақиқий маданиятнинг айрилмас бир тармогидир. Маълумдирки, дунёда яшаган ҳар бир кишининг энг аямлик, қизганиб сақлайдиган беш нарсаси бордир. Биринчи жони, кейингилари дини, моли, оиласи, она Ватанидир. Мана бу беш нарсани сақлаш учун онглик инсонлар қандай жонбозлик қиладилар! Дунёнинг ҳар бир ерида тўкилган ва тўкилаётган инсон қонлари кўз олдимизда кўриниб туради. Бу фожианинг бирдан бир сабаби шу юқорида айтилган нарсадан бошқа эмасдир. Шундай бўлгач қараймиз: маданият қаерда, қайси миллатда бўлсин, шу юқорида айтилган инсоният ҳақларини сақлаш учун ҳукумат қўлида адолат қуроли бўлиб турар экан, ана шу чогдагина бутун халқ ҳақиқий маданиятга эришиб, тинчлик билан роҳатда турмуш кечира оладилар. Бунинг натижасида инсоният хусусияти бўлган ҳар кимнинг эрк ихтиёри ўз қўлида сақланади. Ер юзининг қайси ўлкасида бўлишни ким тилар экан, ҳеч қандай тўсқинлик кўрмайди. Агар маданият шу юқорида айтилганича фойдалик бўлса, Шарқ файласуфи Форобийнинг айтишича, бундай маданиятни «Маданияти Исломия» ёки «Фозила» дейдилар. Мана шундагина бутун маданий тараққиётни ёлгиз инсон фойдаси учун ишлатиш мумкиндир. Йўқ эса, ҳозирги устимиздаги маданият каби, буни қўлланувчилар хато кетганликларидан, ёлгиз жиноятчиларни эмас, балки бутун инсон оламини ҳалокат чуқурига тушуриши шубҳасиздир. Чунки шу кунлардаги динсизлар маданиятлари таъсири остида инсонларнинг ахлоқи бутунлай бузулганликдан, моддий, маънавий бўлсин ҳар ёқлама зиён кўраётганлари кўз олдимизда туради. Булар эса ўз маслакларини бошқаларга қабул қилдириш учун халқнинг тузалиш-бузулишлари, уларнинг ҳар қандай зиён заҳматга учрашлари билан ҳисоблашмайдилар. Балки, буткул қурол кучи ишлатиб, ҳар қандай мажбури-ят остида бўлса ҳам халқни ўз йўлларига киргиза олсалар, тилакларига етган бўладилар. Маданиятнинг илм, фазл, ҳунар, саноатларини инсонлар ҳожатини чиқариш, улар фойдаси учун ишлатиш эмас, балки ўзларининг кўрларча ушлаб ёпишган бузуқ йўлларига киргизиш қуроли қиладилар. Мана бундай маданиятга бузуқлар бошлиги бир фирқапалидлар эга бўлгач, булар қўлида бутун халқ эрк ихтиёридан ажраб энг тубанги ҳайвонлар қаторида яшамоққа мажбур бўладилар. Бу каби маданиятлар оқиллар, файласуфлар олдида «Золлата, фосиқа маданият», яъни «Кўрлар, адашганлар маданияти» деб аталади. Бунинг очиқ кўринган нусхаси шу кунлари устимизда ҳукмрон бўлиб турган болъшевиклар келтирган шармандалар маданиятидир. Чунки 50 йилдан бери мустабидлар оёги остида эзилаётган 15 ёлгон жумҳурият халқлари, айниқса Ўзбекистон мусулмонлари миллий, диний, ватаний ҳуқуқларидан бутунлай ажрадилар. Ер яратилгандан бери ота-боболаридан қолган ҳалол мерослари гулгулистон, бог бўстонлик она Ватанларидан ҳайдаб чиқарилиб, кўз олдиларида келгинди босқинчиларга бўлиб берилмоқдадир. Мана буларнинг келтирган ифлос босқинчилар маданиятларидан биз Ўзбекистон мусулмонлари олган ҳосилотимиз ҳозирча шу даражага етди. Яна келажак кунлари устимиздан қандай режалар қурилиб, нима чоралар кўраётганларини замонга тушунган Ватан аҳллари яхши билсалар керак. Энди юқоридан бошлаб шу жойга келгунча ёзган сўзларимиз хозирча маданият тараққиётдан инсонлар учун қандай фойдаланиш кераклигини ажратиш учун ҳар қандай одамга тушунарлик бўлгандир, деб ўйлаймиз. Даҳрийлар давлатининг бошланғич даври 1918 йилдан 1925 йил орасида бутун Ўзбекистон ўлкалари бўйича «босмачи»лар отида чиққан қўзғолончилар кўпаймиш эди. Буларнинг энг машҳурлари эса Хўқанддан Эргаш; Марғилондан Мадаминбек, Шерматбек; Аnдижон, Ўш, Ўзган томонлардан Холхўжа, Охунжон, Абдураззоқ; Намангандан Омон Полвон ва бошқалар эди. Буларнинг барилари қоронғи халқ ичидан чиққан қора ботирлардан бўлиб, «Ўрис кофирларни йўқотиб, Ислом очамиз», дейишдан бошқани билмас эдилар. Юқорида номлари ёзилмиш қўрбошилар қўл остиларида ёнар ўтдек ботир юракли жон фидо ўзбек йигитларидан оз деганда 10 мингдан ортиқ киши борлиги маълум эди. Афсуски, бу қаҳрамон болаларимизнинг онгларини очиб ишга солғудек, ҳар ишга ярамлик сиёсий раҳбар бўлғудек бирорта кишимизнинг йўқлигидан, ташкилий равишда очиқ бир мақсадни олға қўйиб иш олиб боришолмаганликдан мамлакатимизнинг бахтсиз энг ботир ўғиллари ҳар ерларда душман қўллари билан отилиб чопилиб, бекорга йўқотилдилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling