Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
аскарлари томонидан отилган тўп амбаракларидан шаҳар халқи, хонадон уйлар, бозор растадўконлари анчагина зарарланмишдир. Шу вақтларда Русия мамлакати бўйлаб бошқа жойларда ҳам большевикларга қарши халқ кўтарилмиш эди. Ички Русияда Колчак, Врангел каби ҳарбий кишилар, Ўринбург казакларидан Дутўв, Анинковга ўхшаш генераллар бош кўтармиш эдилар. Мамлакат бўйича ҳар жойдаги қуролланган ҳарбий кучлар учун керакли бўлган нарсалар, иқтисодий ишлар вайронгарчиликка учраганлигидан, ҳожатга етарлик эмас эди. Ёқулғулар эса йўқолишга етиб, темир йўл паровозларига кўмир йўқлигидан ўтин ёқишга мажбур эдилар. Яна у кунлари Ўзбекистондаги бутун русларнинг сони ҳозирги сонидан юздан бирича ҳам келмас эди. Бунинг устига узун Дашти қипчоқ чўллаp орқали орамиз ажралганлиги туфайли, ватанимиз Ўзбекистон Оврупо босқинчилари марказидан йироқ туриши; яна 6у кунга қараганда озу ўп диний, миллий ҳиссиётимизнинг борлиғи каби нарсалар у кунлари биз учун керакли бўлган бутун ишларимизни қулайлаштиришга йўл очмиш эди. Қисқаси, Ватанимиз Ўзбекистонни босқинчи қизил аскарлар қўлидан қутқазиб олиш шароити шу чогда тугилмиш эди. Улардан фойдаланиш йўлларини нега тополмадилар? Бунинг бирдан бир сабаби у кунлари халқимиз ичида сиёсат оламига тушунган, оз бўлса ҳам замонавий илм ўқиб билган кишиларимиз йўқ ҳисобида бўлишидир. Бунинг мисоли шулким, қурилиш ва бинокорлик асбобускуналари агар тўлиги билан топилар экан, унга раҳбарлик қилувчи муҳандислар, тажрибалик уста шчилар бўлмаса у бинонинг қурилиши, албатта, мумкин эмасдир. Шунга ўхшаш бир миллат ўз миллий давлатини қуриб олиши учун замонасига лойиқ бутун асбоб скуналарни қўлга келтирган тақдирда ҳам, шу нарсаларни ўз ўрнида ишлата билгудек, миллий ҳиссиётлик сиёсий арбобларга, албатта, муҳтождир. Ҳозирги ўқимишлик, тушунган Ватан болаларимиз, агар миллий ҳислик бўлмас эканлар, улардан бизга, яъни ўз халқига фойда етиши ҳеч вақт мумкин эмасдир. Балки болта сопини ўзимиздан чиқаргак ёв қўлида туб илдизимиз билан кесиб қуритишга қурол бўладилар. У ҳолда эса ўзларидан умид этилган ватан ўгилларининг қўллари билан ватан аҳлларини кўмишга чуқур қазилади демакдир. Энди миллий ҳиссиётларини сақлаш учун ўзларида икки нарсанинг бўлиши, албатта, шартдир. Бирови дин, иккинчиси эса ҳар миллатнинг ўзига хос она тилидур. Большевиклар ҳокимияти қурилган кундан бошлабоқ, диний маросимларимизни асоси билан йўқотишга киришганликдан ҳозирги болаларимизнинг диний ҳиссиётлари йўқ ҳисобида қолмишдур. Бунинг устига яна ўз она тилларидан ҳам ажрар эканлар, у чогда диний ва миллий ҳиссиётлари бутунлай йўқолиб, кўп узоқламаёқ русларга ютилиб кетишлари шубҳасиздир. Бу эса ота-боболарининг суяклари билан бир қатлами кўтарилган гўзал Ўзбекистон она ватанларини босқинчиларга қолдириб, ўзлари инқироз чуқурига юз тубан йиқилган ҳолда, тарих юзидан абадий ўчирилади демакдир. Бундай одамлар шу миллат олдида энг катта жиноятчи, олчоқ одамлардир. Ўз ота оболарини унутиб, бошқаларга қўшилган бундай кишилар ҳақида пашамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом норозилик билдириб лаънат ўқидилар. Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай қилиб, шаҳар ичига киргач руҳи ўчган кишиларни, кўнгилсиз куяларни оралаганча Хўтан ариқ бўйида ота маҳалламиздаги поччамиз Абдуллаҳожи уйига тушдик. У кеча ором олиб, эртасига Олимхонтўра акамиз билан кўришгандан кейин, бу ерда ҳафтаўн кунлаб туришга тўғри келди. Шу муддат ичида кўпгина кишилар билан сўзлашган бўлсам ҳам, у кунларда душманлар томонидан қўлланилаётган сиёсат сеҳрига тувалик (асоси билан, таг-туги билан, чуқур) тушунган бирорта кишини учратолмадим. Шундоққи, Масков сеҳрчилари «босмачи» номида чиққан қўзғолончиларни ҳеч кимга туйдирмай (билдирмай, сездирмай) ўзларининг энг яқин қуроллик аскарлари қаторига қўйиб, улардан фойдаланмоқда эдилар. Чунки, инсон насли ер устига тақалгандан бери ҳеч даврда кўрилмаган бузуқ, жирканчли тузумини большевиклар ҳеч кимга қабул қилдиролмагач, инсоннинг ҳаётий емак-ичмак oзиқ-oқатларига осилиб, бирор киши уйида дон уруғидан ортиқча ҳеч нарса қолдирмай йиғиб олишди. Шу орқалик халқни оч ўлдириш қўрқинчи билан ўзларига бўйсундирмоқчи бўлдилар. Лекин бу зулмларини шаҳар ичларида қамов дов каби ҳар турлик ваҳшийликлар орқали тезда бажара олган бўлсалар ҳам, шаҳар атрофи қишлоқларда шароити тўғри келмагач, бу сиёсатни юргиза олмадилар. Чунки, бу каби боши туюқ (берк), қоронғу кўчага халқни киргизиш фақат иқтисодий, сиёсий мажбурлик орқалигина бўлиши мумкиндир. Шунинг учун большевиклар атрофдаги ўзларига қарши бош кўтаришган нодон душманларга остиртдан (яширинча, пинҳона) қурол етказиб туриш сиёсатини қўлладилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling