Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
3. Дангасалик-ҳўринлик. Шароити бўла туриб, ўз ҳаққига эга бўла олмаган кишини арабчада «ожиз» дейилади. Киши нима нарсадан қўрқса, шу нарса қўрқувчи бошига бало бўлиб, анинг олдида маглубиятга учрай-ди. Кўрқоқлар кўп яхшиликлардан қуруқ қоладилар. Дангасалик-ҳўринлик — бу эса ишчанликка қарши бўлиб, ҳаёт оламида инсонлар учун энг зиёнлик ёмон сифатлардандир. Шунинг учун пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тани сог бекорчи, дангаса одамлардан Худо безор», — дедилар. Яна пайғамбаримиз айтишларича, ҳар бир ақли бор одамлар ўз ҳолатларини текшириб туришлари, ўз замонасига тўлиқ, яхши тушунишлари, албатта, лозимдир. Биз, Ўзбекистон халқи, ҳақиқатда шу ватан аҳлларимиз. Инсон насли яратилиб, ер устига қадам қўйган кундан бошлаб, бизнинг ота-боболаримиз шу Ўзбекистон ўлкасида яшаб келган эканлар, шу кунларгача тирикларимизни бўйнида кўтариб, ўликларимизни қўйнида сақламишдир. Бу Ўзбекистон Ватанимизнинг бир қатлами биз ўзбек халқи ота-боболаримизнинг суяклари билан кўтарилмишдир. Демак, бўйнида кўтарган, қўйнида сақлаб оқ сут бериб тарбият қилган бу Ўзбекистон — Туркистон бизнинг ўз она ватанимиздир. Энди юқоридаги сўзга кўра биз ўзбеклар шу кун-ги ҳолимизни юзаки эмас, чуқурроқ текшириб кўрайлик. Қайси ҳолда турамиз, қандай хорлик остида яшаймиз, ҳаётимиз устидан кимлар ҳукм юргизиб, тақдиримиз кимлар қўлига топширилмишдир? Жаннат каби боғи-бўстон, ноз-неъматлик Ватанимизга кимлар эга бўлиб, ул жойларда кимлар ўлтиради? Ватанимиз, боз устига мол-дунёмиз, ахлоқ-одобларимиздан бизни ким ажратди? Бутун ҳаёт, ҳоси-лот, эрк-ихтиёримизни мажбурий равишда қўлимиздан кимлар тортиб олди? Ўзбекистон, айниқса Қиргизистон, Қозогистон ўлкаларида ўз аҳлларидан неча баробар босқинчилар кўпайиб, бутун ерларимиз руслаштирилди. Бошқаларга кўз бўёв учун қогоз устида «Ўзбекистон», «Фалонистон» деган номлар бериб, иш устида Масков томонидан тайинланган бир қанча Ватан хоинлари, амалпараст, виждонсиз, маслаксиз одамларни ерлик халқлар номидан қўйган бўлиб, иқтисодий, сиёсий, ҳарбий ишларни ўз қўлларида тутмоқдалар. Халқимиз ўз меҳнатлари билан топган иқтисодий бойликларни ва Ватанимиздаги табиий бойликларни уятсизликларча таламоқда. Хрзир йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида бутун дунё бўйича мустамлакачилик даври йўқолиш олдида туришига қарамай, биз Туркистон халқи совет бос-қинчиларининг ажойиб бир мустамлакачилик даврида турибмиз, ҳатто халқимиз руслаштирилиб, йўқолиб кетиш хавфи бор. Бизлар бутун ҳуқуқларимиздан ажраган ҳолда, бог-бўстон, ноз-неъматлик Ва-танимиз, ота мероси ҳалол молларимиз кўз олдимиз-да, бақрайтиб туриб, босқинчи душманларимизга бўлиб берилмоқдадир. Унумлик Ватанларидан неча миллион тонналаб «оқ олтин» — пахта чиқариб бераётган бахтсиз деҳқонларимизнинг хўжаликлари бўлгунликка тушиб, шу кунлари қандай огирчиликлар билан кун кечирадилар. Ўз эли, ўз ерида гариб бўлган бу бечораларга гамхўрлик қилувчилар, буларни қайгуриб эскарувчилар борми? Бу уятсизлар «Итингни оч сақла, ор тингдан эргашсин», деган мақолни тилга келтирма-салар ҳам амалга оширдилар. Ҳақиқатда Ватан қадрини билмаган ҳозирги (1960 йиллардаги) Ўзбекистон ҳукумати бошлиглари каби бир неча мансабпараст, очкўз ки-шиларни орқага эргаштириб, шулар орқали ўз мақсадларини бажармоқдалар. Зилзила баҳонаси билан (1966 йил 26 апрел Тошкент зилзиласи) бизга ёрдам етказмоқчи бўлиб сел каби қоплаб келаётган босқинчилар кимлар ҳисобига яйрашиб, кимларнинг Ватанига эга бўлдилар? Ерлик халқларни шаҳардан четга ҳайдаб, буларнинг жойларига неча қаватлаган иморатлар солиниб, бу иморатларга бутунлай русзабонларни кўчириб келдилар. Уйидан ажраган бечора ерлик халқ ёш болалари билан кўчаларда дийдираб юриб, арангина бир ошёна солиш имконига эга бўлдилар. Мана бу фожиаларга умумий Ватан аҳллари — ўзбек халқимиз, айниқса янги ҳаёт эгалари, замонавий ўқимишлик Ватан болаларимиз, сиёсатшунос ватанпарвар, замонавий буюк олимларимиз аҳамият бериб қаттиқ қайгуришлари, албатта, лозимдир. Чунки бир миллатнинг Ватанига тушган офатлар эса у миллатнинг жасадларига ёпишган вабо микроблари кабидир. Агар унга қарши чора кўрилмас экан, кўп узоқламаёқ ҳаёт оламидан оти ўчирилиб, у миллат туб томири билан юлиниб ташланади. Ҳозирда эса бизга қарши қўйилган босқинчилар кучи бошлангич даврга қараганда юз баробар ошганликдан, биз Ватан аҳллари улар олдида тог остида қолган чигирткачалик ҳам кучга эга эмасдурмиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling