Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
«Эй бор худоё, сафар хатарларидан сақла! Қайтиб келишда мол, жон ёки оила ичида кўнгилсиз, ёмон ишлар устига чиқишдан асра» демакдир. Қарасак, вақт ярим кечадан оғмиш эди. Бизларга кўзлари тушган кўчманчилар атайлаб келиб ўғирладиларми, ёки очиққан, чанқаган отлар қандайдир бўшаниб олган бўлсалар, сув товушига эргашиб, тўқай ичига тушдилармикин, деб чидаб туролмай, кўзга санчиса кўринмас қоп қора тун ичида тимирскилашиб, ҳар икковимиз от қарамоқчи бўлиб икки ёқдаги тўқай ичига кирдик. Бундай жойларда бўри, айиқ каби йиртқич ҳайвонларнинг бўлиши белгиликдур. Соқлиқ юзасидан пичоғимни қўлимга олиб, тўқай ичида туртиниб якин икки соат қидирганим сўнггида, от шарпаси билинмагач қайтиб чиқишга мажбур бўлдим. Ҳай, шу кечанинг узунлиги жонга ботди! Ҳар икковимиз зориқа ориқа телмурганимизча ўлтириб, аранг тонг отқиздик. Йўлдошим Ибилохун ўз қилмишидан хижолатга қолиб, бош кўтара олмаган бўлса ҳам, уйғурлар «Муллам, дуога зўрланг» дегандай, мен ўз одатимча дуога киришиб «Солотан тунажжийно»ни ўқиш билан тонг оттирдим. Тонг отиши билан номозимизни ўқиб олгач, яна излашга киришдик. Кун кўтарилган чоғи эди. Чуқур сой бўйидаги тўқай ичида «Ҳай, от буёқда экан!» деб йироқдан қичқирган йўлдошимнинг уни эшитилди. Шу билан бир зумда бошимиздан ғам тоғи кўтарилиб, бу каби қўрқинчлик ерларда сафар хатарларининг қайғулик, қоронғи туни қоплаган тутиқ кўнглимиз бир дамда очилди. Яхши, худо ўнглаб бошқа ҳаром қўл тегмаган экан, тездан отларимизни келтирдик, емўп егизиб қондирганимиздан сўнгра, яна йўлимизга тушдик. Бироз вақт юрганимиздан кейин Кетмонтепа томонидан қочиб келаётган бола ақалик руслар, манзилга етгунимизча узулмай олдимиздан ўткани турдилар. Нима бўлди экан десак, Ўш атрофидан бош кўтариб чиққан Холхўжа деган қурбоши қуроллик-қуролсиз юз чамали йигитлари билан келиб, Кетмонтепа қишлоғида тинч ётган русларни қамаб қўрқитган экан. Орада бир қўниб, эртаси Кетмонтепага етдик. Бу эса орқа Туркистон билан Фарғона тизма тоғлари орасига тушган Ора яйлов қаторида машҳур Сусамир яйловининг оёғи бўлиб, обxaci ртача, ери кенг, сувлари мўл, келишган гўзал бир ердир. Экинчилик ишлари бек унумли бўлиб, айниқса ҳар турлик дон ўсимликлари бошқа ерларга кўра бу ерда тўлиғи билан етишади. Буғдой нонлари жуда ҳам тамлик бўлғанликдан, чет ёқадан келувчи йўловчилар бунинг олдида бошқа нарсани кўп қўмсамайдилар. Шунинг учун чор ҳукумати замонидаёқ бу жойларга қизиқиш бошланиб ерлик қирғизлар эмас, рус келгиндилари билан кераклик бари ўринлар тўлдирилмиш эди. Шундай қилиб отушлик савдогарлардан бирининг уйига қўниб, бир кун дам олганимиздан сўнгра, бу ердан чиқиб юрганимизча Ичинсой деган узун бир ўзанга тушдик. Бош оёғи кўринмайдиган узун сой ичи тўлган писта, бодом, ёнғоқ каби қалин мевали дарахтларни оралаб юрганимизча, Норин дарёси бўйига чиқдик. У кунлари бу дарё икки қисиқ тоғ оралиғида оқаётганлигидан, тикка тоғ белидаги ёлғиз оёқ тор йўлдан отлиқ юриш анчагина хатарлик эди. Шу кунги қўнолғидан ўтгач орада яна бир қўниб, Норин сувидан Хўжа кўприги орқалик ўтиб, Учқўрғон қишлоғига кирдик. Бу эса, йўловчилар шимолий тизма тоғлардан ўтиб, Фарғона водийсига тушгач, биринчи навбатда учрайдиган қишлоқдир. Наманган, Андижон ва бошқа Фарғона шаҳарларига шу ердан тарқаладилар. Бизнинг бу сафаримиз 1921 йили бўлганликдан «босмачи» номидаги халқ қўзғолончиларининг энг ку- чаб ётган вақти эди. Бир қишлоқда большевиклар, иккинчисида «босмачи»лар туриб, ораларида отиш- ма-чопишмалардан чиққан милтиқ товушлари узулмас эди. Минган отларимизни кўрган кишилар: «Ҳай, қандай бўлар экан, бу ўхшаш яхши отларга кўзлари тушгақда, ҳеч қачон қутилолмайсизлар. Ориқ отларин бериб, бу отларингизни тортиб олмасалар», деб бизни ваҳимага солдилар. Шундоқ бўлса ҳам, Андижон шаҳрига етканимизча бирига бири туташишган қалин дарахтлик қишлоқлар оралаб кетдик. Кўча бошларида ўлтиришган одамлар, «Ҳали шу ёққа кетган «босмачи» беклар сизларга қаерда йўлиқишди?» деб сўрашар эди. Аллоҳ сақлаган бўлғайким, ҳеч нарса кўрмай, яхшi eomonларга йўлиқмай, тўғри йўлимизда кетавердик. Урганч қишлоғидан чиқиб, Андижонга яқинлашган сайин уруш аломатлари кўрина бошлади. Шундоқки Андижон, Наманган поездлари бутунлай тўхталган, темир йўллари бузилиб, станқиялари куйдирилган экан. Шу каби аломатлар ичида юрганимизча омон сон Андижонга етдик. Шаҳар ичига киргач қарасак, бутун кўчаларда чувалиб очилиб ётган пахта тойлари ҳисобсиз эди. Сўрасак, биз келишдан уч ўрт кун илгари Мадаминбек шаҳарга ҳужум қилиб кирганида, ҳар икки томон аскарлари пахта тойларини ўзларига қалқон қилиб отишишган эканлар. Сўнгра буларни шаҳардан чиқариш учун қалъага қамалган большевик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling