Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


ВАТАН АҲЛЛАРИГА ДЕГАНЛАРИМ


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   102
Bog'liq
True (1)

ВАТАН АҲЛЛАРИГА ДЕГАНЛАРИМ
Тарихнинг айтишича, шу Ватанимиз Ўзбекистон ўлкасини шарқдан, шимолдан чиққан бало селлари 
қоплаб, неча мартаба ҳароб қилинганлиги маълумдир. Шунинг учун бизнинг илгари порлоқ маданиятимиз 
вайронликка учраб, наслларимиз ҳам табиий ўсишдан тўхталганлиги кўз олдимизда туради. Чунки бизга 
чегарадош Хитой халқи сўнгги ҳисоб бўйича етти юз миллионга етган ҳолда биз Туркистон халқи буларга 
замондош бўлсак ҳам, нега буларнинг юздан бирича бўлиб, шу кунга довур ўн миллионга ета олмадик? 
Бунинг сабабларини ҳар ёқлама текшириб кўрилганда турлича бўлиб чиқиши кўнгилга келади.
Лекин 
ўтган улуг файласуфларнинг айтишларича ҳамда тарихий тажрибаларнинг кўрсатишича, 
қайси бир миллат ўз миллий давлатидан ажраб, унинг ҳукумати йўқолар экан, ҳукумат эгаси бўлган 
келгиндилар ҳисобига йил сайин насллари озайиб бориб, энг сўнггида бутунлай ютилиб кетиши 
тажрибада кўрилмишдур. Ўз ҳокимиятидан ажради демак инқирозга юз тутди демакдир. Шу сабаблик 
дунёдаги онглик, маданий миллатлар ўз ҳокимиятларини сақлаш учун неча миллионлаб қурбон 
беришга тайёрдирлар. Ҳолбуки, ҳар бир миллатга Иймон исломини сақлаш Куръон ҳукмича қандай 
фарз бўлса, шу ўхшаш ўзлигини ва ўз миллатини сақлаш ундан ҳам фарзроқдир. Чунки 
пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қайси бир киши ўз отасини ташлаб, бошқа бировнинг 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
боласиман деса ёки бир миллат тили, дини, расм одати бошқача иккинчи бир миллатга ютилса, мана 
шундай ишга норозилик билдириб, уларга лаънат ўқидилар. Миллий ҳиссини йўқотиб, ўз миллатидан 
ажраш Қуръон ҳукми бўйича ҳаромдир.
Ер усти учмоҳи (жаннати) бўлгудек, жаннат каби ноз неъматлик, яйловлари кўп, оқар сувлари мўл, 
бог бўстонлик гўзал Ватанимиз Ўзбекистон ўлкаси атрофимиздаги очкўз ганимлар томонидан ҳар вақт 
ҳужум остида бўлиб турганлиги машҳур тарих китобларида ёзилмишдир. Хозирги кунимиздан 780 
йилларча аввал дунёга даҳшат солган ўрта аср йиртқичлари, қуюндек қоплаган Чингиз аскарининг 
биринчи зарбаси биз Туркистон улусининг устига тушган эди. Ер юзи инсонлари учун яхшилик 
кутилган йигирманчи асрда чиққан большевикларнинг биринчи навбатдаги огир зарбаларига яна биз 
Туркистон мусулмонлари учрадик. Чунки, юқорида айтилганича, бу маданият даврининг тотлиқ 
емишларидан фойдаланиб, дунё инсонлари ўз ҳуқуқларига бутунлай эга бўлдилар. Ва ҳам бу орқалик 
илм, маданият, ҳунар-саноат ер юзига тарқалиб, Африка чўлларигача кира бошлади. Бизлардан 
бошқа ҳар ердаги озу кўп миллатлар эса Ватан босқинчила-ридан қутулиб, ўз эрклик миллий 
ҳукуматларини қуриб олдилар.
Биз бўлсак, ҳақиқатда болъшевиклар ҳукумати қурилган кундан бошлаб ёлгиз миллий, диний, 
ватаний ҳақларимиз эмас, балки инсоний ҳуқуқларимиздан ҳам бутунлай ажраган сўнггида эрксиз 
ҳайвонлар қаторида ишламоққа мажбур бўлдик. Бир миллатнинг ўз^ ҳуқуқлари бутунлай ўз қўлига 
топширилмагач, Ўзбекистон оти қогоз устида ёзилиши билан ёки бошқаларнинг юкини кўтарган, 
аравасини тортган эшак отлардек бирмунча ўзбек номидаги виждонсиз, қуруқ ҳайкалларни ўз 
мақсадларини қўлга келтириш учун ўриндиқ устига ўлтиргизиб қўйиш билан у миллат қандай 
озодликка чиқдик дея олади? Балки, бундай миллатлар шу каби хиёнат пардалари остида бутун 
ҳиссиётларидан ажраган ҳолда ем бўлиб ютилиб, охири инқироз чуқурига юзтубан йиқилиб ҳалок 
бўлишлари шубҳасиздир.
Ўтмишдаги Ўзбекистон ўлкасида минг йиллар давом этган мустақил давлатимиздан 1865 йили чор 
Русиясининг босқинчилиги натижасида ажраган бўлсак ҳам, бошқа ишларимиз ўз қўлимизда эди. 
Бунинг устига Бухоро, Хива ҳукуматлари 1920 йил ўрталаригача сақланиб қолмиш эдилар. Бутун 
шароит қўлларида бўлатуриб, онгсизлик офати, сиёсат кўрлигидан юзларча йиллаб кутилмоқда 
бўлган бу каби қулай фурсатни бекорга қўлдан чиқардилар. Йўқ эса бу икки ўлка бирлашиб, унинг 
устига халқ бойлиги ва ер бойлиги қўшилар экан, Ватанимиз Туркистонда миллий ва маданий кучлик 
бир давлат қуриш қобуси келмиш эди. Бироқ бахтимизга қарши бизда мудофаа қуввати йўқлигидан 
ўз еримизда гариб бўлиб, ўз меросимизга эга бўлолмадик.
Энди бу ўриндаги мудофаа қуввати нимадан иборат эканлигини ўқувчиларга билдириб ўтишимиз 
лозим бўлади. Босқинчиларга қарши қўйилган мудофаа қуввати эрса шу ҳозирги замонавий илмфан, 
қурол жабдуққа эга бўлишдан бошқа нарса эмасдир. Ялиниб ёлвориб булардан шафқат марҳамат 
тиламак шайтондан инсоф-тавфиқ умид этмак кабидир. Шунга кўра, Ватан болалари олдимиздаги 
келажак кунларни эскариб, замонавий илм ўқишга чин кўнгиллари билан киришиб, ҳалол мерос ўз 
Ватанларини эгаллаш учун мудофаа қуввати тайёрлашга тиш тирноқлари билан ёпишсинлар.
Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Кошғар сафаридан келганим сўнггида марҳум отамиз Шокирхонтўра ҳожи 
насиҳатларича ёзда деҳқончилик қилиб, қишда тунгонлар аро диний хизматда умр ўтказдим. «Ҳар оқил 
одам ўз замонасига яхши тушуниши ва шунга қараб иш қилиши керак», деган пайғамбаримиз Муҳаммад 
алайҳи васалламнинг ҳикматлик сўзларидан илҳомлангач, замонамизда янгидан чиқа бошлаган 
коммунизм асосларини чуқур текшириб, ҳаммадан илгарироқ унга яхши тушундим. Бу маслак бутун дунё 
бўйича борлиқ динларга, айниқса ислом динига ўт билан сув, тун билан кун каби қарама қарши 
эканлигини аниқ билдим. Шундай бўлса ҳам чин сўзлаб, тўғри тушунишга ўрганганим учун бошланғич 
даврининг алдов сиёсатларини чин чоғлаб (билиб, ўйлаб, тушуниб), унга ишонмиш эдим. Шундоқки, 
тахминан 1921 йили Ульянов Ленин тилидан тубандагилар ёзилмиш эди: «Агар Ўрта Осиё мусулмонлари 
ўз турмушимиз учун Қуръон ҳукми етарлидур, Қуръон раҳбарлиги остида яшовни истаймиз десалар биз 
буни, албатта, қабул қилишимиз керак».
Мусулмонларга ёқимлик бундай яхши сўз Ленин тилидан айтилиб, газетада босилганлигидан 
таъсирланиб, булар ҳақида ўйлаган фикрларим бир оз ўзгара бошлади. Шунинг учун бошқага қарамай, 
Тўқмоқ жомеъ масжидида ҳар жума энг ози билан минглаб халқ ичида ваъз мажлиси очиб динсизликка 
қарши кураш бошладим. Юқориги Ленин сўзидан фойдаланмоқчи бўлиб бошлаган бу ишимни 3 4 йил 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling